Банк фаолиятини бошқариш механизмини такомиллаштириш мақсадида, шунингдек Халқаро валюта жамғармаси билан эришилган аҳдлашувларга мувофиқ:
1. «Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сон Фармони 7-бандининг учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.