14.01.2009 йилдаги 10-сон
Ҳужжат 14.01.2009 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ шарт-шароитларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 20 ноябрдаги ПФ-4054-сон Фармони талабларини амалга ошириш, фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтаришнинг самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Бирлашган штаби Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш ҳамда муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган шахсларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги қарори эълон қилингандан кейин ўн кун муддатда чақирилувчиларни ҳарбий қисмларга жўнатишнинг умумий жадвалини ишлаб чиқади. Чақирилувчиларни ҳарбий қисмларга жўнатиш жадваллари беш кун муддатда ҳарбий округлар қўшинлари қўмондонлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг марказий бўйсунишдаги қўшинлари ҳарбий қисмлари командирлари, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати қўшилмалари ва ҳарбий қисмлари командирларига, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига уларга тегишли қисми бўйича етказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Мудофаа ишлари бошқармалари бошлиқлари йиғиш пунктларида чақирув комиссияларининг қарорлари билан муддатли ҳарбий хизматга олинган чақирилувчиларга «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасига мувофиқ улар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг муддатли хизматига янгидан чақирилган ҳарбий хизматчилари эканлигини эълон қилади. Ҳарбий хизматчиларга ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспорти қатнови йўлида хавфсизлик чоралари ва хатти-ҳаракат қоидалари бўйича йўриқномалар берилади. Ҳарбий хизматчиларга ва уларнинг кузатиш учун келган ота-оналарига муддатли ҳарбий хизматни ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқлари, вазифалари ва имтиёзлари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўшинларининг ҳар хил турларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ хусусиятлари тушунтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Бирлашган штаби Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш ҳамда муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган шахсларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги қарори эълон қилингандан кейин Мудофаа вазирлигининг ҳарбий округлари, марказий бўйсунишдаги қўшилмалари ва қисмлари штаблари, Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бирлашмалари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий қисмлари, Ички ишлар вазирлигининг Қоровуллик хизмати қўшилмалари ва қисмлари штаблари, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги маълумотлари асосида ўн кун муддатда Қуролли Кучлар учун ягона бўлган муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш режасини ишлаб чиқадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.