24.01.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1889
Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг буйруғи, 24.01.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1889
Кучга кириш санаси
03.02.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 30.10.2019
Ҳужжат 10.10.2011 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 89-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 2007 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-111-сонли Қонуни)»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгаши тўғрисида»ги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгашига (бундан кейинги ўринларда Апелляция кенгаши деб юритилади) апелляциялар ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ушбу Қоидаларнинг 1-банди «а» кичик бандида назарда тутилган апелляциялар ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғига талабнома, товар белгисига, шу жумладан белгини халқаро рўйхатдан ўтказишга талабнома, товар келиб чиққан жой номлари, интеграл микросхемалар топологиясини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома топширган талабнома берувчи томонидан берилади.
Мазкур Қоидаларнинг 1-банди «б»«и» кичик бандларида кўзда тутилган апелляциялар манфаатдор шахслар томонидан берилади.
Мазкур Қоидаларнинг 2-бандида назарда тутилган ариза ўз товар белгисини Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгиси деб ҳисоблаган шахс томонидан берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ушбу Қоидаларнинг 1 ва 2-бандларида кўзда тутилган апелляциялар ёки аризаларни бериш билан боғлиқ ҳаракатларни кўрсатилган шахслар шахсан ўзлари ёки вакиллари, шу жумладан Агентликда рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари орқали амалга оширишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қоидаларнинг 2-бандида кўзда тутилган аризада товар белгисига гувоҳноманинг ёки уни рўйхатдан ўтказиш учун берилган талабноманинг рўйхат рақами кўрсатилади. Ариза Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий муҳофазага эга бўлмаган белгига оид бўлса, аризага «Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига (рўйхат рақами 1988, 2009 йил 29 июль) мувофиқ тайёрланган товар белгиси намунаси илова қилинади.
Ушбу Қоидаларнинг 1-банди «г»«з» кичик бандларида кўзда тутилган апелляцияларга қўшимча материаллар тақдим этилган ҳолда, улар патент, гувоҳнома ёки ҳуқуқий муҳофаза беришни тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб тан олиш учун асослар мавжудлигини тасдиқлайдиган сабабларни ўзгартирмаслиги юзасидан текширилади.
Ушбу Қоидаларнинг 2-бандида кўзда тутилган ариза ва унга илова қилинадиган материаллар товар белгисининг ҳаммага маълум товар белгиси деб эътироф этилганлигини тасдиқлайдиган аниқ маълумотлардан иборат бўлиши керак. Қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар шундай материаллар сифатида тақдим этилиши мумкин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қоидаларнинг 2-бандида кўзда тутилган ариза ҳам битта товар белгисига тааллуқли бўлиши керак. Апелляция материаллари икки нусхада топширилади, фақат ушбу Қоидаларнинг 1-банди «а» кичик бандида назарда тутилган апелляциялар ва 2-бандида кўзда тутилган аризалар бундан мустасно равишда бир нусхада топширилади.
9. Ушбу Қоидаларнинг 1-банди «а» кичик бандида кўзда тутилган апелляциялар Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 158-модда), «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 178-модда), «Селекция ютуқлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 156-модда), «Интеграл микросхемалар топологиясининг ҳуқуқий муҳофазаси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 87-модда) қонунларида белгиланган муддатларда берилади.
10. Апелляция ёки аризага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 апрелдаги 65-сонли қарори билан тасдиқланган «Патент божлари тўғрисида»ги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 19-сон, 151-модда) мувофиқ белгиланган патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилинмаган тақдирда, апелляция ёки аризани кўриб чиқиш бўйича юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Агар апелляция ушбу Қоидаларнинг 2-бўлимида назарда тутилган шартларга жавоб берса, Апелляция кенгашига келиб тушган санадан эътиборан ун кунлик муддат ичида апелляция берган шахсга апелляция кўриб чиқишга қабул қилинганлиги ҳақида билдиришнома юборилади.
Ушбу Қоидаларнинг 1-банди «б»«и» кичик бандларида кўзда тутилган апелляциялар Апелляция кенгаши йиғилиши ўтказилгунга қадар ўз мулоҳазаларини тақдим этиши ҳақидаги таклиф билан апелляция берган шахсга юборилади.
17. Ушбу Қоидаларнинг 12—16-бандларида белгиланган тартиб Апелляция кенгашига топшириладиган Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатини эътироф этиш тўғрисидаги аризаларга нисбатан ҳам қўлланилади, 14-банднинг иккинчи хатбошиси бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.