LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Импорт операцияларини божхона-тариф йўли билан тартибга солиш чора-тадбирлари тизимини янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш мақсадида:
1. «Истеъмол товарларининг айрим турларини олиб келиш ва олиб чиқиб кетишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 25 декабрдаги ПФ-2160-сон Фармонининг 1-банди ва иловаси 2002 йилнинг 1 июлидан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда импорт бож пошлиналарининг амалдаги ставкаларини танқидий таҳлил этиб, уларни бир хил қилиш ва импорт операцияларини божхона-тариф йўли билан тартибга солишни янада такомиллаштириш юзасидан Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.