LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сонли «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Давлат мулкини ижарага беришни янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузурида давлат унитар корхоналари шаклида давлат мулкини ижарага бериш марказлари (кейинги ўринларда — марказлар деб аталади) ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
ижарага берилаётган давлат мулкини ва уни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш;
ижара объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисидаги эълонларни ва ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини даврий нашрларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг веб-сайтларида жойлаштириш.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
давлат мулки юридик ва жисмоний шахсларга марказлар орқали ижарага берилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан тақдим этилган ҳамда Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ижаранинг энг кам ставкаларини ҳисоблаб чиқиш асосида тегишли коэффициентлар белгиланган ҳолда ҳар йили 31 декабргача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
марказларнинг транзит ҳисоб рақамларига тушадиган ижара тўлови маблағларининг 25 фоизи тегишли маҳаллий бюджет даромадига, 25 фоизи — Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига, 40 фоизи — давлат мулкини балансида сақловчига ва 10 фоизи — тегишли марказга йўналтирилади;
(3-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижара тўлови муддатини ўтказиб юборганлик учун ундирилган пеня суммасининг ва шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жарима суммасининг 50 фоизи марказлар ихтиёрида қолади, қолган қисми эса Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига йўналтирилади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 543-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилаб қўйилсинки, тегишли марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олинаётган соф фойдасининг бир қисми ёки ҳаммаси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасида жамланади.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасида жамланадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган бюджетдан ташқари жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ белгиланган тартибда сарфланади.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-1. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида фаолият юритаётган, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари шартларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ давлат мулкида бўлган бинолар ва иншоотларда жойлаштириладиган бюджет ташкилотлари, шунингдек халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари учун ижара ҳақининг ноль ставкаси белгиланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили кўчмас давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлашда давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкасини белгилашни назарда тутсинлар.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4-1. Белгилаб қўйилсинки, ижарага берилган давлат мулкига зарар етказганлик белгилари аниқланган тақдирда етказилган зарар суммаси баҳолаш ташкилоти томонидан уни баҳолаш йўли билан аниқланади ва айбдор шахслардан белгиланган тартибда ундирилади.
Зарар суммаси тегишли марказнинг транзит ҳисоб рақамида жамланади ҳамда марказнинг баҳолашни ўтказиш билан боғлиқ харажатлари ва суд харажатлари чегирилган ҳолда давлат мулкини балансида сақловчига йўналтирилади.
(4-1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси 2009 йил 1 июнгача давлат мулкини ижарага бериш юзасидан илгари тузилган, шу жумладан давлат мулкини балансида сақловчи билан тузилган шартномаларни хатловдан ўтказиш, уларни ҳисобга қўйиш ва белгиланган тартибда шартномаларни қайта расмийлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.
6. Белгилансинки, давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотлар марказларга ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижаси ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги ҳолати аниқланган тақдирда марказ бузилиш аниқланган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида, белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловини икки баравар миқдорда ҳисоблаб чиқади ва уни ундириш учун тегишли ҳужжатларни балансида сақловчига тақдим этади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳисоблаб ёзилган тўлов суммаси балансида сақловчи томонидан тўланмаган тақдирда давлат мулки жойлашган жойдаги марказ ҳужжатлар балансида сақловчига тақдим этилган санадан бошлаб ўн иш куни ўтгач ҳисоблаб ёзилган тўлов суммасини белгиланган тартибда ундириш учун материалларни судга топширади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат мулкининг асосий турлари бўйича намунавий ижара шартномаларини ишлаб чиқсин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда марказларнинг намунавий уставларини, уларнинг намунавий тузилмасини ва ходимларининг чекланган сонини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда марказлар давлат рўйхатидан ўтказилишини, жойлаштирилишини ва улар малакали мутахассислар билан бутланишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида бир ой муддатда таклифлар киритсин.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда халқаро тажрибани ўрганиш асосида бир ой муддатда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Қосимов зиммасига юклансин.
