22.12.2009 йилдаги ЎРҚ-238-сон
Ҳужжат 23.12.2009 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги 510-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган 616-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 97-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 260-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 7-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
номидаги ва биринчи қисмидаги «Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
биринчи ва иккинчи қисмларидаги «захирага» деган сўз «резервга» деган сўз билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 47-модданинг биринчи қисмидаги «офицерлар таркибига кирувчи ҳарбий хизматчи, прапоршчик, мичман ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 49-модданинг биринчи қисмидаги «муддатли ҳарбий хизматчиларни» деган сўзлар «муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчисини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмининг диспозициясидаги «Муддатли хизмат» деган сўзлар «Муддатли ҳарбий хизмат» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг диспозициясидаги «Муддатли хизмат» деган сўзлар «Муддатли ҳарбий хизмат» деган сўзлар билан алмаштирилсин, «прапоршчик, мичман» деган сўзлар эса чиқариб ташлансин;
4) 288-модда иккинчи қисмининг диспозициясидаги «прапоршчик, мичман» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
5) 295-модда биринчи қисмининг диспозициясидаги «муддатли хизмат» деган сўзлар «муддатли ҳарбий хизмат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда) 254-моддасининг биринчи қисмидаги «муддатли ҳарбий хизматчи» деган сўзлар «муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда) 16-моддасининг биринчи қисмидаги «Муддатли хизматдаги ҳарбий хизматчиларга» деган сўзлар «Муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 161-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, № 2, 65-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 112, 124-моддалар, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
биринчи қисмидаги «Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи ва учинчи қисмларидаги «захирага» деган сўз «резервга» деган сўз билан алмаштирилсин;
2) 143-модда учинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «муддатли ҳарбий хизматдан захирага бўшатилган» деган сўзлар «муддатли ҳарбий хизматдан резервга бўшатилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 144-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси русча матнидаги «срочной службы» деган сўзлар «срочной военной службы» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 231-модда иккинчи қисмининг русча матнидаги «срочной службы» деган сўзлар «срочной военной службы» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги 278-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 141-модда) 1-моддасининг олтинчи хатбошисидаги «старшиналар, прапоршчиклар, катта прапоршчиклар, мичманлар ва катта мичманлар» деган сўзлар «ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 6, 175-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 248-модда, № 9, 422-модда, № 12, 595-модда; 2008 йил, № 4, 187-модда, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 4, 136-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 148-модданинг иккинчи қисмидаги «муддатли хизмат» деган сўзлар «муддатли ҳарбий хизмат» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 150-модданинг иккинчи ва тўртинчи қисмларидаги «муддатли хизмат» деган сўзлар «муддатли ҳарбий хизмат» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 154-модданинг биринчи қисмидаги «муддатли хизмат» деган сўзлар «муддатли ҳарбий хизмат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи