LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 25 июндаги 126-сонли «Тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва мелиоратив йўл-қурилиш машиналарини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1949-1, 02.07.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 14 ноябрдаги 247-сонли қарорига ҳамда 1998 йил 6 январдаги 8-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги машина ва асбоб-ускуналарнинг техникавий ҳолатини назорат қилиш давлат Бош инспекцияси тўғрисида»ги низомга асосан тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва ўзиюрар йўл қурилиш машиналарини рўйхатдан ўтказиш ва уларга давлат рақами белгиларини беришни тартибга солиш мақсадида буюраман:
1. «Тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва ўзиюрар йўл қурилиш машиналарини рўйхатдан ўтказиш ва давлат рақами белгиларини бериш тартиби тўғрисида»ги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг 10 (ўн) кундан кейин кучга киради.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 6 январдаги 8-сон «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги машина ва асбоб-ускуналарнинг техникавий ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1998 й., 1-сон, 1-модда) ҳамда 2008 йил 14 ноябрдаги 247-сон «2009 йилда қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш ва сотишнинг асосий параметрлари тўғрисида»ги қарорларига асосан тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва мелиоратив йўл-қурилиш машиналарини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш тартибини белгилайди.
1. Ушбу Низом талабларини бажариш мулкчилик шаклидан ва идоравий бўйсунувдан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда фуқаролар (бундан кейинги ўринларда машина эгалари деб юритилади) учун мажбурийдир.
2. Тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва мелиоратив йўл-қурилиш машиналарини (бундан кейинги ўринларда машиналар деб юритилади), рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан чиқариш, техник ҳужжатлар ва давлат рақами белгиларини бериш Давлат техника назорати инспекциясининг туман ва шаҳар инспекциялари (бундан кейинги ўринларда «Давтехназорат» инспекциялари деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
3. Машина эгалари томонидан машиналар сотиб олинганда ёки қабул қилиб олинганда, шунингдек техник ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш лозим бўлганда, машинанинг техник ҳолатидан қатъи назар, 10 кун ичида «Давтехназорат» инспекцияларига мурожаат этишлари шарт.
4. Нотариуслар томонидан тасдиқланган машиналарни бошқа шахсга бериш билан боғлиқ ишончномалар ва ижарага бериш шартномалари нотариал тартибда тасдиқланган вақтдан бошлаб 10 кун ичида рўйхатдан ўтказиш учун «Давтехназорат» инспекцияларига тақдим этилади. Ишончномаларни ва ижара шартномасини ҳисобга қўйиш «Давтехназорат» инспекциялари томонидан белгиланган тартибда, тўлов ундирилмасдан амалга оширилади.
5. Машиналарни рўйхатдан ўтказишда «Давтехназорат» инспекциялари томонидан машинанинг техник ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга машина тури, русуми, ишлаб чиқарилган йили, завод рақами, агрегатлар рақами, шунингдек машинани қайта рўйхатдан ўтказишда давлат рақам белгисининг мувофиқлиги текширилади.
6. Машиналарни рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказишда, техник ҳужжатлар ва давлат рақами белгисини беришда, шунингдек рўйхатдан чиқаришда «Давтехназорат» инспекциялари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 6 январдаги 8-сонли қарорнинг 2-иловасига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақининг белгиланган коэффициентлари миқдорида йиғимлар ундирилади.
7. Машиналарни рўйхатдан ўтказиш ва бошқа ўзгартиришлар киритиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳужжатлар тўплами «Давтехназорат» инспекцияларида камида 3 йил муддатда давомида сақланади (қайд этиш китоблари, қатъий ҳисобдаги «Давтехназорат» инспекциялари бланклари ва рақам белгиларининг кирим-чиқим дафтарлари бундан мустасно).
9. Машиналарни рўйхатдан ўтказиш учун машина эгалари «Давтехназорат» инспекцияларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
хорижий давлатлардан олиб келинган машиналарнинг божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномаси;
машиналарнинг турган ўрни ўзгаришига асос бўлган ҳужжат (буйруқ, ижара шартномаси, ҳокимлик қарори);
машиналар турган ўрнининг «Давтехназорат» инспекциялари томонидан техник кўрикдан ўтказилганлиги ҳақидаги далолатнома;
номи ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат (номини ўзгартириш тўғрисида юқори турувчи орган ёки корхона, ташкилот ва муассасанинг қарорлари, фармойишлари ва буйруқлари);
жисмоний шахслар учун паспорт, фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат (фуқаролик ҳолатини қайд этиш органи ёки суд органи томонидан берилган ҳужжат).
нотариал идоралари томонидан берилган олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, лизинг, сублизинг шартномалари, ворислик, мерос ва мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар;
корхона, ташкилот ва муассасанинг рўйхатида бўлган машиналарни балансдан балансга ажратилганлиги тўғрисидаги қарорлари ва буйруқларининг нусхалари;
бир вазирликка қарашли ва бир молиявий тизимдаги ташкилотлар учун юқори органларнинг»Давтехназорат» инспекциялари рўйхатида бўлган машиналарнинг балансдан балансга бепул ажратилганлиги тўғрисидаги буйруғидан нусха.
рақамли агрегатлар қонуний сотиб олинганлиги тўғрисида ҳужжат (ҳисоб-маълумотнома, олди-сотди шартномаси, божхона гувоҳномаси, кирим касса ордери ва юк хати).
12. Рўйхатдан чиқарилган машиналарнинг давлат рақам белгилари «Давтехназорат» инспекцияларига топширилади, техник ҳужжатларга ва қайд қилиш китобида тегишли белгилар қўйилади.
13. Яроқсиз ҳолга келган ёки йўқотилган техник ҳужжатлар ва давлат рақам белгилари ўрнига янгиси машина эгаларининг аризасига давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан техник ҳужжатлар ва давлат рақам белгилари олиб қўйилмаганлиги тўғрисида тегишли белги қўйилгандан сўнг ҳужжатга «Дубликат» сўзи ёзиб берилади.
14. Яроқсиз ҳолга келган давлат рақами белгилари, техник ҳужжатлар «Давтехназорат» инспекциялари томонидан тегишли далолатномалар тузилган ҳолда чиқимга чиқарилади.
15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Машина ва асбоб-ускуналарнинг техникавий ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси томонидан «Давтехназорат» инспекцияларида рўйхатдан ўтказилган машиналар тўғрисидаги маълумотлар умумлаштирилиб, ҳар йили 20 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига тақдим этилади.
16. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси ва «Ўзагромашсервис» уюшмаси билан келишилган.
Монополиядан чиқариш рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Штамп | |||||
________________________________ | |||||
(туман, шаҳар, Давлат техника | |||||
________________________________ | |||||
назорат инспекцияси бошлиғи) | |||||
А Р И З А | |||||
Сиздан ___________________________________________________________ | |||||
(сўровнинг қисқача мазмуни) | |||||
__________________________________________________________________ | |||||
аризада қуйидаги ҳужжатларни илова қиламиз: | |||||
1. Машинани олинганлиги ҳақидаги фактура № _____ «___» ________ 20__ й. | |||||
______________________________________________________дан берилган. | |||||
2. Машина чиқарилган заводдан берилган техник паспорт | |||||
Олинган машина ҳақида маълумот: | |||||
1. | Тури, номи | 2. | Русуми | ||
3. | Чиққан йили | 4. | Чиқарган завод | ||
5. | Техник паспорт № | 6. | Завод № | ||
7. | Двигатель № | 8. | Шасси № | ||
Хўжаликка келтирилган вақти ________________________________________ | |||||
__________________________________________________________________ | |||||
(машина қачон ва қаердан олинган) | |||||
ҳужжатларни расмийлаштириш қуйидаги шахсга топширилади ____________ | |||||
________________________________________________________________га | |||||
(лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми) | |||||
ишонч билдирилади, ҳамда шахснинг _________________________________ | |||||
имзоси тасдиқланади. | |||||
Раҳбар _______________________________ | __________ | ||||
(фамилияси, исми) | М.Ў. | (имзо) | |||
Бош ҳисобчи __________________________ | __________ | ||||
(фамилияси, исми) | М.Ў. | (имзо) | |||
Давлат техника назорати инспекциясининг белгилари | |||||
Берилди: | 1. Давлат рақам белгиси | № __________ серияси ____________ | |||
2. Техник паспорт | № __________ серияси ____________ | ||||
Расмийлаштирилган сана «___» _________________ 20____ йил. | |||||
____________________________________________________«Давтехназорат» | |||||
инспекцияси бошлиғи_____________ | ________________________________ | ||||
(имзо) | (фамилияси, исми) |
Штамп | |||||
________________________________ | |||||
(туман, шаҳар, Давлат техника | |||||
________________________________ | |||||
назорат инспекцияси бошлиғи) | |||||
_________ йилда туғилган фуқаро _________________________________ | |||||
(фамилияси, исми, отасининг исми) | |||||
__________________________________________________________________ | |||||
(яшайдиган манзилгоҳи) | |||||
фуқаролик паспорти № _________________ серияси ___________________ | |||||
__________________________ «____» _______________ 20___ й.да берилган. | |||||
Турар жойи ____________________________________________________ | |||||
(паспортда кўрсатилган жойи) | |||||
иш жойи _____________________________________________________ | |||||
(касби, лавозими, вазифаси) | |||||
А Р И З А | |||||
__________________________________________________________________ | |||||
(сўровнинг қисқача мазмуни) | |||||
__________________________________________________________________ | |||||
Олинган машина ҳақида маълумот: | |||||
1. | Тури, номи | 2. | Русуми | ||
3. | Чиққан йили | 4. | Чиқарган завод | ||
5. | Техник паспорт № | 6. | Завод № | ||
7. | Двигатель № | 8. | Шасси № | ||
__________________________________________________________________ | |||||
(машина қачон ва қаердан олинган) | |||||
Аризага куйидаги ҳужжатларни тақдим этаман: | |||||
1. ___________________________________________________________ | |||||
(машинани, ҳар бир жиҳоз ва агрегатни қонуний сотиб олинганлигини | |||||
__________________________________________________________________ | |||||
тасдиқловчи ҳужжатлар) | |||||
2. Яшаш жойидан маълумотнома | 3. Фуқаролик паспорти | ||||
«___» ____________ 20___ й. | __________ | _____________________ | |||
(имзо) | (фамилияси, исми) | ||||
Давлат техника назорати инспекциясининг белгилари | |||||
Берилди: | 1. Давлат рақам белгиси | № ____________ серияси __________ | |||
2. Техник паспорт | № ____________ серияси __________ | ||||
Расмийлаштирилган сана «___» _________________ 20____ йил. | |||||
____________________________________________________«Давтехназорат» | |||||
инспекцияси бошлиғи_____________ | ________________________________ | ||||
(имзо) | (фамилияси, исми) |