Жаҳон цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган ва ҳақли равишда «Шарқ дарвозаси» деб тан олинган Марказий Осиёдаги энг катта ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, илмий ва маданий марказ бўлмиш Тошкент шаҳрининг ўсиб бораётган халқаро обрў-эътиборини инобатга олиб, шунингдек, ЮНЕСКО қарорига биноан 2009 йилда шаҳарнинг 2200 йиллик юбилейи нишонланиши муносабати билан ҳамда йирик халқаро анжуманларни ўтказиш учун муносиб шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва жамоат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси пойтахтида «Ўзбекистон» анжуманлар саройи биносини қуриш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги буюртмасига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда шаҳарнинг лойиҳа институтлари томонидан сейсмик чидамлилик ва хавфсизлик бўйича барча талабларни ҳисобга олган ҳолда «Ўзбекистон» анжуманлар саройи биносини лойиҳалаштириш ишлари олиб борилаётганлиги, шаҳар марказида мазкур объектни қуриш учун 2,7 гектар ер майдони ажратиб берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2008 йилнинг 1 июлигача дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар ишлаб чиқилишини, лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланишини «Ўзбекистон» анжуманлар саройи — объектни 2009 йилнинг 15 июлигача топширилишини назарда тутган ҳолда 2008 йилнинг 1 октябригача якунлашни таъминлаш бўйича баёноти қабул қилинсин.
3. «Ўзбекистон» анжуманлар саройи биносини қуриш бўйича лойиҳанинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши муддатларини жадаллаштириш мақсадида, лойиҳалаштиришнинг норматив муддатлари доирасида, лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқлангунга қадар тайёргарлик ҳамда қурилиш ишларини амалга оширишга рухсат берилсин.
«Ўзбекистон» анжуманлар саройи биносини қуриш бўйича бош пудратчи этиб «Нефтгазмонтаж» МЧЖ қўшма корхонаси белгиланиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси ўтказилишини ва лойиҳа ҳамда қурилиш-монтаж ишлари сифати, шунингдек, хавфсизлик талаблари, давлат стандартлари, қурилиш норма ва қоидаларига, барча босқичларда ишларни бажариш технологияларига риоя этилиши устидан доимий назорат ўрнатилишини таъминласин.
6. Республика бюджети ва Тошкент шаҳри бюджети маблағлари, жумладан, 2008 йилда даромадларнинг прогноздан ортиқча тушумлари, шунингдек, жалб этиладиган ҳомийлик маблағлари мазкур лойиҳани молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бош назорат-тафтиш бошқармаси «Ўзбекистон» анжуманлар саройи биносини қуришга ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ҳамда асосли сарф қилиниши устидан доимий назоратни таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Тошкент шаҳридаги «Ўзбекистон» анжуманлар саройи биносини қуриш лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритсин.
8. «Нефтгазмонтаж» МЧЖ қўшма корхонаси мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича тузилган импорт шартномаларига мувофиқ олиб келадиган қурилиш материаллари ва ускуналари божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.