LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 7 январдаги ЎРҚ-601-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 17-модданинг иккинчи қисми «шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» деган сўзлардан кейин «ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ташкилотлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Молиявий ижара мол-мулкни (молиявий ижара объектини) эгалик қилиш ва фойдаланишга ўн икки ойдан ортиқ муддатга шартнома бўйича топширишда вужудга келадиган ижара муносабатларидир. Бунда молиявий ижара шартномаси қуйидаги талаблардан бирига жавоб бериши керак»;
«биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот — биргаликдаги фаолият натижаси бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)»;
еттинчи хатбошиси «соф фойданинг» деган сўзлардан кейин «ва (ёки) ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойданинг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Юридик шахс — солиқ тўловчи қайта ташкил этилаётганда ёки тугатилаётганда, ҳар бир қайта ташкил этилаётган ёки тугатилаётган солиқ тўловчига солиқ даври бошланганидан эътиборан қайта ташкил этиш ёки тугатиш тугалланган кунга қадар бўлган давр юзасидан тегишинча топшириш далолатномаси, тақсимлаш баланси ёхуд тугатиш баланси асосида алоҳида-алоҳида солиқ ҳисоботи тузилади. Мазкур ҳисобот топшириш далолатномаси, тақсимлаш баланси ёки тугатиш баланси тасдиқланган кундан эътиборан уч иш куни ичида тақдим этилади. Ушбу қисмнинг қоидалари ўзгартириш, шунингдек бошқа юридик шахсни қўшиб олиш орқали қайта ташкил этилаётган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди»;
«Тадбиркорлик субъекти — юридик шахс ихтиёрий тугатилган тақдирда, унга солиқ даври бошланганидан то юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган тугатиш тартиб-таомили бошланганлиги ҳақида хабардор қилинган санагача бўлган муддат учун алоҳида солиқ ҳисоботи тузилади»;
биринчи қисми «давлат солиқ хизмати органларида» деган сўзлардан кейин «ва солиқ тўловчида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «текширувнинг мақсадлари» деган сўзлар «солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширувнинг мақсадлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«тугатувчининг ёки юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг юридик шахс тугатилиши тўғрисидаги ёзма билдириши»;
«ўз хизмат гувоҳномасини, шунингдек текширишларни ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳномасини кўрсатиши»;
«текширувчи мансабдор шахс текширувни тайинлаш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилмаган, ўз хизмат гувоҳномасини ва текширишларни ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳномасини кўрсатмаган бўлса»;
«Давлат солиқ хизмати органининг солиқ текширувини ўтказаётган мансабдор шахслари текширилаётган солиқ тўловчидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш билан боғлиқ, текширув мақсадларига тегишли ва текширилаётган даврга тааллуқли ҳужжатларни талаб қилиб олишга ҳақли»;
«Солиқ тўловчи, агар ушбу Кодекс 54-моддасининг учинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, давлат солиқ хизмати органи қарорининг кўчирма нусхаси олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида қарорда кўрсатилган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни бартараф этиши ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня суммасини тўлаши шарт»;
«Муддат жаримани ихтиёрий равишда тўлаш учун муддат бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан, ушбу Кодекс 54-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда эса олти ойдан ошмаслиги керак»;
«маҳсулот етказиб берувчиларга ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Бунда маҳсулот етказиб берувчи ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган солиқ суммасини бюджетга тўлаши шарт»;
«Солиқ солинадиган база жами даромад билан ушбу бўлимда назарда тутилган чегириб ташланадиган харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида, мазкур Кодекс 158-моддасининг иккинчи қисмида, бошқа қонунларда ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда тутилган имтиёзлар ҳамда ушбу Кодекснинг 159-моддасига мувофиқ солиқ солинадиган фойданинг камайтирилиши суммалари инобатга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб белгиланади»;
«Баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолар (тарифлар) асосида аниқланади»;
