02.11.2001 йилдаги 25-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 11.12.2013
Ҳужжат 14.11.2007 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли, 2004 йил 21 майдаги 6-сонли ва 2006 йил 3 февралдаги 5-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиши билан қонунчиликдаги адолат ва инсонпарварлик тамойиллари кучайтирилганлигига, жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш институтини қўллаш имкониятлари кенгайтирилганлигига ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар ва судларнинг алоҳида эътиборлари қаратилсин. Улар қонун талабидан келиб чиқиб, жазодан кўзланган мақсад ҳақидаги дунёқараш ва тафаккурларини ўзгартиришлари зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Жиноят кодексининг 50, 51-моддаларида белгиланган имтиёзларни қўллашда судлар эркак судланувчининг ҳукм чиқарилаётган ёки иш апелляция босқичида кўрилаётган кунда 60 ёшга тўлганлигини инобатга олишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг 43-моддасига киритилган ўзгартиш билан жиноят қонунчилигидан мол-мулкни мусодара қилиш жазо тури (ЖК 53-моддаси) жазо тизимидан чиқарилган. Айни пайтда, гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига қарашли бўлган жиноят қуролларининг мусодара қилиниши, жиноят нарса (предмет)ларининг давлат эгалигига ўтказилиши ва жиноий йўл билан орттирилган мол-мулкнинг кимга тегиши бўлишининг белгиланиши жиноий жазо чораси сифатида қаралмаслиги ва бу масалалар ЖПКнинг 211, 284, 285-моддалари тартибида ҳал қилиниши лозим.
7. Жиноят кодексининг 85-моддасига киритилган вояга етмай туриб ижтимоий хавфи катта бўлмаган эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят ёки қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланмаслик ҳақидаги қонун талаби, шу тоифадаги бир неча жиноятлар содир қилинган ҳолларда, шунингдек, бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинланганда ҳам татбиқ этилади. Агар вояга етмаган шахс томонидан содир этилган жиноятлардан бирортаси бошқа таснифга мансуб бўлса (ЖК 15-моддаси 4, 5-қисмлари), бу қоида татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Янги Қонун бўйича Жиноят кодексининг 182, 184, 188, 189, 190-моддалари бўйича жиноий жавобгарлик шундай қилмишлар учун маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин ёки муайян моддий дизпозициясида кўрсатилган маълум бир миқдорни бергандагина вужудга келишига судларнинг эътибори қаратилсин.
12. Тушунтирилсинки, Қонун амалга киритилгунга қадар ҳукм қилинган, жазони ўтаб бўлмаган шахсларга нисбатан тайинланган жазо турлари Қонунга мувофиқлаштирилганда, уларга нисбатан амнистия актлари умумий тартибда қўлланилади.
13. Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги сабабли айрим нормалар амалдаги баъзи Қонун меъёрларига мувофиқ келмаганда, ушбу Қонун билан либераллаштирилган нормалар татбиқ этилиши эътиборда тутилсин.
14. Қўшимча жазо тариқасида мол-мулкнинг мусодара этилишини назарда тутувчи, лекин Қонун амалга киритилган кунга қадар ижро этилмаган суд ҳукмлари ижро этилиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги кўрсатма ҳукмнинг фақат мол-мулкни мусодара қилиш қисмига тааллуқлидир.
Қонун амалга киритилгунга қадар ҳукм қилинган, жазони ўтаб бўлмаган шахсларга тайинланган жазо турлари ва чоралари, башарти Қонуннинг тегишли моддасида назарда тутилганига нисбатан оғирроқ бўлса, Қонунга мувофиқ ҳолга келтириш масаласи ҳукмларни ижро этувчи органларнинг тақдимномасига биноан жазони ўташ жойларидаги судлар зиммасига юклатилган. Бунда судлар, жазо чорасини Қонуннинг тегишли моддасида белгиланган энг кўп жазо чорасига қадар камайтириши лозимлиги кўрсатилган.
Жиноятлар жами ёки ҳукмлар мажмуи билан судланган шахсларга оид чиқарилган суд қарорларини Қонунга мувофиқлаштиришда маҳкумга тайинланган жазолар ҳажмининг камайиши, мутаносиб равишда унга ўташ учун қолдирилаётган жазо миқдорига ҳам таъсир этиши зарурлигига судлар масъулият билан қарасинлар.