«SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг хайрия фаолиятини кенгайтиришга кўмаклашиш, республикага келаётган, етим болаларни уйғун ривожлантиришга ва тарбиялашга йўналтирилаётган беғараз маблағлардан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. «SOS-Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси, истисно тариқасида, иш ҳақи фондининг 7 фоизи миқдорида белгилансин, улар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилиб, бўшайдиган маблағлар етим болалар учун хайрия фаолиятини кенгайтиришга ҳамда «S0S-Ўзбекистон болалар маҳаллалари» ва улар билан боғлиқ лойиҳаларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга мақсадли йўналтирилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 513-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.