19.12.2003 йилдаги 19-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 19.05.2018
Ҳужжат 29.07.2016 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси айрим нормаларининг ўзгартирилиши, биринчи инстанция суди қарорлари ва ажримлари устидан апелляция тартибида шикоят бериш институтининг жорий этилиши ҳамда фуқаролик суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг судлар томонидан бир хил қўлланилишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 1-моддасига мувофиқ ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақли.
3. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 149-моддасига мувофиқ аризада нафақат даъвогарнинг талаби, балки даъвогар ўз талабларига асос қилиб кўрсатаётган ҳолатлар ва бу ҳолатларни тасдиқлайдиган далиллар ҳам кўрсатилиши лозим.
Даъво аризаси Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 149 ва 150-моддалари талабларига жавоб бермаса ёки давлат божи тўланмаган бўлса, судья Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 154-моддасига асосан аризани ҳаракатсиз қолдириш тўғрисида ажрим чиқаради ва камчиликларни тузатиш учун муҳлат беради. Бериладиган муҳлат чегараси ҳар бир муайян ҳолатда аризадаги камчиликлар хусусияти ва уларни бартараф этишнинг реал имкониятларини инобатга олган ҳолда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Фуқаролик иши Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 131-моддасида белгиланган муддатлардан кечиктирилмай судда кўришга тайёрланиши ва кўриб чиқилиши лозим, шу жумладан муқаддам қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор қилиниши муносабати билан иш янгидан кўришга юборилганида ҳам бу қоида амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Судлар шуни эътиборда тутсинларки, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 110, 111-моддаларига мувофиқ давлат божини ва давлат даромадига ундириладиган суд харажатларини тўлашдан озод қилиш, суд харажатларини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ва уларнинг миқдорини камайтириш суднинг процессуал ҳаракати бўлиб, фақат тарафларнинг мулкий аҳволига қараб амалга оширилиши мумкин.
12. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-моддасида кўрсатилган даъвони таъминлаш чоралари, агар даъвони таъминлаш чораларини кўрмаслик суд чиқарган ҳал қилув қарорини бажаришни қийинлаштириши ёки уни бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин бўлса, ишни судда кўришга тайёрлаш жараёнида ҳам, иш кўрилаётганда ҳам қўлланилаверади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 57-моддасига мувофиқ ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 33-моддасида санаб ўтилган янги шахсларни жалб қилиш учун кейинга қолдирилган ишлар бундан мустасно. Зотан, бундай ҳолда ишни кўриш янгидан бошланади.
Аввалги суд мажлисларида Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 63, 65, 66 ва 72-моддаларида назарда тутилган тартибда олинган ёзма далиллар ва гувоҳларнинг кўрсатувлари ишни мазмунан ҳал қилинаётган суд мажлисида ўқиб эшиттирилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27-моддаси ҳар бир шахсни унинг шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқини, унинг ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сири ошкор қилинмаслигини кафолатлайди. Қонунга хилоф равишда ёзиб олинган телефондаги сўзлашувлар далил ҳисобланмайди ва суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 56, 59-моддаларига асосан уларни кўриш учун қабул қилмаслиги лозим.
18. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 207-моддасига кўра суд ишни даъвогарнинг арз қилган талаблари доирасида ҳал қилади. Бироқ, суд даъвогарнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур деб топса, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда даъвогарнинг арз қилган талаблари доирасидан четга чиқиши мумкин.
19. Бошланган суд мажлисида фақатгина Ўзбекистон Республикаси ФПК 224-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган барча асослар мавжуд бўлган тақдирда, сиртдан иш юритилиши мумкин.
20. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 320-моддасига мувофиқ суднинг ҳал қилув қарори чиққан кундан эътиборан йигирма кун ичида тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган шахслар ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти беришлари, прокурор протест келтириши мумкин.
21. Суднинг ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 320-моддасида назарда тутилган апелляция шикояти бериш (протести келтириш) муддатини мазкур қарор чиққан кундан бошлаб ҳисоблаш лозим.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ҳақидаги аризалари, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 130-моддасида белгиланган қоидалар асосида биринчи инстанция суди томонидан суд мажлисида кўриб чиқилиши лозим.
22. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 332-моддасига мувофиқ суд ишни апелляция тартибида кўраётганда ишда мавжуд бўлган ва қўшимча тақдим қилинган материаллар асосида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қай даражада қонуний, асосли ва адолатли эканлигини тўлиқ текширади. У янги далилларни ўрганиб чиқиши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
23. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 93, 97, 100 ва 337-моддаларида назарда тутилган асосларга кўра апелляция инстанция суди тегишли ажрим чиқариб, ишни кўришни кейинга қолдиришга, иш юритишни тўхтатиб туришга, иш юритишни тугатишга ёхуд аризани кўрмасдан қолдиришга ҳақли.
Апелляция инстанцияси судининг ишни кўриш доираси ва ваколатларига доир тушунтиришлар Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 34813 ва 34815-моддаларида назарда тутилган кассация инстанцияси судининг ишни кўриш доираси ва ваколатларига ҳам тааллуқлидир.
26. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 27-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда ишни апелляция инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья апелляция инстанцияси судининг ажрими ўзгаришсиз қолган ёки бекор қилинганлигидан қатъи назар ишни апелляция инстанцияси судида янгидан кўришда иштирок этишга ҳақли.
27. Ўзбекистон Республикаси ФПК 312-моддасининг учинчи қисмига кўра суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори фақат расмий асосларга кўра бекор қилиниши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси ФПК 350-моддасининг тўртинчи қисмига кўра назорат тартибида протест келтириш тўғрисидаги ариза суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан уч йил давомида берилиши мумкин. Уч йиллик муддат ўтгандан кейин берилган аризалар кўрилмайди.
Бир-бирига боғлиқ бўлган тақдирда ҳам, икки ёки ундан ортиқ ишлар бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорлари, ажримлар, қарорлар устидан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 353-моддаси тартибида битта протест келтирилишига йўл қўйилмайди. Бундай ҳолларда қайси ишлар бўйича битта протест келтирилган бўлса шу ишлар талаб даражасида расмийлаштирилиши учун протестни имзолаган мансабдор шахсга қайтарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 356-моддасига мувофиқ назорат тартибида протест келтирган мансабдор шахс иш кўрилгунга қадар протестни қайтариб олишга ҳақли эканлигини инобатга олиб, унинг протестни асослантириш ва хулоса қисмини ўзгартиришига ҳам йўл қўйилади. Ишни кўриш вақтида протест қайтариб олиниши ҳам, ўзгартирилиши ҳам мукин эмас.
30. Суд қарорида бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилган ҳолларда, ишни назорат тартибида кўришда ФПКнинг 357-моддасида назарда тутилган протест доирасидан четга чиқиш ҳуқуқи, назорат инстанцияси судига кўрилаётган ишга илова қилинган, бошқа ишлар юзасидан чиқарилган, лекин протест келтирилмаган ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорни ўзгартириш ёхуд бекор қилиш ҳуқуқини бермайди.
31. Судларга шу нарса тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси ФПК 13-моддасининг иккинчи қисми талабларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларида раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлиши тақозо этилади деганда, ишларни назорат тартибида кўриш учун Раёсат аъзоларининг тоқ (камида уч нафар судьядан иборат бўлган) сони тушунилади, Ўзбекистон Республикаси ФПК 27-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган, ишни назорат тартибида кўришда қатнашишига йўл қўйилмайдиган судьялар бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 314-моддасида назарда тутилган процессуал ҳуқуқ нормаларини бузиш ёки нотўғри қўллаш рўйхати тугал бўлганлиги сабабли, иш назорат инстанцияси судида жуфт сонли таркибдаги судьялардан иборат ҳайъатда кўрилган бўлса, ушбу ҳолат ўз ўзидан суд қарорини бекор қилишга асос бўлмайди.
Агар, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 27-моддасида назарда тутилган асосларга кўра, ишни вилоят судининг ёки унга тенглаштирилган суднинг назорат инстанциясида кўриш мумкин бўлмаса, бундай ишнинг судловга тааллуқлилиги Ўзбекистон Республикаси ФПК 30-моддасининг учинчи қисми талабларига мувофиқ белгиланади.
33. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 363-моддаси талабига кўра қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар бўйича шу ҳал қилув қарорини чиқарган суд томонидан қайта кўрилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.