Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, донор мамлакатларнинг беғараз техник кўмаги доирасида Ўзбекистон Республикасига грантлар жалб этиш ҳажмини янада кўпайтириш, шунингдек грантларни жалб этишга доир ишлар мақсадга йўналтирилган тарзда ва самарали олиб борилиши учун вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари ва мансабдор шахсларини рағбатлантиришни кучайтириш ва уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун беғараз техник кўмакни (грантларни) жалб этишни ташкил қилишнинг, шунингдек ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун ҳисоб ва назоратнинг ягона яхлит тизими яратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикасига беғараз техник кўмак (грантлар)ни кенг жалб этиш бўйича ташаббус кўрсатиш ишлари тизимли асосда олиб борилиши, шунингдек кўрсатиб ўтилган маблағлардан қатъий мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлар раҳбарларининг энг муҳим вазифаларидан бири деб ҳисоблансин.
2. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга мувофиқ вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари:
грантларни жалб этиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича ташаббус кўрсатиб ва самарали ишлашни тизимли асосда олиб борганлиги учун, лойиҳанинг аҳамияти ва шахсий улуш ҳисобга олинган ҳолда, ҳисобот ярим йили ва йил якунлари бўйича бир лавозим маошидан беш лавозим маошигача миқдорда мукофотланади;
грантлар жалб этиш иши зарур даражада ташкил этилмаганлиги, лойиҳа таклифлари ўз вақтида ва сифатли тайёрланмаганлиги, лойиҳаларни амалга оширишнинг зарур самарадорлиги таъминланмаганлиги, шунингдек жалб этилган грант маблағларидан бошқа мақсадлардан фойдаланилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сон қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 49-сон, 522-модда)
3. Ўзбекистон Республикасига жалб этиладиган техник кўмак ҳажмлари тизимли асосда кўпайтирилишини таъминлаганлиги учун вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва масъулиятини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев, Вазирлар Маҳкамаси Бош вазирининг ўринбосарлари — Комплексларнинг раҳбарлари техник кўмак лойиҳаларини (грантларни) жалб этиш ва амалга ошириш масалалари, шу жумладан лойиҳа таклифлари сифатли тайёрланиши, улар ўз вақтида келишилиши, молиялаштириш жалб этилиши, шунингдек маблағлардан самарали фойдаланилиши учун мутасаддилик қилинадиган вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг шахсий ҳисоботларини ҳар чоракда эшитсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган:
2009 йилнинг II ярим йиллигида жалб этиладиган грантлар, халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда донор мамлакатлар билан келишилган беғараз техник кўмак бўйича устувор лойиҳаларнинг аниқ рўйхати 2-иловага* мувофиқ;
2010-2011 йилларда халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда донор мамлакатлар томонидан молиялаштириш таклиф этилаётган беғараз техник кўмак бўйича устувор лойиҳаларнинг йиғма рўйхати 3-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
2 ва 3-иловаларда кўрсатиб ўтилган вазирликлар ва идораларнинг раҳбарларига мутасаддилик қилинадиган тармоқларга техник кўмакни жалб этиш бўйича тизимли ишлар зарур тарзда ташкил этилиши, лойиҳа таклифлари сифатли тайёрланиши, лойиҳалар ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 3-иловада назарда тутилган аниқ лойиҳаларни молиялаштириш масалалари потенциал донорлар билан келишилишини таъминласин.
