03.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2030
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти бошлиғининг буйруғи, 03.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2030
Кучга кириш санаси
13.11.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 02.10.2011
Ҳужжат 02.10.2011 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-331-сонли қарорига мувофиқ буюраман:
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Лизинг тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, 5-сон, 108-модда; 2003 йил, 1-сон, 8-модда;), «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) қонунларига мувофиқ, лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотларда (кейинги ўринларда лизинг берувчилар деб юритилади) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
мазкур Қоидаларнинг 18-бандида белгиланган мезонлар асосида шубҳали операцияларни аниқлаш;