02.05.1997 йилдаги 3-сон
Ҳужжат 02.05.1997 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик ва Оила кодекслари қабул қилиниб, амалга киритилиши ва «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қўллаш жараёнида баъзи тушунмовчиликлар юзага келаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Хусусийлаштирилган турар жойлар билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда судлар бу уй-жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш Фуқаролик ва Уй-жой кодекси мезонлари, «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонун билан, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сонли қарори билан, қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида»ги қарори билан, Вазирлар Маҳкамасининг юқорида қайд этилган 180-сонли қарорига кўра тасдиқланган «Хусусийлаштирилган квартираларни, уйларни (уйларнинг бир қисмини) олиш-сотиш шартномаларини расмийлаштириш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Уй-жой фондини хусусийлаштириш тартиби тўғрисида»ги низомлар билан тартибга солинишини назарда тутмоқлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ФКнинг 210-моддасига биноан давлатга қарашли турар жойга хусусий мулк ҳуқуқи қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда хусусийлаштириш натижасида вужудга келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси 3-бандига мувофиқ икки ёки ундан зиёд ижарачи яшаб турган квартиралар барча ижарачиларнинг розилиги бўлмаса, хусусийлаштирилиши мумкин эмас.
3. «Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига биноан фуқаро ва юридик шахслар уй-жой, ёрдамчи хоналар ва ускуналардан ҳамда умумий фойдаланиш жойларидан уларнинг вазифасига мувофиқ ҳамда бошқа фуқаро ва юридик шахсларнинг уй-жойга доир, ўзга ҳуқуқ ва эркинликларига зарар етказмаган ҳолда фойдаланишлари ва уй-жойни асраш чораларини кўришлари шарт эканлигини судлар назарда тутмоқлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Жамоат уй-жой фондига қарашли турар жойларда ижара ёки аренда шартномаси асосида яшовчи фуқаролар «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунда кўрсатилган хусусийлаштириш ҳуқуқига эга эмаслар. Шу билан бирга жамоат уй-жой фонди эгаси ёки у томонидан тегишли ваколат берилган орган фуқароларга эгаллаб турган турар жойларини сотиш, жумладан имтиёзли асосда сотиш ёки бу турар жойларни фуқароларга бепул бериш масалалари бўйича мустақил равишда қарор қабул қилишлари ҳам мумкин.
Ворислар қаторига ФКнинг 1118, 1135—1141-моддаларида белгиланган уй эгаси билан бирга яшовчи ва шу уйнинг бузилиши муносабати билан турар жой олган шахслар киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг муқаддимаси ҳамда 1 ва 3-моддаларининг мазмунига кўра, фуқаролар ўзлари эгаллаб турган турар жойларини хусусийлаштиришни сўраб мурожаат этган бўлсалар, уларнинг бундай талаблари ушбу Қонунда назарда тутилмаган шартлар асосида рад қилиниши мумкин эмас.
Қайд этилган Қонуннинг 16—20-моддаларида белгиланган турар жойларни хусусийлаштиришни расмийлаштириш тартибига риоя қилиш фуқаролар учун ҳам, давлат ва маҳаллий уй-жой фондидаги турар жойларни фуқаролар эгалигига ўтказиш мажбурият ва ваколати юклатилган мансабдор шахслар учун ҳам мажбурийдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ алоҳида уй, квартира ва хонага бўлган эгалик ҳуқуқи турар жой қиймати тўлиқ тўланган (сотиб олинган) ва эгалик ҳуқуқи ҳақида давлат ордери олинган пайтдан бошланади.
ФКнинг 382—385-моддаларига мувофиқ шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш фақат тарафлар (хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ва ҳокимият органи) келишуви асосида амалга оширилиши мумкин, келишув бўлмаган тақдирда — суд қарори билан ҳал қилинади.
Тарафлардан бирининг талабига кўра шартнома суд томонидан бекор қилиниши мумкин. «Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига биноан кўчмас мулкнинг мажбурий равишда олиб қўйилишига фақатгина қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва белгиланган тартибда суднинг қарори асосида йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси 3-банди талабига кўра эгаллаб келаётган турар жойни эгаликка сотиб олиш учун турар жойга нисбатан ҳуқуқлари бўлган барча вояга етган оила аъзолари ва бошқа шахслар розилик берган бўлишлари шартлигини эътиборга олиб, бундай розилик берилмаганлиги асосида ордерни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъволарни ҳал этишда, судлар ҳақиқатдан ҳам қайд қилинган шахсларнинг розилиги қонунда белгиланган тартибда олинган-олинмаганлигини текширишлари шарт. Турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқига эга шахслар доираси ФКнинг 606-моддаси билан белгиланади.
15. Турар жойга эгалик ҳуқуқини берувчи давлат ордери ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, суд ФКнинг 114-моддаси талаблари асосида тарафларни дастлабки ҳолатга келтириш масаласини ҳал қилмоғи лозим.
16. «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига мувофиқ хусусийлаштирилган турар жойда уни хусусийлаштирилишига розилик берган уй эгасининг бошқа оила аъзолари яшаётган бўлсалар, уларнинг ҳаммаси шу турар жойнинг эгаси ҳисобланадилар, эгаллаб келинаётган турар жой эса хусусийлаштириш натижасида умумий мулкка айланади. Бу қоида турар жой эгасининг вақтинча бу ерда яшамаётган оила аъзоларига ҳам татбиқ қилинади.
17. Хусусийлаштирилган турар жойларни бошқаларга ўтказиш билан боғлиқ эр-хотинлар ўртасидаги низони ҳал қилишда судлар Оила қонунчилиги мезонларини, яъни Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23, 24-моддаларини эмас, балки «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси 4-банди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сонли қарори билан тасдиқланган «Хусусийлаштирилган квартира ва уйлар (уйларнинг бир қисми)нинг олиш-сотиш шартномаларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 8-бандини қўлламоқлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ФКнинг 488-моддасида хусусийлаштирилган квартира, уй — уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги кўрсатилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ФКнинг 113-моддасига мувофиқ битим шу кодекснинг 115—126-моддаларида назарда тутилган асослар бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарорининг 9-бандига кўра бу қоида 1997 йил 1 мартга қадар тузилган турар жойларни хусусийлаштириш билан боғлиқ битимларга ҳам қўлланилади.
«Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси 5-бандига кўра хусусийлаштирилган турар жойнинг эгаси уни ҳар қандай уй-жойга, квартирага, жумладан кооператив квартирага алмаштириш ҳуқуқига эгадир. Алмаштириш шартномаси тузилишида Уй-жой кодекси нормалари қўлланилади. Хусусийлаштирилган турар-жойнинг алмаштирилишига умумий мулкнинг барча иштирокчилари розилиги билангина йўл қўйилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Хусусийлаштирилган турар жойлардан яшаш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ҳақидаги низоларни кўриш жараёнида ФКнинг 5-моддасидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини ўхшашлик бўйича қўллаш талабидан келиб чиқиб, судлар бу тоифадаги низоларни ҳал этишда Уй-жой кодекси талабларида кўрсатилган турар жойга нисбатан яшаш ҳуқуқининг сақланиш муддатлари ҳақидаги қоидаларга амал қилишлари лозим.
Турар жой хусусийлаштирилгунига қадар у ерда яшаган ва «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига биноан умумий мулкнинг иштирокчиси бўлиш ҳуқуқига эга бўлган, лекин ундан воз кечган шахсларни хусусийлаштирилган турар жойдан кўчириш ҳақидаги ишларни кўришда қайд этилган шахсларнинг қандай шарт-шароитда ўз номларига эгалик ҳуқуқини расмийлаштиришдан воз кечганликлари билан боғлиқ ҳолатларни текшириш лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.