* 2 ва 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишган ҳолда, зарурият бўлганда, 3-иловада белгиланган рўйхатга ва лойиҳалар параметрларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-иловага мувофиқ беғараз техник кўмак (грантлар) бўйича маъқулланган устувор лойиҳаларни пухта ишлаш ва амалга ошириш жараёни самарали мувофиқлаштирилишни таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда грант маблағларидан техник кўмак лойиҳалари амалга оширилиши учун масъул бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий объектма-объект назорат ўрнатсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда хорижий инвестицияларни жалб этиш, шу жумладан, биринчи навбатда, ушбу қарорда белгиланган лойиҳаларни амалга ошириш учун техник кўмак маблағларини (грантларни) жалб этиш бўйича чет элдаги дипломатик ваколатхоналар ишини фаоллаштириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом халқаро молиявий иқтисодий институтлар ҳамда донор мамлакатларнинг Ўзбекистон Республикасига жалб этиладиган беғараз техник кўмаги (кейинги ўринларда грантлар деб юритилади) ҳажмини кўпайтириш тизимли асосда таъминланганлиги учун вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва масъулиятини ошириш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикасига грантларни жалб этиш жараёнидаги фаол иштироки учун рағбатлантириш ва тақдирлаш тизими Ўзбекистон Республикасига грантларни жалб этиш жараёнида бевосита қатнашадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари бошлиқлари ва ходимлари, халқаро молиявий институтлардаги Ўзбекистон Республикасидан бошқарувчилар офисларининг мансабдор шахслари учун белгиланади.
3. Рағбатлантириш ва тақдирлаш ходимлар меҳнатини рағбатлантиришнинг қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа усуллари билан биргаликда махсус пул тўловлари (кейинги ўринларда «мукофотлаш» деб юритилади) шаклида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар учун — бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Рағбатлантириш чора-тадбирларини қўллаш учун қуйидагилар Ўзбекистон Республикасига грантлар жалб этиш жараёнида аниқ ҳар бир ходимнинг иштироки даражасини баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
грантларни жалб этиш масалаларида ташаббус кўрсатиш, уюшқоқлик ва изчиллик, беғараз техник кўмак лойиҳаларини олға силжитиш;
грантни жалб этиш ёки лойиҳани амалга ошириш жараёнида техник-иқтисодий асослаш ва техник-иқтисодий ҳисоб-китобни, бошқа лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашнинг сифат даражаси;
лойиҳа билан унинг параметрларида белгиланганига қараганда самарадорликнинг юқорироқ кўрсаткичларига эришиш.
6. Грантларни жалб этиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича ташаббус кўрсатиб ва самарали ишлаш тизимли асосда олиб борилганлиги учун, лойиҳанинг аҳамияти ва шахсий улуш ҳисобга олинган ҳолда, ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқ вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари ҳисобот ярим йили ва йил якунлари бўйича лавозим маошларининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда мукофотланадилар.
7. Мукофотларнинг аниқ миқдорлари ва мукофотланадиган мансабдор шахслар рўйхати ҳар бир аниқ лойиҳа бўйича тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан аниқлаштирилади ва тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларини мукофотлаш — мутасаддилик қиладиган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари қарорига мувофиқ амалга оширилади.
грантларни жалб этиш иши зарур тарзда ташкил этилмаганлиги, бу лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида ва сифатли тайёрлашга, лойиҳани амалга ошириш самарадорлигига, грантлар жалб этиш прогнозлари бажарилишига бевосита таъсир этганлиги;
республика Ҳукумати томонидан, грантлар ажратиш тўғрисидаги битимлар, лойиҳа параметрлари билан белгиланган грантларни жалб этиш муддатлари ва лойиҳаларни амалга ошириш муддатлари барбод қилинганлиги;
лойиҳани амалга ошириш шартлари бузилганлиги муносабати билан лойиҳанинг параметрларида белгиланган самарадорлик кўрсаткичларига эришилмаганлиги;
жалб этилган грант маблағларидан бошқа мақсадда фойдаланилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган қоида бузилиши учун Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг раҳбарлари ва мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий жазонинг қуйидаги чоралари қўлланилиши мумкин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Интизомий жазо чоралари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг грантлар жалб этилиши ва лойиҳалар амалга оширилиши тўғрисидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда:
вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларига — мутасаддилик қиладиган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари қарорига мувофиқ кўрилади.
11. Аниқ бир ижрочилар томонидан грантларни жалб этиш юзасидан амалга оширилган тадбирлар натижалари тегишли вазирликлар ва идоралар ҳайъатларида танқидий кўриб чиқилади.
12. Грантларни жалб этиш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари ҳар чоракда мутасаддилик қиладиган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари томонидан эшитилади.