23.05.2008 йилдаги ПҚ-875-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИМОМ БУХОРИЙ ХАЛҚАРО МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муқаддас ислом дини ривожига беқиёс ҳисса қўшган, ҳадис илмининг султони, буюк ватандошимиз Имом Бухорийнинг улкан меросини илмий асосда чуқур ўрганиш, халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб этиш, азалий миллий қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш, ёш авлоднинг руҳий ва маънавий оламини бойитиш, иймон-эътиқодини мустаҳкамлаш, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини янада кучайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий ҳадис илми маркази ҳамда Имом Бухорий республика илмий-маърифий маркази негизида Имом Бухорий халқаро марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъкуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Имом Бухорий халқаро марказининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланиши эътиборга олинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ислом динининг, Қуръони карим ва ҳадис илмининг асл моҳиятини, ҳадисшунослик мактабининг илмий-маънавий асосларини, Имом Бухорий, Имом Термизий сингари юртимиздан етишиб чиққан буюк ҳадисшунос алломалар меросини ҳар томонлама теран ўрганиш, кенг тарғиб ва ташвиқ қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юксак инсоний ғоялар ва муқаддас қадриятларимизни ўзида ифода. этган манбаларни тизимли асосда тадқиқ этиш, улардан диний таълим, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида фойдаланиш мақсадида зарур дарслик ва ўқув қўлланмалари, илмий-амалий тавсиялар тайёрлаш юзасидан доимий иш олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имом Бухорий мажмуасида мужассам топган руҳий-маънавий муҳит ва бетакрор мерос асосида диний ходимларнинг билим ва тажрибаси, касб малакасини ошириш бўйича ўқув-услубий ишларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имом Бухорий мероси ва ҳадис илмини ўрганиш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқорида кўрсатилган вазифаларни бажариш мақсадида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, илм-фан ютуқларидан кенг фойдаланиш бўйича тегишли илмий ишланма ва тавсияларни тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда Имом Бухорий халқаро марказининг ташкилий-бошқарув тузилмаси ва низомини тасдиқлаш, унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда мутасадди вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида Имом Бухорий халқаро маркази учун янги ўқув ва турар-жой бинолари қуриш, зарур моддий-техник база ва инфратузилмаларни барпо этиш ва ривожлантириш лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш бўйича тегишли қарорлар қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Имом Бухорий халқаро маркази фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ҳамда хорижий мамлакатлар ва халқаро диний-илмий марказларнинг маблағ ва грантлари ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маҳаллий ва хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг қурилиш ва ободонлаштириш ишларига йўналтириладиган маблағлари учун Имом Бухорий халқаро марказининг ҳисоб рақами очиқ экани қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказни ташкил этиш ва унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳомийлик маблағлари фойда солиғидан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Имом Бухорий халқаро маркази фаолиятини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Н.Ханов ва Р.Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 23 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-875-сон