Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Мальта Ҳукумати ўртасида 2009 йил 2 июль куни Лондон шаҳри (Буюк Британия)да имзоланган уюшган жиноятчиликка, контрабанда ва наркотик воситаларнинг ноқонуний айланишига, психотроп моддалар ҳамда прекурсорларга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.
2009 йил 30 октябрь,
ПҚ-1217-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 479-модда)