Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚИ МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилишда прокуратура органлари ходимларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек уларнинг меҳнатини моддий рағбатлантиришни такомиллаштириш мақсадида:
1. Мансаб даражасига эга бўлган прокуратура органларининг ходимлари 2003 йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахсларнинг даромад солиғини тўлашдан озод қилинсин.
2. 2003 йилнинг 1 январидан бошлаб прокуратура органлари ходимларининг иш ҳақи жисмоний шахсларнинг даромад солиғини тўлашдан озод қилиш ҳамда давлат хизматчиларининг мансаб маошларига устама ҳақ (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти)ни 25 фоизгача кўпайтириш ҳисобига ўрта ҳисобда 1,3 баравар оширилсин.
3. Прокуратура органлари ходимларининг иш ҳақини ошириш билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
4. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 20 декабрь,
ПФ-3178-сон

(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 24(60)-сон, 196-модда)