24.04.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1946
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи , 24.04.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1946
Кучга кириш санаси
04.05.2009
Ҳужжат 04.05.2009 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 9 - сон, 142 - модда) 5-моддасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6 - сонли БҲМС) «Ижара ҳисоби» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2004 йил 12 майдаги 75-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-сонли БҲМС) «Ижара ҳисоби»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1374, 2004 йил 22 июнь, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 25-сон, 292-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 9 - сон, 142 - модда), «Лизинг тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, 5 - сон, 108 - модда, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 3 - сон, 63 - модда) асосан, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52 - сон) мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш тизимининг элементи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Молиявий ижарада ҳар бир ҳисобот даври учун молиявий ижара объекти бўйича амортизация ажратмаси каби харажатлар юзага келади. Молиявий ижара объектлари бўйича амортизацияни ҳисоблаш ижарачи (лизингга олувчи) томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2003 йил 9 октябрдаги 114-сонли буйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) «Асосий воситалар»га (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 3-сон, 35-модда) мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
42. Молиявий ижара объектлари берилаётганда, ижарага (лизингга) берувчининг бухгалтерия ҳисобида актив (дебиторлик қарзи) сифатида тан олинадиган қиймат билан унинг бошланғич қиймати (агар берилаётган объект ишлатилмаган бўлса) ёки қолдиқ қиймати (агар объект берилишига қадар ишлатилган бўлса) ўртасидаги фарқ, резерв капиталининг «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётида қайд қилинган молиявий ижара объектларини қайта баҳолашлар натижасини, яъни мазкур молиявий ижара объектини олдинги баҳолашлардаги қийматининг кўпайиши суммасининг олдинги баҳолашлардаги қийматининг камайиш суммасидан ортган суммасини ҳисобга олган ҳолда, тузатишлар киритилгандан сўнг кечиктирилган даромад (харажат) сифатида акс эттирилади ва ижара (лизинг) тўловларининг ҳисобланишига қараб бир меъёрда (ойма-ой) асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари (бошқа операцион харажатлари) га олиб борилади.