02.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2029
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қарори, 02.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2029
Кучга кириш санаси
12.11.2009
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сонли «Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й. 34-сон, 370-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қарор қиладилар:
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сонли «Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 370-модда) мувофиқ, илмий ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси (бундан кейинги ўринларда жамғарма деб юритилади) маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартибини белгилайди.
13. Бажарувчи-ташкилотларнинг илмий ходимларини бир марталик мукофотлаш мазкур Низомнинг 11-бандида кўзда тутилган кўрсаткичларга мослигига қараб 2 дан 5 гача базавий лавозим маоши миқдорида уларга мукофот тўлаш йўли билан амалга оширилади.