Чет элдаги давлат мулкини ижарага бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган шартлар ва тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низомнинг амал қилиши турар жойлар, ер участкалари, ер ости бойликлари участкалари, театр-томоша корхоналарининг мол-мулкини, шунингдек моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага беришга нисбатан татбиқ этилмайди.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги 53-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 11-сон, 123-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат мулки — давлат корхоналари ва бюджет ташкилотлари балансидаги мол-мулк, шунингдек юридик шахсларнинг оммавий мулкни бошқарувчи ёхуд ваколатли давлат органи томонидан тасарруф этиш ҳуқуқисиз уларга берилган мол-мулки (давлат мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари ва бошқа мажбуриятлар билан сотиш ҳоллари бундан мустасно);
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
LexUZ шарҳи
2-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 майдаги 126-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижарага берувчи — Қорақалпоғистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Давлат мулкини ижарага бериш марказлари;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
ижарага олувчи — ушбу Низомда белгиланган шартларда ва тартибда давлат мулки бўйича ижара шартномасини тузган юридик ёки жисмоний шахс.
Олдинги таҳрирга қаранг.
технопарк — камида 10 000 кв.м туташ ҳудуддан, давлат мулки (бинолар ва иншоотлар)дан ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорига мувофиқ ташкил этилган (ўз фаолиятини ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш тамойили бўйича ва Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлигининг тегишли ҳудудий органлари билан келишилган бизнес-режа асосида амалга оширадиган) юридик шахсга ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилган зарур инфратузилмадан иборат бўлган мулкий комплекс.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 майдаги 126-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 21-сон, 246-модда)
3. Ижарага берилиши қонун ҳужжатларига зид бўлмаган корхоналар, бинолар, иншоотлар ёки уларнинг қисмлари, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари шаклидаги давлат мулки ва бошқа мол-мулк ижарага берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
уларнинг муомалага лаёқатсизлиги ёки муомала лаёқати чекланганлиги (жисмоний шахсларга нисбатан) тўғрисида ишончли маълумот мавжуд бўлган шахсларга ижарага берилмайди.
5. Агар ижарага бериш натижасида балансда сақловчининг ишлаб чиқариш ва/ёки молиявий кўрсаткичлари ёмонлашса ва/ёки бюджетдан молиялаштиришнинг назарда тутилган лимитларидан ортиқ бўлса, давлат мулки ижарага берилиши мумкин эмас. Кўрсатиб ўтилган ҳолатлар юқори турувчи ташкилот ёки муассис (мавжуд бўлганда) билан келишган ҳолда балансда сақловчи томонидан ҳужжатлар билан асосланиши керак.
6. Ижарага берилган давлат мулки (унинг бир қисми), шунингдек давлат мулкини (унинг бир қисмини) ижарага олиш бўйича ижарага олувчининг ҳуқуқи ўзгага берилиши, гаровга қўйилиши ёки бошқача тарзда ижарага олувчи томонидан учинчи шахсларга ўтказилиши мумкин эмас. Ижарага олувчи ижарага олинган давлат мулкини учинчи шахсларга, шу жумладан субижара шартларида беришга ҳақли эмас.
Ижарага олувчи мол-мулкни соз ҳолатда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаши ва мулкни сақлаш бўйича харажатларни қоплаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Давлат мулки ижарасининг энг кўп муддати беш йилни, кичик тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хусусий тиббиёт ташкилотлари учун эса ўн йилни ташкил этади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 июндаги 382-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 537-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Технопарк ҳудудидаги давлат мулкини ижарага беришнинг энг кўп муддати, давлат мулкини ижарага беришнинг илгари тузилган шартномалари бўйича мажбуриятлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилган тақдирда ушбу муддатни узайтириш имкони билан ўн йилни ташкил қилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 майдаги 126-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 21-сон, 246-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. Технопарк ҳудудидаги давлат мулки тадбиркорлик субъектларига ижара шартномаси асосида, улар томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан ижарага берилади.
Инвестиция мажбуриятлари ва уларни тадбиркорлик субъектлари томонидан бажариш шартлари ижара шартномасида белгиланади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 майдаги 126-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 21-сон, 246-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
72. Кичик саноат зоналари ҳудудидаги давлат мулкини узоқ муддатли ижарага бериш, танлов комиссияси қарорларига мувофиқ, ижарага берувчи, Кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузиладиган узоқ муддатли ижара шартномаси асосида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 378-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 10-модда)
8. Давлат мулкини ижарага бериш жараёни ҳар қандай жисмоний ва юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда ташаббус кўрсатувчи) ташаббуси асосида бошланиши мумкин.
балансда сақловчини (бундай маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда) кўрсатган ҳолда тегишли таклифни тақдим этади.
Таклиф кўриб чиқилиши ва таклиф олинган пайтдан бошлаб бир ҳафта муддатда ташаббус кўрсатувчига асосланган жавоб юборилиши шарт.
9. Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:
Кқ — қурилиш тури бўйича коэффициент (алоҳида турган бино, қўшимча қурилган бино, бинонинг юқори қисми, чердак, болохона, ярим ертўла, ертўла);
Ко — тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашиш, иккинчи даражали автотранспорт йўлларига чиқишда жойлашиш ва бошқалар).
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўлови ставкаси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси тақдим этган ҳамда Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ижаранинг энг кам ставкалари ҳисоб-китоби асосида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган энг кам ставкалардан кам бўлиши мумкин эмас.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, ҳунармандлар учун давлат мулки объектлари учун ижара тўлови белгиланган энг кам тўловнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 186-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 09/18/186/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан ҳар йили 1 ноябргача тайёрланади ҳамда келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этилади, улар ўн иш куни мобайнида уларни келишадилар ёки қайта ишлаш ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг мулоҳазалари ва таклифлари олинган санадан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда келишишга киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига қайтарадилар.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жорий йилнинг 15 декабридан кечикмай бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўлови энг кам ставкаларининг келишилган ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тасдиқлаш учун юборилади.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Технопарк ҳудудидаги давлат мулки тадбиркорлик субъектларига, тегишли коэффициентлар белгиланмасдан, ижара тўловининг энг кам ставкаси бўйича берилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 майдаги 126-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 21-сон, 246-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июндаги ПҚ-3782-сон «Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига мувофиқ қуйидаги алоҳида тоифадаги тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объекти учун ижара тўлови ушбу объектга нисбатан энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади:
ҳисобот даврининг якуни бўйича ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини сотишдан тушган тушумининг умумий ҳажмида камида 30 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар учун протез-ортопедия буюмлари ва инвентарлар ишлаб чиқариш, уларга ортопедик протезлаш, протез-ортопедия буюмлари ва инвентарларини таъмирлаш хизматлари кўрсатишдан тушган тушум ташкил этган тадбиркорлик субъекти;
ҳисобот даврининг якуни бўйича ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини сотишдан тушган тушумининг умумий ҳажмида камида 20 фоизини Брайл алифболи китоб ва бошқа босма материаллар, имконияти чекланган болаларга ўқув ва бадиий адабиётларни чоп этиш, ишора тилини қўллаган ҳолда аудио китоб ҳамда видеоматериаллар яратишдан тушган тушум ташкил этган тадбиркорлик субъекти;
меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимларининг камида 30 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар, ўн олти ёшга тўлмаган болалари ёки ногиронлиги бўлган болалари бўлган ёлғиз шахслар, жазони ижро этувчи муассасалардан озод этилган шахслар, одам савдоси қурбонлари, ўқишни тугатган кунидан бошлаб уч йил ўтмаган умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари, «Меҳрибонлик» уйларининг 30 ёшга етмаган битирувчилари ташкил этган тадбиркорлик субъекти;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 840-сонли қарорига асосан бешинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/840/2079-сон)
агар ижарага топширилаётган мулкдан амалда фойдаланилган муддат ундан самарали фойдаланиш муддатидан ортиқ бўлмаса ёки ушбу муддатга тенг бўлса, ёки амалда фойдаланилган муддатни аниқлаш мумкин бўлмаса — мол-мулк тикланиш қийматининг 30 фоизидан;
агар ижарага топширилаётган мол-мулкдан амалда фойдаланилган муддат ундан самарали фойдаланиш муддатидан ортиқ бўлса — мол-мулк тикланиш қийматининг 20 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.
Самарали фойдаланиш муддати Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 144-моддасида кўрсатилган таснифлашдан келиб чиқиб белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
балансида сақловчининг раҳбари ва бош бухгалтери ижарага берилаётган мол-мулкнинг тикланган қиймати тўғрисида тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги учун жавоб берадилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10-1. Ижара шартномасини тузишда иситиш, совутиш, электр энергияси билан таъминлаш, совуқ ва иссиқ сув таъминоти, ёнғин хавфсизлиги ва қўриқлаш (ҳисоблагич, дизель генератори, совутиш машинаси (чиллер, фанкойл ва бошқалар), тортиш вентиляторлари, насослар, трансформатор ва тақсимлаш кичик станциялари, ёнғин хавфсизлиги ва қўриқлаш тизимлари, кўтариш механизмлари (шу жумладан лифтлар ва бошқалар) зинапоя панжаралари, зинапоялар, лифт шахталари ва бошқа шахталар, шунингдек балансида сақловчи ва ижарага олувчиларнинг ходимлари ва/ёки ўқувчилари ошхоналар ва буфетларда овқатланиши учун фойдаланадиган майдончалар бўйича муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялар, механик, электр, санитария-техник асбоб-ускуналар ва бошқа асбоб-ускуналар ва қурилмалар бўйича ижара тўлови белгиланмайди.
Давлат мулкининг кўрсатиб ўтилган турлари бўйича шартномада коммунал ва фойдаланиш тўловлари, шу жумладан амортизация ажратмалари (мавжуд бўлганда) назарда тутилади.
(10-1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10-2. Турли спорт, маданий, ўқув, тиббиёт тадбирлари ва бошқа ижтимоий тадбирлар (тўгараклар)ни ташкил этиш, шунингдек дарсдан ташқари (ишдан ташқари) вақтда балансида сақловчи ва ижарага олувчиларнинг ходимлари овқатланиши ва/ёки даволанишини ташкил этиш мақсадида ижаранинг айрим объектлари (ошхоналар ва буфетлар, заллар (хоналар), спорт иншоотлари 270 иш куни ва 8 соатлик иш куни ҳисобидан келиб чиқиб ижара тўловининг соатбай ставкаси тўланган ҳолда ижарага берилиши мумкин.
(10-2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ижарага берилаётган давлат мулкига юклатилган мажбуриятларни аниқлайди ва улар ҳақида маълумот тайёрлайди;
ижара шартномаси лойиҳасини, давлат мулкини ижарага бериш шартларини, ижара объекти, шу жумладан ундан фойдаланиш шартлари тўғрисидаги маълумотларни ва бошқа зарур ахборотни тайёрлайди;
давлат мулки ижарасига буюртманомаларни қабул қилади ва уларнинг рўйхатдан ўтказилишини, махфийлигини ва сақланишини таъминлайди;
потенциал ижарага олувчиларнинг (кейинги ўринларда талабгорлар деб аталади) талаби бўйича уларга ижарага берилаётган мол-мулк, унинг тавсифлари билан танишиш имкониятини беради;
ижарага берилаётган мол-мулкни тегишли хизматлар билан таъминлаш бўйича битим лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда уни балансда сақловчи ҳамда коммунал хизматлар ва фойдаланиш хизматлари кўрсатувчилар билан келишади (зарурият бўлса);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Давлат мулки даврий нашрларда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг веб-сайтларида фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисида мажбурий тарзда эълон қилиш шарти билан (чоракда камида бир марта) ижарага берилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
ижарага берилаётган давлат мулкининг номи, миқдори, тавсифи ва таркиби, у жойлашган жой, балансда сақловчининг номи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижарага олувчи ижара шартномаси муддатини узайтириш тўғрисида ёзма равишда мурожаат қилган тақдирда, агар қонунда ёки ижара шартномасида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ўз вазифаларини зарур тарзда бажариб келган ижарага олувчи шартнома муддати тугагандан кейин, шартлар тенг бўлган ҳолатларда ижара шартномасини янги муддатга тузишда бошқа шахсларга нисбатан устунлик ҳуқуқига эга бўлади. Ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган энг кўп муддатлар тугагач давлат мулки ижарага умумий асосларда берилади.
(12-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 мартдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2018 й., 09/18/209/0936-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ҳар бир ижара шартномаси бўйича буюртманомалар ижарага берувчи томонидан фойдаланилмаётган давлат мулкини ижарага бериш тўғрисида эълон берилгандан кейин биринчи буюртманома рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб, ҳар бир буюртманомага тартиб рақами берилган ҳамда буюртманома берилган сана ва вақт кўрсатилган ҳолда, беш иш куни мобайнида махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.
Кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин тушган талабномаларни (буюртманомаларни) кўриб чиқиш икки иш кунидан ошмайдиган муддат мобайнида амалга оширилади.
Талабгорлар (талабгор) талабномаларни (буюртманомаларни) кўриб чиқишда қатнашиши мумкин. Буюртманомаларни кўриб чиқишда қатнашмаган талабгор кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ёзма равишда (факс, электрон почта, почта орқали) хабардор қилинади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Талабгорларнинг буюртманомаларини кўриб чиқиш балансда сақловчи ва тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари вакиллари иштирокида ижарага берувчи ҳузурида ташкил этиладиган Комиссия томонидан кўриб чиқилади, кўриб чиқиш натижалари баённома билан расмийлаштирилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
15. Икки ва ундан ортиқ талабгорлардан таклифлар тушган тақдирда ижара шартномаси ижаранинг белгиланган шартларига риоя қилинган ҳолда ижарага берилаётган давлат мулки учун ижара тўловининг энг кўп миқдорини таклиф этган талабгор билан тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Талабгорларнинг таклифлари тенг бўлган тақдирда ижара шартномаси, агар талабгорлардан бири буюртманомаларни кўриб чиқиш жараёнида ижара тўловининг дастлабки таклифидан ортиқ бўлган миқдорда ижара тўловини таклиф этмаса, бошқалардан олдин буюртманома берган талабгор билан тузилади. Ушбу ҳолатда шартнома ижара тўловининг энг юқори миқдорини таклиф этган талабгор билан тузилади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Ўз мажбуриятларини зарур тарзда бажарган ижарага олувчи бошқа шартлар тенг бўлган тақдирда янги муддатга ижара шартномасини тузишда бошқа талабгорлар олдида устунлик ҳуқуқига эга бўлади, транспорт воситалари ижараси бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фақат бир нафар талабгордан буюртманома тушган тақдирда ижара шартномаси унинг таклифлари тегишли эълонда кўрсатилган шартларга мувофиқ бўлган тақдирда у билан тузилади ёхуд унга ижара шартномаси тузишнинг сабаблари асосланган рад жавоби юборилади.
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида ўз фаолиятини амалга оширувчи қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича гуруҳлар давлат мулки ижара шартномасини тузишнинг устунлик ҳуқуқига эга бўладилар, улар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари шартларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлаштирилади, улар учун ижара тўловининг нул ставкаси белгиланган, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
балансида сақловчининг юритишида бўлган ташкилотлар, шунингдек балансида сақловчининг юқори ташкилоти (муассасаси) ҳисобланган вазирликлар (идоралар)нинг таркибий бўлинмалари;
нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат мулки ижара шартномасини тузишнинг устунлик ҳуқуқига эга бўладилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан бешинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15-1. Амал қилиш муддати навбатдаги йилга ўтадиган кўчмас давлат мулки ижара шартномаси бўйича бўлажак йил даври учун ижара тўлови белгиланган тартибда бўлажак йилга ижара тўловининг энг кам ставкаларига мувофиқ белгиланади.
Ушбу Низом 15-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларида кўрсатилган шартларга мувофиқ тузилган, амал қилиш муддати кейинги йилга ўтадиган кўчмас давлат мулки ижара шартномаси бўйича келгуси йил даври учун ижара тўлови олдинги ва келгуси йил учун энг кам ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган ижара тўлови тафовутига мутаносиб равишда кўпаяди ёки камаяди.
Ижарага олувчи келишмаган тақдирда ижара шартномаси бекор қилинади ва ижара объекти белгиланган тартибда ижарага берилади.
(15-1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
152. Давлат мулки юридик ва жисмоний шахсларга ягона электрон савдо майдончасида онлайн-аукционлар йўли билан ҳам ижарага берилиши мумкин. Давлат мулкини ижарага бериш юзасидан электрон савдолар ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади
(152-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 мартдаги 209-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2018 й., 09/18/209/0936-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Буюртманомаларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённома Комиссия томонидан қарор қабул қилинган кунда Комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва унинг раиси томонидан тасдиқланади.
Буюртманомаларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги имзоланган баённома асосида тегишли давлат мулкининг ижара шартномаси тузилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
17. Ижара шартномаси ижарага берувчи, ижарага олувчи ва балансда сақловчи ўртасида тузилади. Ижара шартномасини буюртманомаларни кўриб чиқиш баённомасида кўрсатилган муддат мобайнида, лекин кўпи билан беш кун муддатда барча томонлар имзолаши керак.
ижарага олувчи томонидан давлат мулкидан фойдаланиш, шу жумладан коммунал тўловларни ва бошқа фойдаланиш тўловларини тўлаш шартлари;
ижара шартномасини, шу жумладан ижара тўловларини тўлаш муддатларининг бузилиши муносабати билан бекор қилиш шартлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Транспорт воситасини ижарага беришда ижарага олувчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилишни, шунингдек транспорт воситасини суғурта қилишни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўлган транспорт воситалари ижарага берилганда, нотариал тасдиқланиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
23. Ижара тўлови ижарага олувчи томонидан ижара тўловининг охирги белгиланган миқдоридан ва ижаранинг қолган муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган даврлар (ҳар чоракда, ҳар ойда ва шу каби) бўйича тенг миқдордаги тўловлар билан тўланади. Тўлов ижара шартномасида кўрсатилган муддатларда ҳар бир навбатдаги давр (чорак, ой ва шу кабилар) учун юз фоиз олдиндан тўлаш шаклида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижарага олувчи ижарага берилган давлат мулкини тиклаш ёки мукаммал таъмирлашни амалга оширган тақдирда унинг қилган харажатлари, ижарага олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг тегишли хизматлари экспертизаси натижалари тақдим этилган тақдирда, балансда сақловчига ажратиладиган ижара тўлови суммасини камайтириш ҳисобига қопланади давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари бундан мустасно.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижарага берувчиларнинг транзит ҳисоб рақамларига тушадиган давлат мулки ижарасидан маблағлар, шунингдек ижара тўлови кечиктирилганлиги учун ундирилган пеня ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун жарималар суммаси ҳар ҳафтада қуйидаги тартибда тақсимланиши лозим:
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 543-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижара тўлови маблағларининг 25 фоизи тегишли маҳаллий бюджет даромадига, 25 фоизи — Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига, 40 фоизи — давлат мулкини балансида сақловчига, 10 фоизи — ижарага берувчига йўналтирилади давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари бундан мустасно;
(23-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижара тўловини тўлаш кечиктирилганлиги учун ундирилган пеня суммаси ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун жариманинг 50 фоизи Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига йўналтирилади ва қолган 50 фоизи ижарага берувчининг тасарруфида қолади.
(23-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 543-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат музей-қўриқхоналари балансида бўлган маданий мерос объектларини ижара берилган ҳолларда (тадбиркорлик фаолияти субъектларига инвестиция мажбуриятлари билан ижарага бериш ҳолларидан ташқари), ижарага берувчиларнинг транзит ҳисоб рақамига тушадиган ижара тўловини ҳамда ижара тўлови кечиктирилгани учун ундирилган пеня, шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жарима суммалари бир иш куни мобайнида қуйидаги тартибда тақсимланади.
(23-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
маблағларнинг 90 фоизи Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг Маданий мерос жамғармаси шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади.
(23-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 200-сонли қарорига асосан олтинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 372-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ижара тўлови маблағларининг 50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг Маданий мерос жамғармасига, 40 фоизи — давлат мулкини балансида сақловчига, 10 фоизи — ижарага берувчига йўналтирилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижарага берувчи маблағларни Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси, ижарага берувчи ва балансда сақловчи ўртасида ҳар қайси ижара шартномаси бўйича алоҳида, ижарага берувчи томонидан хизмат кўрсатувчи банкда очиладиган транзит ҳисоб рақамидан тақсимлайди.
(23-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 543-модда)
Ижара тўловининг ўз вақтида ва тўлиқ тушишини назорат қилиш ижарага берувчи томонидан амалга оширилади.
24. Коммунал ва фойдаланиш хизматлари бўйича тўловларни тўлаш миқдори, тартиби ва муддатлари ижара шартномаси билан бир вақтда тузиладиган балансда сақловчи ва ижарага олувчи ўртасидаги битим билан (битим шартлари ижара шартномасига киритилиши мумкин), коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатувчилар томонидан белгиланган тарифларни ҳисобга олган ҳолда тартибга солинади. Электр энергияси, сув ва газни ҳисобга олиш учун зарур ҳисоблаш приборларини ўрнатиш шартнома шартларига мувофиқ балансда сақловчи ёки ижарага олувчи томонидан амалга оширилади.
Ижарага берувчи коммунал ва фойдаланиш хизматлари кўрсатиш юзасидан тузилган битимларга мувофиқ ижарага олувчи томонидан унга кўрсатилган хизматлар ҳақининг ўз вақтида тўланишини назорат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Тузилган ижара шартномаси шартларига мувофиқ балансда сақловчи ижарага берувчи иштирокида давлат мулкини шартнома шартларига ва давлат мулкининг мўлжалланган мақсадига мувофиқ ҳолатда ижарага олувчига бериши, ижарага олувчи эса ижара муддати тугагач ёки ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда, ҳақиқий эмас деб ҳисобланганда балансда сақловчига қайтариши шарт.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
26. Давлат мулки унга тегишли бўлган барча буюмлар ва унга тааллуқли бўлган техник ҳужжатлар билан бирга ижарага олувчига берилади ва унинг томонидан қайтарилади.
27. Давлат мулкини бериш ва қайтариш уч томонлама топшириш-қабул қилиш далолатномасини тузган ҳолда, томонларнинг ваколатли вакиллари иштирокида амалга оширилади, далолатномада қуйидагилар кўрсатилади:
Бериш далолатномаси томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади ва томонларнинг муҳрлари (мавжуд бўлса) билан тасдиқланади.
