03.04.2009 йилдаги ЎРҚ-201-сон
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда) 661-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Кодекс 105-моддасининг биринчи қисмида (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш), 106-моддасида (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш), 107-моддасида (зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 108-моддасида (ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, баданга қасддан оғир шикаст етказиш), 109-моддасида (қасддан баданга енгил шикаст етказиш), 110-моддасининг биринчи қисмида (қийнаш), 111-моддасида (эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш), 113-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (таносил ёки ОИТС касаллигини тарқатиш), 115-моддасида (аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш), 116-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик), 117-моддасининг биринчи қисмида (хавф остида қолдириш), 121-моддасининг биринчи қисмида (аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш), 122-моддасида (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 123-моддасида (ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 125-моддасининг биринчи қисмида (фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш), 136-моддасида (аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш), 138-моддасининг биринчи қисмида (зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш), 139-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (туҳмат), 140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (ҳақорат қилиш), 143-моддасида (хат-ёзишмалар, телефонда сўзлашув, телеграф хабарлари ёки бошқа хабарларнинг сир сақланиши тартибини бузиш), 148-моддасида (меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш), 149-моддасида (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш), 167-моддасининг биринчи қисмида (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддасининг биринчи қисмида (фирибгарлик), 169-моддасининг биринчи қисмида (ўғрилик), 170-моддасининг биринчи қисмида ҳамда иккинчи қисмининг «б» ва «в» бандларида (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш), 172-моддасида (мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш), 173-моддасининг биринчи қисмида (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш), 1852-моддасида (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш), 192-моддасида (рақобатчини обрўсизлантириш), 229-моддасида (ўзбошимчалик), 256-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (тадқиқот фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик қоидаларини бузиш), 257-моддасининг биринчи қисмида (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш), 258-моддасининг биринчи қисмида (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш), 259-моддасининг биринчи қисмида (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш), 260-моддасининг биринчи қисмида (темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш), 266-моддасининг биринчи қисмида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш), 268-моддасининг биринчи қисмида (транспортнинг хавфсиз ишлашини таъминлашга доир қоидаларни бузиш), 277-моддасининг биринчи қисмида (безорилик), 298-моддасининг биринчи қисмида (машиналарни бошқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин».
 LexUZ шарҳи