Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Маҳсулот тақсимотига оид битимларни ва геология-қидирув ишлари олиб бориш тўғрисидаги битимларни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш ҳақида

ИЛОВА
Маҳсулот тақсимотига оид битимлар ва геология-қидирув ишлари олиб бориш тўғрисидаги битимлар доирасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишда танловлар ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Харид эҳтиёжларини белгилаш ҳамда товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишга талабларни расмийлаштириш

III. Танлов бўйича танлаш натижаларига кўра товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш

IV. Танлов савдолари натижалари бўйича товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш

V. Танлов бўйича танлаш ва танлов савдоларини ўтказиш якунларига биноан контрактни имзолаш

VI. Танловлар ўтказилмаслигига сабаб бўладиган фавқулодда ҳолатлар

VII. Танлов қатнашчилари, буюртмачи ва танлов комиссиясининг жавобгарлиги

Ҳужжат 25.06.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
битим бўйича ишларни бажаришда инвестор томонидан Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ҳақидаги қонунларига ва «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига зид бўлмаган қисми юзасидан операторнинг ёки бошқа ташкилотларнинг ходимларини танлаш, ёллаш, ишдан бўшатиш, рағбатлантириш бўйича инвестор ўзининг корпоратив сиёсатини қўллаш ҳуқуқига эга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Харид эҳтиёжлари ушбу Низомнинг III ва IV бўлимларида кўрсатилган тузиладиган контрактлар қийматининг энг паст бўлган чегараларини камайтириш мақсадида бўлиниши мумкин эмас. Ушбу талаб товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишнинг барча шаклларига, шу жумладан харид қилишга, бўлиб-бўлиб харид қилишга, ижарага, лизингга ва ҳоказоларга чекланмасдан жорий этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Эксперт комиссияси мажлисининг протоколини, шунингдек пудратчилар (етказиб берувчиларнинг) тижорат таклифлари нусхаларини ўз ичига олган тайёрланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун танлов комиссиясига тақдим этилади. Танлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб эксперт комиссиясининг ғолиб чиққан тижорат таклифини эътироф этиш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш ёки тасдиқламаслик тўғрисида қарор қабул қилади ёхуд бошқа қарорни қабул қилади, бу ҳақда танлов комиссияси мажлисининг протоколи тузилади. Протокол танлов комиссиясининг мажлисда ҳозир бўлган аъзолари томонидан имзоланади. Бунда контракт энг кўп баҳолаш бали олган пудратчига (етказиб берувчига) берилади. Бир неча пудратчилар (етказиб берувчилар) таклифларининг баҳолаш баллари тенг бўлган тақдирда контракт маҳаллий пудратчига (етказиб берувчига) берилади. Танлов комиссиясининг пудратчини (етказиб берувчини) танлашни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлган протоколи буюртмачи учун контракт лойиҳасини тайёрлаш ва пудратчилар (етказиб берувчилар) билан музокаралар олиб боришга асос бўлиб хизмат қилади. Контрактни имзолаш битимга ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ буюртмачи томонидан тасдиқланадиган шартномаларни тайёрлаш, келишиш, рўйхатга олиш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ёпиқ танлов савдолари товарлар, ишлар ва хизматлар юқори даражада мураккаблиги (ёки тор ихтисослашуви) билан фарқланган ва фақат пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг чекланган сонига етказиб берилиши ёки бажарилиши мумкин бўлган ҳолларда ўтказилиши мумкин. Ёпиқ танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги қарор ваколатли органга (нусхаси — инвесторга) юборилган ва танлов савдолари қатнашчиларининг тахмин қилинаётган рўйхати мавжуд бўлган хат асосида ваколатли орган билан келишган ҳолда буюртмачи томонидан қабул қилинади. Агар ваколатли орган бундай хат олинган санадан бошлаб ўн календарь кун мобайнида эътироз билдирмаса, ёпиқ танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги қарор ваколатли орган билан келишилган деб ҳисобланади. Ваколатли орган ва инвестор бундай ёпиқ танлов савдоларининг тахмин қилинаётган қатнашчилари рўйхатини тўлдириш ҳуқуқига эга. Ваколатли орган ёпиқ танлов савдолари ўтказилишига эътироз билдирган тақдирда ёпиқ танлов савдолари ўтказилмайди.
