Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

«Саноатконтехназорат»
Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик ҚОИДАЛАРИ

I. Умумий қоидалар

II. Хавфсизлик бўйича умумий талаблар

1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил қилиш

2-§. Ходимларга йўл-йўриқ бериш, ўқитиш ва уларнинг билимларини текшириш ишларини ташкил этиш

3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг рўйхати

4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати

5-§. Ишловчиларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш

6-§. Касбий танлов

7-§. Ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишига рухсат берувчи шароит талаблари

8-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш

9-§. Бино ва иншоотларга бўлган хавфсизлик талаблари

10-§. Ташкилотда иморат, иншоот, хоналар, иш жойлари муҳандислик ускуналарига кирувчи вентиляция, иситиш, ҳаво алмашинуви, сув таъминоти, қувурлар, энергия жиҳозланиши ва ёритилганликка қўйилган талаблар

11-§. Маиший хоналарга, уларнинг сонига, ҳолатига ва жойлашишига қўйиладиган талаблар

12-§. Меҳнат ва дам олиш юзасидан талаблар

III. Ишлаб чиқариш (технологик) жараёнларига қўйиладиган талаблар

1-§. Технологик ҳужжатларда ҳисобга олиниши лозим бўлган хавфсизлик талаблари

2-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талаблари

3-§. Ходимлар ҳимоясини ва ишлаб чиқариш ускуналари автоматик ўчишини таъминловчи назорат ва технологик жараёнларни бошқариш тизимлари

4-§. Зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари юзага келганлиги ҳақида ўз вақтида хабар бериш усуллари

5-§. Махсус талаблар

6-§. Коррозиядан ҳимоялаш

7-§. Зарарли омиллар таъсир даражасини белгиланган санитария меъёрлари миқдоригача камайишини таъминловчи услублар ва чоралар

IV. Ишлаб чиқариш ускуналарига қўйиладиган талаблар

1-§. Умумий талаблар

2-§. Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқаришининг йиғгичлари ва сақлагичлари

3-§. Насослар

4-§. Қориштирувчилар (оддий, пропеллерли, турбинали)

5-§. Электр фильтрлар

V. Таъмирлаш ишларини бажаришда меҳнат хавфсизлиги талаблари

VI. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик

VII. Якуний қоида

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддасига асосан, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва ишловчилар, ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
33. Иш берувчи Кимё ишлаб чиқариши ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларига (рўйхат рақами 1958, 2009 йил 14 май) мувофиқ ишчи ва хизматчиларни махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаши лозим. Иш жойига мос махсус кийими, махсус пойабзали ва шахсий ҳимоя воситалари (ШҲВ) тўплами бўлмаган шахсларни ишга қўйиш тақиқланади.
40. Ташкилот ходимлари ишни бажаришнинг хавфсиз усулларига ўқитилиб, олинган билимлари Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ синовдан ўтказилгандан сўнг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишга рухсат этилиши мумкин.
41. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитига эга ишлар рўйхатига (рўйхат рақами 1990, 2009 йил 29 июль) мувофиқ 18 ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароитига эга ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
42. Аёллар меҳнатидан фойдаланиш қисман ёки тўлиқ тақиқланган ноқулай меҳнат шароитига эга ишлар рўйхатига (рўйхат рақами 865, 2000 йил 5 январь) мувофиқ аёллар зарарли ва ноқулай меҳнат шароитига эга ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 407-модда) асосида амалга оширилиши лозим.
86. Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқаришининг электр симлари ва электр қурилмалари, электр тармоқларини монтаж қилиш ва фойдаланишда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) ва Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) белгиланган хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази