17.04.1998 йилдаги 11-сон
Ҳужжат 17.04.1998 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли, 2002 йил 25 октябрдаги 28-сонли, 2006 йил 3 февралдаги 5-сонли ва 2009 йил 24 июлдаги 8-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ мамлакат иқтисодиётининг негизини турли шакллардаги мулк ташкил этади. Мулк ҳуқуқи мутлақ ҳуқуқ ҳисобланадики, у бу ҳуқуқни бузадиган ҳар қандай ҳаракатларни тақиқлашни тақозо қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзганинг мулкини талон-торож қилишдан иборат бўлган айбдорнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришда унинг содир этилиш усулидан (ўғрилик, талончилик, товламачилик ва ҳ.к.) қатъи назар, жиноят Жиноят кодекси тегишли моддасининг оғирроқ жазони кўзда тутувчи қисми билан тавсифланиши ва ушбу модданинг бошқа қисмлари билан қўшимча тавсифланиши талаб этилмаслиги судларга тушунтирилсин. Масалан, жиноят жуда кўп миқдорда талон-торож қилиш белгиси бўйича Жиноят кодекси 167-моддасининг 3-қисми билан тавсифланганда Жиноят кодекси ушбу моддаси 1 ва 2-қисмлари билан қўшимча тавсифлаш талаб қилинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 54-моддасига мувофиқ мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш бўйича субъектив ҳуқуқ — фақат шу мулкнинг эгасига тааллуқли эканлиги судларга тушунтирилсин. Шунинг учун мулкий ҳуқуқни амалга оширишга қонунга асосланмаган ҳолда ҳар қандай аралашиш ушбу ҳуқуқни жиддий бузиш деб ҳисобланади. Масалан, фермернинг, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бошқа шахснинг, бошқа юридик ёки жисмоний шахсларнинг мулкларини қонунга хилоф равишда тасарруф қилишда ифодаланган мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари, агар бу ҳаракатлар оқибатида мулкдорларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилган бўлса, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш жиноятининг таркибини ташкил қилади. Бу ўринда мулкига нисбатан ноқонуний ҳаракат қилинган мулкнинг эгасида айбдордан моддий зарарни, шу жумладан, бой берилган фойдани ҳам, шунингдек, маънавий зиённи ундириб олиш ҳуқуқи пайдо бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шу сабабли судлар бу масала бўйича қонунларнинг бузилишига лозим даражада ўз муносабатларини билдиришлари керак. Бундай аралашувнинг ғараз ёки паст ниятда эканлиги аниқланган тақдирда айбдорларнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг бошқарув тартибига қарши жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи тегишли моддалари билан тавсифланмоғи лозим. Шунингдек, суд процесснинг тегишли иштирокчисига айбдордан, масалан, унинг фаолиятига ноқонуний аралашув натижасида ишлаб чиқаришнинг тўхтаганлиги сабабли келиб чиққан барча зарарларни ундириб олиш ҳуқуқини тушунтириши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 96-моддасига биноан мулкий ҳуқуқларни белгиланган шаклга ва мажбурий реквизитларга амал қилган ҳолда тасдиқловчи ҳужжатлар қимматли қоғозлар ҳисобланиб, уларни тақдим этган тақдирдагина мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш ёки бошқа шахсларга бериш мумкин бўлади. Қимматли қоғозлар қаторига, жумладан, облигация, вексель, чек, депозит ва жамғарма сертификатлари, банкнинг тақдим қилувчига пул бериладиган-жамғарма дафтарчаси, акция ҳамда қонун ҳужжатлари билан қимматли қоғозлар жумласига киритилган бошқа ҳужжатлар киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозларни текинга олиб қўйиш ва ўзлаштириш ўзганинг мулкини талон-торож қилиш тариқасида тавсифланиши керак. Агар иш бўйича қимматли қоғозларни чиқариш ва улар билан муомала қилишни тартибга солувчи амалдаги қонунларни бузганлик аниқланиб, Жиноят кодексининг 205-моддаси диспозициясида кўрсатилган белгилар мавжуд бўлганда, бундай ҳаракатлар ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш тариқасида тавсифланиши лозим. Бундай қонун бузишлар жумласига, масалан, фуқароларга ва чет эллик инвесторларга эркин сотиш учун мўлжалланган акция пакетларини сотишга тўсқинлик қилиш киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бу ўринда Жиноят кодексининг 175-моддасида кўзда тутилган жиноятнинг оқибатлари сифатида республика манфаатларига кўп ёки жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги ҳар доим аниқланган бўлиши шарт. Бу зарарнинг кўп ёки жуда кўп миқдорда эканлиги ҳар бир муайян иш бўйича тергов органи ва суд томонидан асослантирилган бўлиши зарур, чунки бу зарар, қонун мазмунига кўра, Жиноят кодексининг бошқа моддаларида кўрсатилган зарарга қараганда анча кўп бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Товламачилик (рэкет) нафақат фуқароларнинг, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини қўпол бузувчи, балки иқтисодиёт соҳасида ҳам катта зарар келтирувчи жиноят бўлиб, жиддий ижтимоий хавф туғдириши судларга кўрсатилсин. Шу билан бирга, қонунга биноан (ЖКнинг 165-моддаси) товламачилик ўзганинг мулкини ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни тақозо қилишини судлар эътиборга олишлари керак. Шу сабабли, қарздордан қарзни талаб қилиш Жиноят кодексининг 165-моддаси билан тавсифланиши мумкин эмас, лекин айрим ҳолларда ўзбошимчалик (ЖКнинг 229-моддаси) тариқасида баҳоланиши лозим. Қарздор ва қарз берувчи ўртасида фоизлар тўлаш бўйича олдиндан келишув бўлмаган бўлса берилган қарз учун фоиз талаб қилиш товламачилик жинояти таркибини ташкил қилади.
14. Сохта тадбиркорлик тўғрисидаги (ЖКнинг 179-моддаси) ишларни кўришда шахснинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган фаолиятни амалга оширмай туриб ноқонуний кредитлар олиш, солиқлардан озод бўлиш, эгаллашга ҳуқуқи бўлмаган бошқа мулкий фойдани олиш мақсадини кўзлаганлиги ҳисобга олиниши лозим. Бундай мақсаднинг аниқланиши шахснинг ҳаракатини Жиноят кодексининг 179-моддаси ҳамда талон-торож қилишга суиқасд қилиш ва солиқ тўловлари тўлашдан бўйин товлаш ва ҳоказолар учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари мажмуи билан тавсифлаш учун асос бўлиши мумкин.
Бу ўринда Республика ҳудудида 1993 йил 18 февралдаги «Турли мулк шаклларидаги савдо тармоқлари корхоналарининг вақтинчалик иш қоидалари» ҳаракатда эканлигини ва уларни бузганлик айбдорнинг ҳаракатини Жиноят кодексининг 189-моддаси билан тавсифлашга асос бўлишини эътиборга олиш зарур. Мазкур жиноятнинг субъекти турли хил мулк шаклларидаги савдо тармоғи ходимларигина бўлиб қолмасдан, балки бу соҳада савдо-сотиқ билан шуғулланувчи ҳар қандай жисмоний шахс ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, савдо ёки воситачилик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг ҳаракатини Жиноят кодексининг 188-моддаси билан таснифлашда маъмурий жазо қўлланилгандан кейин яна рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб анча миқдорда савдо ёки воситачилик фаолияти билан шуғулланганлиги аниқланиши зарур. Олинган фойда кўп ёки жуда кўп миқдорни ташкил қилган ҳолатда тегишлилигича Жиноят кодексининг 188-моддаси 2 ёки 3-қисмларининг тавсифлаш белгилари билан малакаланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш (ЖКнинг 184-моддаси) иқтисодиёт соҳасида содир этилаётган энг оғир жиноятлардан ҳисобланади ва бу ҳар бир киши томонидан қонун билан белгиланган солиқ ва бошқа тўловларни тўлашдек конституциявий бурчларини қасддан бажармасликда ифодаланади. Қайд этилган тоифадаги ишлар бўйича одил судловни амалга ошириш давлат солиқ органлари ва шахслар (жисмоний ва юридик шахслар) ўртасида вужудга келадиган солиқ соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг қонунийлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиши лозим. Ушбу ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Жиноят кодексининг 184-моддаси диспозицияси бланкет (ҳавола қилувчи) диспозиция бўлганлиги сабабли, «даромадлар», «фойда», «солиқ тўланадиган бошқа объектлар», «солиқлар», «йиғимлар», «божлар», «бошқа тўловлар» каби тушунчаларнинг мазмунини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мурожаат қилиш лозим. Жумладан, Солиқ кодексининг 5, 6 ва 7-моддалари солиқ ва йиғимлар тушунчасини, 13, 14, 15-моддалари фойда тушунчасини ёритиб беради ва ҳоказолар, Жиноят кодексининг 184-моддаси диспозициясига биноан солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳаракатда худди шунингдек, ҳаракатсизликда ҳам ифодаланиши мумкинлигидан, аммо фақат қасддан содир этилишидан келиб чиқиб тергов органлари ва судлар ҳар бир иш бўйича солиқ тўлашдан бўйин товлаётган шахснинг мақсадини ва ҳақиқий ниятини аниқлашга мажбурдирлар. Хизмат вазифаларига совуққонлик билан муносабатда бўлиш оқибатида ҳисобни ёки ҳисоботни чалкаштириб юбориш, фойдани ҳисоблашда хатога йўл қўйиш ҳолатларининг ўзинигина Жиноят кодексининг 184-моддаси билан тавсифлаш мумкин эмас, лекин тегишли асослар бўлган тақдирда Жиноят кодексининг 207-моддасида кўзда тутилган мансаб совуққонлиги жиноятининг таркибини ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Жиноят кодекси 184-моддасида жавобгарлик назарда тутилган жиноятнинг субъекти қонунга биноан фойда, даромад ва солиқ солинадиган бошқа объектлар тўғрисида тўлиқ маълумот беришлик ва белгиланган суммани давлат фойдасига ўтказишлик вазифаси зиммасига юклатилган шахслар бўлиши мумкин. Булар қаторига мулк шаклидан қатъи назар корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бухгалтерия ҳисоботини олиб бориш, ҳужжатлар тақдим қилиш зиммасига юклатилган (корхона, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, бош ҳисобчилари ва ҳисобхонанинг мансабдор шахслари) мансабдор шахслари киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Тергов органлари ва судлар тўланмаган солиқ, даромад ва солиқ тўланадиган бошқа объектларнинг миқдорини аниқлашда Солиқ кодексининг 6-боби (чегирмалар ва зарарлар) талабларини ҳисобга олишга мажбурдирлар, яъни бунга биноан фойдани (даромадни) аниқлашда, масалан, ходимларнинг иш ҳақи, асосий фондларни таъмирлаш, ижара тўлови бўйича ва бошқа харажатлар чегирилиб ташланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Мансаб ваколати доирасидан четга чиқишнинг (ЖКнинг 206-моддаси) асосий кўринишлари деганда: мансабдор шахс томонидан бошқа шахснинг ваколати доирасига кирувчи ҳаракатларнинг содир этилиши; мансабдор шахс томонидан фақат қонунда ёки қонун ости ҳужжатида кўрсатилган алоҳида ҳолатлар мавжуд бўлгандагина содир этилиши мумкин бўлган ҳаракатларнинг содир этилиши; коллегиал орган ваколатига кирувчи ҳаракатни мансабдор шахс томонидан якка тартибда содир этилиши; ҳеч ким ва ҳеч қандай ҳолатда амалга оширишга ҳақи бўлмаган ҳаракатларнинг мансабдор шахс томонидан содир этилиши ва бошқалар ҳисобланмоғи лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.