28. Ижарага олинган давлат мулкида камчиликлар аниқланган тақдирда (қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари) мулкни қабул қилиб олувчи томонлар бошқа томон давлат мулкини шартномада белгиланган муддатларда ижара шартномаси шартларига мувофиқ ҳолатга келтиргунгача ёки етказилган зарарни қоплагунгача уни қабул қилиб олишни ва давлат мулкини топшириш - қабул қилиш далолатномасини имзолашни рад этишга ҳақлидир.
29. Ижарага берилаётган давлат мулкини ҳисобга олиш ва ахборот маълумотлари базасини юритиш ижарага берувчи томонидан амалга оширилади.
30. Ижарага берилаётган давлат мулки реестри ижарага берувчи томонидан шакллантирилади ва мулк тўғрисидаги мавжуд ахборотга мувофиқ ҳар чоракда янгилаб борилади (ижарага берилган, ижара муддати тугаган ва шу кабилар).
31. Ижарага берилаётган давлат мулкини ҳисобга олиш мақсадида ижарага берувчи ижара шартномаси тузилгандан кейин бир иш куни мобайнида реестрга тегишли ёзувни киритади, ижара шартномаси асл нусхасининг ҳар биттасига ҳисобга олингани тўғрисида белги қўяди, ҳисобга олиш ёзуви киритилган санани ва тартиб рақамини кўрсатади, уни муҳр билан тасдиқлайди. Уч нусхада расмийлаштирилган ижара шартномасининг асл нусхалари бир нусхадан баланс сақловчига, ижарага олувчига берилади ва бир нусхаси ижарага берувчида қолади.
32. Ижарага берувчи ижара шартномаси амал қиладиган муддат мобайнида ижарага олувчи томонидан зиммасига олинган мажбуриятларнинг ижара шартномасига мувофиқ зарур даражада бажарилишини мунтазам назорат қилиб боради. Ушбу мақсадларда ижарага берувчи қуйидагиларга ҳақлидир:
зарурат бўлганда, мулкнинг физик ҳолатини ижарага олувчининг хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда кўздан кечириш;
ижарага олинган мулкдан фойдаланиш шартларини, ижарага олувчи томонидан учинчи шахслар ҳуқуқларига риоя қилинишини ўрганиш (сервитут, гаров ва шу кабилар);
ижарага олувчининг ижарага олинган давлат мулкини яхшилашни амалга ошириш тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Ижарага берувчи ижарага берилган давлат мулки тўғрисида ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10 кунигача тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ҳокимликларининг молия бошқармаларига ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бош бошқармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига маълумот тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ижарага берилган давлат мулки бўйича йиғма ахборотни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача тақдим этади.
Ҳисобот шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда белгиланади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
34. Давлат мулкини ижарага беришнинг ушбу Низомда кўрсатилмаган шартлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ белгиланади.
35. Давлат мулкини ижарага бериш шартномасини расмийлаштириш ва тузишда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши юзасидан ижарага берувчи шахсан жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Балансида сақловчи йил чорагида камида бир марта ўзи унинг юритишида бўлган давлат мулкини хатловдан ўтказишга ва фойдаланилмаётган давлат мулки аниқланган тақдирда 10 кун мобайнида ижарага берувчига давлат мулки жойлашган жойни, миқдори, таркиби ва бошқа умумий тавсифларини кўрсатган ҳолда унинг ҳақидаги маълумотларни тақдим этишга мажбур.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўрсатиб ўтилган маълумотлар яширилганлиги, ўз вақтида тақдим этилмаганлиги, шунингдек уларнинг бузилганлиги учун балансида сақловчи ва айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Ижара шартномасига мувофиқ қабул қилинган мажбуриятларни томонлар бажармаган тақдирда улар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Давлат мулкини ижарага бериш муносабати билан пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида ва шартномада белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Қамраб олишнинг тўлиқлиги, ўз вақтида ва зарур тарзда ҳисобланиши, ижарага берилган давлат мулки бўйича ижара тўлови тўланишини назорат қилиш ижарага берувчилар томонидан, шунингдек белгиланган тартибда текширишлар амалга оширилган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.