Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

1. Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси эълон қилинган кундан бошлаб амалга киритилсин.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон РеспубликасинингҲаво кодекси «Халқ сўзи» газетасининг 1993 йил 26 июндаги123 (628)-сонида эълон қилинган.
уч ойлик муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига мувофиқ ҳолга келтириш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига тақдим этсин, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини Кодекс билан мувофиқ ҳолга келтирсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексида баён этилган Авиация маъмуриятининг вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлиги назорати давлат инспекцияси зиммасига юкласин;
(2-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 май, 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
«Фуқаро авиацияси тўғрисида»ги ҳукуматлараро битимга мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексини ҳисобга олган ҳолда Давлатлараро авиация қўмитаси тасарруфига бериладиган вазифаларнинг рўйхатини аниқласин ва тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексида кўрсатиб ўтилган меъёрий ҳужжатларни 1993–1994 йиллар давомида ишлаб чиқсин ва амалга киритсин.
3. Ҳаво кодексида қайд этиб ўтилган меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилгунга ва қабул қилингунга қадар ҳаво транспорти соҳасида амал қилиб келаётган меъёрий ҳужжатлар қўллаб турилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази