Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг
буйруғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРО АВИАЦИЯСИДА ҲАВО КЕМАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 27 апрелда 1947-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2011 йил 12 декабрдаги 267-мҳ-сонли «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2293, 12.12.2011 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида ҳаво кемаларидан фойдаланишни тартибга солиш, авиация ҳалокатлари ва бахтсиз ҳодисаларини олдини олиш, ҳаво кемаларининг парвозлари хавфсизлигини таъминлаш ва фуқаролар олдида уларнинг ҳаётлари учун жавобгарликни ошириш мақсадида буюраман:
1. Вақтинча 2010 йил 1 майгача халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг талабларига мувофиқ бўлмаган ёки 25 йил ва ундан ортиқ бўлган календарь хизмат муддатини ўтаган самолётлар учун:
а) Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемаларининг давлат реестрида рўйхатга олиш;
б) Ўзбекистон Республикаси эксплуатант сертификатига хорижда рўйхатдан ўтган ҳаво кемаларини киритиш тўхтатилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Т. ЎЛЖАЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 30 март,
28-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 228-модда)