24.09.1999 йилдаги 16-сон
Ҳужжат 24.09.2004 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 20-сонли ва 2004 йил 24 сентябрдаги 14-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
1. Фуқаролик кодексини татбиқ қилиш билан боғлиқ ишларни тўғри ҳал қилиш қонунчиликка қатъий риоя қилишни таъминлашда, давлат манфаатлари ва фуқаролар ҳуқуқларини қонун томонидан ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. ФКнинг 488-моддаси 2-қисмига биноан уй, квартирани, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
ФКнинг 112-моддаси 2-қисмига мувофиқ эса инобатга олиш шарт бўлган қатъий бир шароитларда битимнинг нотариал шакли суд қарори билан тўлдирилиши мумкин. Чунончи, агар тарафларнинг бири нотариал тасдиқлаш талаб қилинадиган битимни тўла ёки қисман бажарган бўлса, иккинчи тараф эса битимни нотариал расмийлаштиришдан бош тортса, бунда тузилган битимнинг қонунийлиги муҳим шарт ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. ФКнинг 187-моддасига кўра эгалик ҳуқуқини олиш ҳақидаги низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат ўзганинг мулкига амалда асоссиз эгалик қилиб келиш ҳолларига ҳам татбиқ этилади. Мулкдорда бирон-бир эгалик қилиш ҳуқуқий асоси мавжудлиги, масалан, узоқ муддатли ижара шартномаси борлиги эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатларни ҳисоблашни инкор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Амалда эгалик қилиш муддати асосида ашёга эгалик ҳуқуқини олиш учун у ҳалол йўл билан эгалланган бўлиши лозимлиги (яъни амалда эгалик қилувчи ўзганинг мулкини мулкдорнинг эрк-хоҳишига зид равишда қасддан эгаллаб олган ўғри ва шу каби шахс бўлмаслиги керак) судларга тушунтирилсин. Бундай эгалик қилиш бошқа шахслар учун ошкора ва аниқ кўринадиган бўлиши, шунингдек эгалик қилувчи тегишли мулкка ўзиники каби муносабатда бўлиши (фақатгина ундан фойдаланибгина қолмай, балки уни лозим даражада сақлаш чораларини кўрганини ҳам назарда тутиш) зарур. Эгалик қилиш қонунда белгиланган муддатларда узлуксиз давом этган бўлиши ҳам зарур (ФКнинг 187-моддаси 4-қисми талабларига асосан мулкка амалда эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтираётган шахснинг ўзи ҳуқуқий вориси бўлган шахс томонидан бу мулкка амалда эгалик қилиб келган барча вақтини қўшиши мумкин, масалан, мерос қолдирувчи ёки юридик шахс таркибидан кейинчалик алоҳида ажралиб чиққан юридик шахс-мулкдор).
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. ФК 259-моддасига биноан мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, заколат ҳамда қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланиши мумкинлигини судлар назарда тутишлари лозим.
14. ФК 264-моддасига кўра гаров асосий бош мажбуриятга тўлиғича боғлиқ бўлган қўшимча мажбуриятдир ва асосий мажбурият тугаши билан у ҳам тугайди. Лекин гаров шартномасини суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши асосий мажбуриятни тугатилишига асос бўлиб ҳисобланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Кўчар мол-мулкни ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда ФК 110-моддасининг 2-қисмига биноан нотариал шаклда тузилиши шарт бўлган гаров билан таъминланадиган шартнома бўлган ҳоллардагина нотариал тасдиқланиши лозим (ФК 271-модда 3-қисм).
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. ФК 272-моддасининг 4-қисмига биноан бино ёки иншоот ипотекасига айни бир вақтнинг ўзида ўша шартнома бўйича шу бино ёки иншоот жойлашган ер участкасини ёхуд бу участканинг гаровга қўйилаётган объект ишлашини таъминлайдиган қисмини ёки гаровга қўювчига қарашли бўлган ушбу участкани ёхуд унинг тегишли қисмини ижарага олиш ҳуқуқини бир вақтда ипотекага қўйган тақдирдагина йўл қўйилади. Бунда бино ёки иншоотни гаровга берувчи шахс тегишли ер участкасининг эгаси ёки ижарага олувчи бўлиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бошқа ҳолатларда агар бино ёки иншоотни гаровга берувчи ер участкасининг эгаси ёки ижарачиси ҳисобланмаса, ипотека шартномаси ФК 272-моддасининг 4-қисмига асосан тегишли қонунларга мос келмайди деб қонунсиз ҳисобланиши мумкин эмас. Гаровга қўювчининг ҳуқуқи, ундирув гаровга қаратилган бино ёки иншоотга қаратилган ҳолларда сотиб олувчининг ер участкасига нисбатан ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 22-моддасига асосан белгиланади, унга кўра корхона, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки уларни оператив бошқариш ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ана шу объектлар билан биргаликда мазкур объектлар жойлашган ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ФКнинг 279-моддасига кўра гаровга олувчи (кредитор) гаров билан таъминланган мажбуриятини қарздор бажармаган тақдирда ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақли. Гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш имконияти бўлмаган тақдирдагина гаровга олувчи (кредитор) бу мол-мулкни ФКнинг 281-моддасида белгиланган тартибда ўз эгалигига олиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. ФКнинг 733-моддаси 1-қисмига биноан қарз берувчи юридик шахс бўлганида ёки фуқаролар ўртасида тузилган қарз шартномасининг суммаси энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ бўлган ҳолларда қарз шартномасини оддий ёзма шаклда тузилиши талаб қилинади. Судлар қарз шартномасининг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмаслигини назарда тутишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ФКнинг 109-моддаси 1 ва 2-қисмларига мувофиқ бундай ҳолларда тарафларни қарз шартномасининг тузилганлигини ва унинг шартларини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади, лекин бу уларни ёзма ва бошқа далиллар келтириш имкониятидан маҳрум қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. ФКнинг 734-моддасига асосан қарз шартномаси қарз бўйича олган мулк (ашё)нинг қайтарилишини назарда тутади, қарз суммасига олинадиган фоизлар миқдори шартномада белгиланади. Қарз олувчидан фоизлар ундиришда суд бир вақтнинг ўзида қарз суммасидан давлат фойдасига солиқ ушлаб қолиши лозим. ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган пул мажбуриятини, шунингдек қарз мажбуриятини бажармаганлик учун фоизлар, қарз шартномасида белгиланган фоизлардан ҳам ортиқ ҳисобланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Фуқаролик ишларини кўришда судлар суд харажатларини ундирилганлигининг тўғрилигига эътиборларини қаратишлари ва Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги «Давлат божи ставкалари ҳақида»ги 533-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси томонидан 1993 йил 28 июнда тасдиқланган «Давлат божи тўғрисида»ги Йўриқнома, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 1996 йил 20 декабрдаги 42-сонли «Фуқаролик ишлари юзасидан суд харажатларини ва жиноят ишлари юзасидан суд чиқимларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарори талабларига қатъий риоя қилишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят судлари ва Тошкент шаҳар судига Фуқаролик кодексини тўғри татбиқ қилиниши юзасидан назоратни кучайтиришлари, вақти-вақти билан фуқаролик ишларининг айрим тоифаларини кўриш амалиётини умумлаштиришлари ва суд хатоларини тузатиш, шунингдек бундай низоларни келтириб чиқарадиган омилларга чора кўришлари лозимлиги тавсия қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.