29. Агар буюртмачи томонидан ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган тартибда ваколатли орган билан келишув бўйича ёпиқ танлов савдолари ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинса, у ҳолда буюртмачи томонидан маълумотлар базаси ва бозорнинг маркетинг тадқиқотлари асосида ушбу Низомнинг 23—25-бандларида назарда тутилган тартибда дастлабки малака танловини ўтказиш учун талабгорлар рўйхати тайёрланади ва тасдиқланади. Талабгорлар рўйхати тузилгандан ва танлов комиссияси тасдиқлагандан кейин буюртмачи барча талабгорларга дастлабки малака танловида қатнашиш тўғрисидаги таклифномани, тўлдириш учун белгиланган намунадаги зарур шаклларни ва танлов комиссиясига тақдим этиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхатини юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
54. Танлов савдолари қатнашчиларидан олинган танлов таклифлари буюртмачи томонидан улар олинган санани ва вақтни кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтказилиши керак. Танлов таклифини тақдим этиш санаси буюртмачининг почта жўнатмасини топшириш тўғрисидаги билдиришномасидаги ёзуви бўйича ёки чопарнинг тилхати (юк хати)да кўрсатилган вақт бўйича ёки ҳужжатларни қабул қилиб олиш реестрида кўрсатилган сана бўйича танлов савдолари қатнашчиси вакилининг имзоси мавжуд бўлганда — танлов таклифи бевосита етказиб берилган тақдирда аниқланади. Танлов таклифлари танлов ҳужжатларида кўрсатилган уларни очиш санасигача очилмаган ҳолда сақланади ва танлов савдоларини қабул қилиб олиш ва рўйхатдан ўтказиш учун жавоб берадиган буюртмачининг ходимидан ташқари ҳар қандай шахснинг ундан фойдаланишга йўл қўйилмайдиган жойда сақланади.
65. Танлов таклифи билан танишиш натижалари бўйича унинг айрим жиҳатлари тушунарли бўлмаган ва танлов савдолари қатнашчиси томонидан тушунтиришларни талаб қиладиган масалалар, ҳисоб-китоблардаги аниқ хатоликлар, ноаниқ атамалар ва аниқлаштиришни талаб қиладиган бошқа деталлар пайдо бўлган тақдирда эксперт комиссияси ва танлов комиссияси аъзолари буюртмачининг вакиллари иштирокида ёзма сўров юборишлари ёки бундай танлов таклифи берган танлов савдолари қатнашчиси билан кенгаш ўтказишлари мумкин. Бундай мулоқотларда қатнашиш учун танлов қатнашчисининг вакили ўзининг ваколатларини ёзма равишда тасдиқлайдиган, бундай танлов қатнашчисининг танлов таклифини имзолаган шахс томонидан имзоланган ёзма тасдиқномага эга бўлиши керак. Эксперт ёки танлов комиссияси танлов қатнашчисини бундай кенгашнинг вақти ва кун тартиби тўғрисида хабардор қилади ҳамда кенгашга раислик қилади, бунда танлов буюртманомаси мазмунини ўзгартирадиган тушунтиришларга, шу жумладан бажаришнинг нархи ёки муддати ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
77. Агар танлов ғолиби ушбу Низомнинг 73 ва 76-бандларида назарда тутилган шартларни бажара олмаса, у ҳолда бу буюртмачининг контрактни рад этиши ва танлов таклифи таъминланишини ушлаб қолиши учун етарли асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бу ҳолда буюртмачи танловда танлов таклифи ютган деб эътироф этилган танлов қатнашчисидан кейинги ўринни эгаллаган танлов қатнашчиси билан контракт тузиш ёки янги танловни эълон қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
80. Буюртмачи ушбу Низомнинг 81—83-бандларига мувофиқ, танлов ўтказмасдан амалдаги контрактларга қўшимча битимлар тузиши мумкин.
а) ушбу Низомнинг III бўлимига мувофиқ тузилган амалдаги контрактга қўшимча битимлар ана шундай тусдаги қўшимча товарлар, ишлар ва хизматлар юзасидан тузилган бўлса, агар контрактнинг умумий суммаси амалдаги контрактга тузилган барча қўшимча битимлар бўйича амалга ошириладиган тегишли ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда юз минг АҚШ долларидан ошмаса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) ушбу Низомнинг IV бўлимига мувофиқ тузилган амалдаги контрактга қўшимча битимлар бўлса, агар ана шундай тусдаги қўшимча товарлар, ишлар ва хизматлар юзасидан тузилаётган қўшимча битимлар суммаси юз минг АҚШ долларидан ошмаса ва амалдаги ана шундай контракт умумий суммасининг ўттиз фоизидан ошмаса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) ушбу Низомнинг III бўлимига мувофиқ тузилган амалдаги контрактга қўшимча битимлар ана шундай тусдаги қўшимча товарлар, ишлар ва хизматлар юзасидан тузилган бўлса, агар контрактнинг умумий суммаси амалдаги контрактга тавсия қилинаётган қўшимча битимлар бўйича амалга оширилган тегишли ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда юз минг АҚШ долларидан ошса, бу ҳолда шундай тусдаги қўшимча товарлар, ишлар ва хизматлар юзасидан қўшимча битимлар суммаси амалдаги ана шундай контракт умумий суммасининг ўттиз фоизи доирасида бўлиши керак;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) ушбу Низомнинг IV бўлимига мувофиқ тузилган амалдаги контрактга тузилган барча қўшимча битимлар бўйича амалга ошириладиган тегишли ўзгартиришларнинг умумий суммаси юз минг АҚШ долларидан ошса, лекин бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлмаса ва амалдаги ана шундай контракт умумий суммасининг ўттиз фоизидан ошмаса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази