Алкоголли маҳсулотларни ноқонуний ишлаб чиқариш ва сотишга йўл қўймаслик юзасидан назоратни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2010 йил 1 январдан бошлаб алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) учун уларнинг 1-иловага мувофиқ нархлардан паст нархларда сотилиши мумкин бўлмаган энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар жорий этилсин.
алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар, маҳсулотларни сотиш нархлари ва ҳажми ўзгаришидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин;
алкоголли маҳсулотларни қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлардан паст нархларда сотиш ҳолатлари аниқланган тақдирда алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга ва чакана савдо корхоналарига нисбатан тегишли жарима санкциялари қўлланади, айбдор шахслар эса белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
3. «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар бўйича белгиланган талабларга 2010 йил 1 январдан бошлаб риоя этилишини таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар кўрсин;
ишлаб чиқарувчи корхоналарга ва чакана савдо корхоналарига 2010 йил 1 январдан бошлаб алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар жорий этилиши тўғрисида ўн кун муддатда маълум қилсин;
алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар жорий этилиши тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали тушунтириш ишларини амалга оширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси 2010 йил 1 январдан бошлаб, белгиланган тартибда мониторинг ва текширишларни амалга оширишда алкоголли маҳсулотларнинг белгиланган энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлардан паст нархларда сотилиши ҳолларини аниқлаш ва бартараф этиш чора-тадбирларини кўрсинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. 2010 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Сотилаётган товарнинг номи | Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи | Энг кам чакана нарх |
Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида | 1800 | 2400 |
Коньяк, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида | 3800 | 5000 |
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари 60-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин: