Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШ МАРКАЗЛАРИНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИНИ ВА ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

1-ИЛОВА
Республика ОИТСга қарши кураш маркази ТУЗИЛМАСИ

2-ИЛОВА
ОИТСга қарши кураш минтақавий марказларининг НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

3-ИЛОВА
ОИТСга қарши кураш марказлари тўғрисида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Марказларнинг мақсад ва вазифалари

III. Марказларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

IV. Марказларнинг тузилмаси ва фаолиятини бошқариш

V. Марказларнинг молия-хўжалик фаолияти

VI. Ҳисоб ва ҳисобот

VII. Якунловчи қоидалар

4-ИЛОВА
2009 — 2011 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалиши профилактикаси бўйича саъй-ҳаракатлар МИЛЛИЙ РЕЖАСИ

5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати

Республика ОИТСга қарши кураш маркази тузилмаси ва минтақавий марказларнинг намунавий тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТСга қарши кураш маркази бош врачи, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ОИТСга қарши кураш марказлари бош врачлари белгиланган тартибда Марказларнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қиладилар, ишларни ташкил қиладилар, Марказлар номидан ишончномасиз иш кўрадилар, барча ташкилотларда уларнинг манфаатларини ифодалайдилар, белгиланган тартибда Марказларнинг мол-мулкини тасарруф қиладилар, шартномалар, шу жумладан меҳнат шартномалари тузадилар, ишончномалар берадилар, банкларда ҳисоб рақамлари очадилар, молиявий маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқидан фойдаланадилар, штатларни тасдиқлайдилар, буйруқлар чиқарадилар ва Марказларнинг фаолияти натижалари юзасидан шахсан жавоб берадилар.
Т/рТадбирлар мазмуниБажариш муддати Масъул бажарувчиларАмалга ошириш механизми, кутилаётган натижалар
I. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш соҳасида профилактик тадбирларни амалга ошириш
1.2009 — 2011 йилларда ОИВ инфекцияси тарқалиши профилактикаси ва олдини олиш тадбирларининг тармоқ ва ҳудудий режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.2009 йил январь Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Мудофаа вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар ва идораларнинг тегишли қарорлари.
Барча даражаларда ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича мақсадга йўналтирилган ишларни таъминлаш.
2.ОИВ/ОИТС тарқалишига кўмаклашадиган жамиятга қарши ҳодисалар (фоҳишабозлик ва гиёҳвандлик)ни тугатишга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва киритиш.Ишлаб чиқиш — 2009 йил I чорак, амалга ошириш — доимо Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, бошқа вазирликлар ва идораларРеспублика комиссияси томонидан тасдиқланадиган тадбирлар комплекси. Аҳоли ва айниқса ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш.
Бўлажак авлоднинг носоғлом турмуш тарзи юритишнинг ҳалокатли оқибатлари ҳақидаги билим даражасини ошириш.
3.Ўзбекистон Республикасида бепул донорлик фаолияти доирасида чора-тадбирларни амалга ошириш. Тасдиқланган тадбирлар муддатларига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Қон инсон хизматида» жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, ЎзА, Миллий телерадиокомпания, Қизил Ярим ой жамиятиҚон хавфсизлигини ва қон қисмларининг зарур захирасини таъминлаш.
4.Тиббиёт муассасаларида қон ва унинг қисмларини сақлаш, қайта ишлаш, транспортда ташиш ва фойдаланиш бўйича йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Буйруқни тасдиқлаш — 2009 йил I чорак, амалга ошириш — доимо Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи. Тиббиёт муассасаларида қоннинг хавфсизлигини таъминлаш, қон ва унинг қисмларини сақлаш, қайта ишлаш, транспортда ташиш ва фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш.
5.Ҳомиладор аёлларда ОИВ инфекциясини ўз вақтида аниқлаш ва ОИВ инфекциясининг онадан болага ўтиши профилактикаси бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.Ишлаб чиқиш — 2009 йил I чорак, амалга ошириш — доимо Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи. ОИВ инфекциясига чалинган болалар туғилишининг олдини олиш.
6.ОИВ билан оғриган оналардан туғилган, диспансер кузатуви остидаги 1 ёшгача болаларни сут аралашмаси билан таъминлаш тизимини ташкил этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш.2009 йил I ярим йилликСоғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ОИВ инфекциясининг онадан болага ўтишининг олдини олишни таъминлаш.
7.2009 йилда ва кейинги йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фанлар академиясининг давлат илмий-техник дастурлари ва инновация ишлари дастурлари режасига қуйидагиларга йўналтирилган лойиҳаларни киритиш:
— ОИТС ривожланиши ва тарқалишига кўмаклашадиган сабабларни аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш;
2009 йил январь, тадқиқотлар ўтказиш — тасдиқланган режага мувофиқСоғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасига тақдим этиш учун давлат илмий-техник дастурлари ва инновация ишлари дастурлари режаси.
— ОИВ/ОИТС диагностикаси ва уни даволашнинг Ўзбекистонда қўлланилаётган методлари самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш; ОИВ инфекцияси ва у билан боғлиқ касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш бўйича илмий тадқиқотларни ривожлантириш.
— ОИВ/ОИТСни даволаш учун антиретровирус терапияни қўллашнинг хорижий тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш. Тавсиялар билан бирга ОИВ инфекцияси диагностикаси ва уни даволашнинг қўлланилаётган методлари тўғрисида таҳлилий маълумотнома.
II. ОИТСга қарши кураш марказлари ва даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш
8.Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши кураш маркази ҳузурида замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган клиника ташкил этиш. 2009 йил IV чорак Соғлиқни сақлаш вазирлигиСоғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи. ОИВ/ОИТСни даволаш бўйича ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш. ОИВ/ОИТСга қарши кураш соҳасида ишлайдиган мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун клиник база ташкил этиш.
9.Республика ва минтақавий ОИТСга қарши кураш марказларида, идоравий лабораторияларда таъмирлаш-реконструкция ишларини амалга ошириш, уларни замонавий тиббиёт ва диагностика асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш.2009 — 2011 йиллар мобайнида, алоҳида жадвал бўйичаСоғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлариТаъмирлаш-реконструкция ишларини амалга ошириш ва жиҳозлаш жадвали. Муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
10.Мамлакатимиз корхоналари негизида ОИТСни даволаш учун зарур бўлган замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари, тиббий мақсаддаги буюмлар ҳамда дори-дармонлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.2009 йил I ярим йиллик «Ўзфармсаноат» давлат концерни, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлигиТаклифлар туркуми. Мамлакатимизда дори-дармонлар ва тиббий буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
III. ОИВ инфекцияси масалалари бўйича мутахассисларни доимо ва тизимли тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш
11.Республика ва минтақавий ОИТСга қарши кураш марказлари раҳбар тиббиёт ходимларини эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш. 2009 йил I чорак, кейинчалик — ҳар йили Соғлиқни сақлаш вазирлигиАттестация комиссияси таркиби тасдиқланган ва таркибга манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг вакиллари киритилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи. Раҳбарлик лавозимларига юқори малакали мутахассисларни танлашни такомиллаштириш.
12.Республика ва минтақавий ОИТСга қарши кураш марказлари кадрлар билан таъминланганлигининг ҳолатини ўрганиш ҳамда уларни ҳар томонлама тайёрланган юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш ишларини ташкил этиш.Ўрганиш — 2009 йил январь-февраль, таъминлаш — жадвалга мувофиқ йил мобайнида Соғлиқни сақлаш вазирлигиЎрганиш ва кадрлар билан таъминлаш жадвали. Кадрлар билан таъминлаш бўйича таҳлилий материаллар.
Республика ва минтақавий ОИТСга қарши кураш марказларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш.
13.Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва республика тиббиёт олий ўқув юртларининг врачлар малакасини ошириш факультетлари базасида ОИВ/ОИТС профилактикаси ва даволаш бўйича махсус курслар ташкил этиш.Ишлаб чиқиш — 2009 йил I чорак, амалга ошириш — ўқув режасига мувофиқ ҳар йилиСоғлиқни сақлаш вазирлигиМутахассислар малакасини ошириш режаси.
Тиббиёт ходимлари малакасини оширишни таъминлаш.
14.ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган гуруҳлар билан ишлайдиган мутахассислар учун ОИВ инфекцияси, гиёҳвандлик ва жинсий алоқа воситасида юқадиган инфекциялар профилактикаси масалалари бўйича семинарлар ташкил этиш. Доимо, семинарлар ўтказиш режасига мувофиқСоғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Мутахассислар малакасини ошириш режаси.
Хавф юқори бўлган гуруҳлар билан ишлайдиган мутахассисларнинг билим даражасини ошириш.
15.Тиббиёт коллежлари ва олий ўқув юртларининг клиник фанлари ўқув дастурларига ОИВ инфекцияси профилактикаси ва уни даволаш бўйича мавзули блокни киритиш.Ишлаб чиқиш — 2009 йил I чорак, амалга ошириш — ўқув режасига мувофиқ ҳар йили Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлигиЎқув режалари.
ОИВ инфекцияси профилактикаси ва уни даволаш тўғрисидаги билимларга эга бўлган тиббиёт мутахассисларини тайёрлашни таъминлаш.
IV. ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича тизимли ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш
16.ОИВ инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш бўйича социологик тадқиқотлар ўтказиш. Аниқ тавсиялар ишлаб чиқиш. Мунтазам равишда, режага мувофиқСоғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ижтимоий фикр» маркази, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти Социологик тадқиқотлар ўтказиш жадвали. Тавсиялар билан биргаликда социологик тадқиқотлар натижалари бўйича таҳлилий материаллар.
17.Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун киритиш:
— юқумли касалликлар профилактикаси, шахсий гигиена масалалари бўйича ўқув қўлланмалари, ўқув-методик, таълим материаллари, ўқув фильмлари тайёрлаш бўйича таклифлар;
Ишлаб чиқиш — 2009 йил I ярим йиллик, амалга ошириш — тасдиқланган тадбирлар режасига мувофиқСоғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар, Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Миллий телерадиокомпаниясиТавсиялар, ўқув қўлланмалари, ўқув фильмлари, ахборот-таълим материаллари.
— Ўзбекистон халқининг менталитети, маънавий-ахлоқий негизлари ва анъанавий қадриятларини ҳисобга оладиган аҳоли ўртасида ОИВ/ОИТС профилактикаси масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишлари олиб бориш бўйича методик тавсиялар;Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг тавсияларига мувофиқ ўқув-методик, ахборот-таълим материаллари ва қўлланмалар мазмунини такомиллаштириш ва сифатини ошириш.
— умумтаълим мактаблари, тиббий ихтисосликдан бошқа олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг ўқув дастурларига юқумли касалликлар профилактикаси, шахсий гигиена масалалари бўйича соатлар жорий этиш бўйича таклифлар.Ёшларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича билимлари даражасини ошириш.
18.Оммавий ахборот воситаларида маънавий бой, жисмоний соғлом ва уйғун ёшларни камол топтиришга йўналтирилган ОИТС профилактикаси масалалари бўйича тушунтириш ишларини ташкил этиш. Доимо, тасдиқланган ёритиш режасига мувофиқМиллий телерадиокомпания, ЎзА, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси Ёритиш режаси. Аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш.
V. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш соҳасидаги фаолиятни амалга ошираётган халқаро ва хорижий ташкилотлар билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорликни ва ишларни мувофиқлаштиришни таъминлаш
19.ОИВ/ОИТС профилактикаси, диагностикаси ва уни даволаш масалалари бўйича илғор тажрибани ўрганиш учун мутахассисларнинг чет элга сафарларини ташкил этиш.Мунтазам равишда, режага мувофиқСоғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги Мутахассислар малакасини ошириш жадвали.
Тажриба айирбошлаш, мутахассислар малакасини ошириш.
20.ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси ва уни даволаш масалалари бўйича тажриба алмашиш мақсадида хорижий мамлакатларнинг мутахассислари иштирокида конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш.2009 — 2011 йиллар, конференциялар ўтказиш режасига мувофиқСоғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Ноҳукумат, нотижорат ташкилотлари миллий уюшмасиСоғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи. Конференциялар материаллари.
21.Халқаро ва хорижий ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига Ўзбекистонда амалга ошириладиган ОИТСга қарши кураш соҳасидаги лойиҳалар ва дастурларни мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.Ишлаб чиқиш — 2009 йил I ярим йиллик Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти Мониторинг олиб бориш тартиби тасдиқланган ҳолда комиссиянинг мажлиси қарори. Лойиҳалар ва дастурларни мувофиқлаштиришни ҳамда уларнинг самарали амалга оширилиши устидан назоратни таъминлаш.
22.ОИВ/ОИТСга, сил ва безгакка қарши кураш бўйича глобал жамғарманинг дастурларини амалга ошириш самарадорлигини ва унинг грант маблағларидан мақсадли фойдаланилишини ўрганиш.2009 йил II чоракСоғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги Тавсиялар билан биргаликда таҳлилий материаллар.
Лойиҳалар амалга оширилиши самарадорлигини ошириш.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази