19.12.2003 йилдаги 17-сон
Ҳужжат 27.12.2016 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Судларга тушунтирилсинки, гумон қилинувчининг, айбланувчининг ҳимоя ҳуқуқи бевосита Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳар бир кишига шахсий эркинлик ва дахлсизлик таъминланишини кафолатловчи нормаларидан келиб чиқади.
Қонунга кўра (ЖПК 24, 64-моддалари), жиноят ишини юритишга масъул барча давлат органлари ва мансабдор шахслар (суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья) гумон қилинувчига, айбланувчига унинг ҳуқуқларини тушунтиришлари ва ўзига тегишли ҳимоя ҳуқуқидан амалда фойдаланиши учун реал шароит яратиб беришлари шарт.
Иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган далиллардангина фойдаланиш мумкин. Процессуал қонун талаблари бузилган ҳолда тўпланган далиллар айблов асосига қўйилиши мумкин эмас.
6. Судлар Жиноят-процессуал кодексининг 25-моддаси талабларига, яъни ишлар суд мажлисида тарафларнинг ўзаро тортишуви принципи асосида кўрилиши шартлиги ҳақидаги қоидага сўзсиз амал қилинишини таъминлашлари керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Жиноят-процессуал кодексининг 49-моддасига мувофиқ жиноят процессининг ҳар қандай босқичида, шахс ушланганида эса, унинг ҳаракатланиш эркинлигига бўлган ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан бошлаб ишда ҳимоячининг иштирок этишига рухсат берилади.
Бу ўринда шуни назарда тутиш керакки, шахс ЖПК 221-моддасида кўрсатилган асосларга кўра ушланган ҳолларда, гарчи қонунда бу ҳақда тегишли баённома шахс ички ишлар органи ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга келтирилгандан сўнг расмийлаштирилиши белгиланган бўлса-да, унинг ҳаракатланиш эркинлигига бўлган ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан бошлаб гумон қилинувчи деб ҳисобланади. Айнан шу пайтдан бошлаб ушлаб турилган шахс гумон қилинувчига берилган барча ҳуқуқлардан, шу жумладан, ҳимоячи олиш, яқин қариндошларига ёхуд адвокатига телефон қилиш ёки хабар юбориш, кўрсатув беришдан бош тортиш, шунингдек ўзи берган кўрсатувлари жиноят иши бўйича унга қарши далил сифатида ишлатилиши мумкинлигини билиш ҳуқуқидан фойдаланади. Шу туфайли, бундай ҳолларда у гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши, жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинганлиги ҳақидаги қарор унга эълон қилинмасдан ҳамда тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилмасдан туриб, унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Жиноят-процессуал кодексининг 49-моддасига мувофиқ, ҳимоячининг ишда иштирок этишига жиноят процессининг ҳар қандай босқичида, шахс ушланганида эса унинг ҳаракатланиш эркинлигига бўлган ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан бошлаб рухсат этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Гумон қилинувчининг, айбланувчининг ҳимоя ҳуқуқини реал таъминлаш мақсадида, шахс Жиноят-процессуал кодексининг 221, 227-моддаларида назарда тутилган тартибда ушланган ёки эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган (ЖПК 242-моддаси) ҳолларда жиноят ишини юритишга масъул давлат органларининг мансабдор шахслари маҳбус сақланаётган жой ҳақида унинг яқин қариндошларига ёки унинг илтимосига кўра бошқа шахсларга, вояга етмаганлар тўғрисида эса, шунингдек, унинг қонуний вакилига ЖПК 217-моддасининг 1-қисмида белгиланган тартиб ва муддатда хабар беришлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Иш бўйича ҳимоячи сифатида қатнашиши мумкин бўлган шахслар тоифаси ЖПК 49-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида белгиланган. Улар жумласига, хусусан, адвокатлар ҳамда гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошларидан бири ёки қонуний вакиллари киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг ишда ҳимоячи сифатида иштирок этишга рухсат берилган яқин қариндоши ёки қонуний вакилига суриштирув, дастлабки тергов органи, суд томонидан қарор, ажрим берилиб, унда ҳимоячининг ЖПК 53-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади. Қарор (ажрим) суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд (судья) томонидан ҳимоячи сифатида танланган шахснинг қариндошлиги ёки вакиллик ваколатини ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан сўнг дарҳол чиқарилиши ва унга берилиши лозим.
13. Қонунга мувофиқ, иш бўйича ЖПК 51-моддасида кўрсатилган ҳоллар мавжуд бўлганда, унда ҳимоячининг иштироки шарт эканлиги белгиланган бўлиб, бу талабга риоя этмаслик жиноят-процессуал қонуни нормаларини жиддий бузиш деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ҳимоячи қонунга кўра (ЖПК 53-моддаси) ўз ҳимояси остидаги шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун етарли ҳуқуқлар билан таъминланган бўлиб, унинг бу ҳуқуқларини жиноят ишини юритишга масъул давлат органлари томонидан бирор бир тарзда чеклашга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳимоячи жиноят ишида қатнашишга ижозат олган пайтдан бошлаб, ушлаб туриш ҳақида тузилган баённома, эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги қарор (ажрим), ушбу Кодекс 87-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ далиллар сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган маълумотларни тўплаш ва тақдим этиш; гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокида ўтказилган процессуал ҳаракатларга оид ҳужжатлар билан, дастлабки тергов тамом бўлганидан кейин эса жиноят ишининг барча материаллари билан танишиш ҳамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалар ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки уларда кўрсатилган маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш. Ҳимоячининг бундай ҳуқуқи унинг ҳимояси остидаги шахс гумон қилинувчи, айбланувчи деб эътироф этилгунга қадар ўтказилган тергов ҳаракатларига оид баённомалар билан танишишга нисбатан ҳам амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Қонун талабига кўра (ЖПК 17, 88-моддалари) суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд (судья) гумон қилинувчининг, айбланувчининг шаъни ва қадр-қимматини камситишга ҳақли эмас.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1984 йил 10 декабрда қабул қилган «Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига қарши конвенция»га кўра «қийноқ» ҳар қандай тусдаги шундай ҳаракатни англатадики, у билан қандайдир шахсга ундан ёки учинчи шахсдан маълумотлар ёки эътироф олиш, уни у ёки учинчи шахс содир этган ёки содир этишда у гумон қилинадиган ҳаракат учун жазолаш, шунингдек, уни ёки учинчи шахсни қўрқитиш ёки зўрлаш мақсадида ёки бундай оғриқ ёки азоб давлатнинг мансабдор шахси ёки расмий сифатдаги бошқа шахс ёки уларнинг гижгижлаши билан ёки уларнинг хабардорлигида ёки индамай розилиги билан ҳар қандай тусдаги камситишга асосланган ҳар қандай сабаб бўйича қасддан кучли оғриқ ёки жисмоний ёхуд маънавий азоб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Қонунга мувофиқ (ЖПК 20, 51, 487-моддалари) қуйидаги ҳоллар гумон қилинувчини, айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид жиноят-процессуал қонуни нормаларининг жиддий бузилиши деб баҳоланади, агар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Жиноят-процессуал кодекси 473-моддаси талабига кўра, ҳукм судланувчи билмайдиган ёки етарли даражада билмайдиган тилда баён қилинган бўлса, эълон қилинганидан сўнг, ҳукм таржимон томонидан судланувчининг она тилида ёки судланувчи учун тушунарли бўлган бошқа тилда ўқиб эшиттирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Суд ишнинг апелляция, кассация ва назорат инстанциясида кўрилиши куни тўғрисида Жиноят-процессуал кодекси 53-моддаси талабига кўра, маҳкумнинг ҳимоячисини ва қонуний вакилини хабардор қилиши шарт. Ушбу талабга риоя этмаслик ишни кўриш бошқа кунга қолдирилишига сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жиноят-процессуал кодексининг 51-моддасида назарда тутилган ҳолларда апелляция, кассация инстанцияси суди мажлисида ҳимоячининг иштироки таъминланиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Маҳкумга (оқланган шахсга) берилган ҳимоя ҳуқуқи таъминланишининг жиддий кафолати, бу қонунга кўра (ЖПК 494, 513-моддалари) юқори инстанция суди томонидан жазонинг кучайтирилишига, оғирроқ жиноятга доир қонун нормаси қўлланилишига, шунингдек, кассация ва назорат тартибида суд қарорларининг қайта кўриб чиқилишига, агар бу маҳкум (оқланган шахс) аҳволининг оғирлашишига олиб келса, айблов (оқлов) ҳукми ёки ишни тугатиш тўғрисидаги ажрим (қарор) қонуний кучга кирган кундан бошлаб, бир йил ўтгандан сўнг йўл қўйилмаслигидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Суд ҳукмни ижро этиш билан боғлиқ масалаларни ЖПК 532, 542-моддалари тартибида ҳал қилишда ҳимоячининг иштирок этишига, агар бу ҳақда маҳкум, унинг қариндошлари ёки бошқа манфаатдор шахслар илтимос қилган бўлса, йўл қўйиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Жиноят-процессуал кодекси 50-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд (судья) гумон қилинувчини, айбланувчини юридик ёрдам учун ҳақ тўлашдан батамом ёки қисман озод этишга ҳақлидир.
Жиноят-процессуал кодекси 50-моддасига асосан юридик ёрдам учун ҳақ тўлашдан меҳнатга қобилиятсиз ва тўловга қурби етмайдиган шахслар, яъни қарамоғидаги ҳар бир шахсга тўғри келадиган жами даромади энг кам иш ҳақининг ушбу масала кўрилаётган вақт учун белгиланган миқдоридан кўп бўлмаган, бинобарин кам таъминланган фуқаролар озод қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги «Ҳимоя ҳуқуқини таъминловчи қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 41-сонли қарори ҳамда 1999 йил 24-сентябрдаги «Судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 41-сонли «Ҳимоя ҳуқуқини таъминловчи қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг бажарилиши тўғрисида»ги 17-сонли қарори (унга Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарори билан киритилган қўшимча ва ўзгаришлар билан) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.