18.03.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1924
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи, 18.03.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1924
Кучга кириш санаси
28.03.2009
1. Авиация ишларига мансуб хизматлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Т/рХизматлар гуруҳининг номиУшбу гуруҳга кирадиган авиация ишлари турларининг рўйхати
123
1.Моддаларни ва биологик объектларни сепиш — қишлоқ хўжалик майдонларига ва қишлоқ хўжалик экинларига ишлов бериш
— инсон ва ҳайвонларнинг паразитлари ва касаллик тарқатувчилари билан курашиш
— ерларни рекультивация қилиш ва чанг ер юзаларини қотириш
— тупроқни ва ёпиқ сув ҳавзаларини зарарсизлантириш
— нефть кўлоблари билан курашиш
— ўрмон ва яйловлар ёнғини билан курашиш
— турар жой ва саноат объектларида ёнғинни ўчириш
— қор ва муз эришини тартибга солиш
— ёғинлар чақириш ишлари
2.Ҳаводан суратга олиш, кузатиш ва патруллик қилиш— қидирув-суратга олиш ишлари
— аэросуратга олиш парвозлари
— аэровизуал парвозлар
— аэрофотосуратга олиш ишлари
3.Қурилиш-монтаж ишлари— баландликда қурилиш-монтаж ва юклаш-тушириш ишларини таъминлаш ишлари
4.Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш ва санитария тадбирларини амалга оширишга доир парвозлар
5.Бориш қийин бўлган жойларга одамлар ва юкларни етказиш— турли экспедициялар, илмий ва хўжалик ташкилотларига алоқа қилиш, буюртмачининг йўловчилари, юк ва жиҳозларини ташиш бўйича хизмат кўрсатиш
— бориш қийин бўлган жойларга одамлар ва юкларни етказиш
6.Парашютчилар десантини ташиш