13-бандидаги «шунингдек чет эл валютасидаги операциялар бўйича олинган даромадлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«Асосий воситалар объектларининг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижани (фойдани ёки зарарни) аниқлашда асосий воситалар объектларининг илгари қайта баҳолашлардаги ортган суммасининг ушбу асосий воситалар объекти қийматининг олдинги қайта баҳолашлардаги камайиши суммасидан ортган қисми асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган даромад таркибига киритилади»;
«Баҳолари чет эл валютасида белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар) учун ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валютада амалга оширадиган солиқ тўловчилар учун товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинган ёки олинган санадан ушбу товарларга (ишларга, хизматларга) ҳақ тўланган санагача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курсдаги ўзгариш муносабати билан юзага келувчи ижобий фарқ товарларга (ишларга, хизматларга) ҳақ тўланган санадаги жами даромад таркибига бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ киритилади»;
«м) қарз суммаси билан мазкур қарзни юзага келтирган реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) таннархи ўртасидаги фарқдан ошмайдиган сумма доирасидаги қарзни талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечишдан кўрилган зарарлар»;
«Баҳолари чет эл валютасида белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар) учун ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валютада амалга оширадиган солиқ тўловчилар учун товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинган ёки олинган санадан ушбу товарларга (ишларга, хизматларга) ҳақ тўланган санагача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курсдаги ўзгариш муносабати билан юзага келувчи салбий фарқ бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ товарларга (ишларга, хизматларга) ҳақ тўланган санадаги жами даромаддан чегириб ташланади»;
«49) вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаларини қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар бўйича тўлаш харажатлари»;
«Бунда даромадлар хорижий банкларга тўланган тақдирда, солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартнома мавжуд бўлган давлатда хорижий банкнинг доимий жойлашган жойи борлигини тасдиқлаши, агар бундай жойлашган жой ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот манбаларидаги маълумотлар билан тасдиқланган бўлса, талаб қилинмайди»;
ўн саккизинчи қисмидаги «ўн учинчи, ўн бешинчи, ўн олтинчи ва ўн саккизинчи» деган сўзлар «ўн иккинчи, ўн тўртинчи, ўн бешинчи ва ўн еттинчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Банкларнинг солиқ солинадиган фойдаси жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлар ҳамда жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажмларининг кўпайган суммасига бўшаган маблағларни юқорида кўрсатилган омонатлар бўйича фоиз ставкаларини оширишга мақсадли йўналтириш шарти билан камайтирилади»;
«Банклар Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлов амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг бешинчи кунидан кечиктирмай бюджетга ўтказади»;
4-банди «вакиллик харажатлари» деган сўзлардан кейин «шаҳар йўловчилар транспортида ходимларнинг хизмат қатновлари учун фойдаланиладиган йўл карточкаларини олиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«доимий иши йўлда кечадиган, ҳаракатланиш ва (ёки) қатнов тусига эга бўлган, шунингдек вахта усулида ишларни бажаришда ходимга компенсация тўловлари (компенсациялар)»;
«Меҳнат шартномаларига ёки ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш предмети бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга ҳисобланадиган ва тўланадиган барча тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (ушбу Кодекс 169-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган даромадлар бундан мустасно) деб эътироф этилади. Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга қуйидагилар ҳам киради»;
«5) доимий иши йўлда кечадиган, ҳаракатланиш ва (ёки) қатнов тусига эга бўлган ходимларнинг, шунингдек доимий иши ишларни вахта усулида бажарилишини назарда тутадиган ходимларнинг иш ҳақига қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча тўланадиган устамалар»;
29) 175-модданинг 14-банди «ушбу Кодекс 178-моддасининг 16-бандида кўрсатилганлар бундан мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«3) жисмоний шахсларга хайрия ва экология жамғармаларининг маблағларидан бериладиган нафақалар ҳамда бошқа турлардаги ёрдам»;
10-бандидаги «грантлар» деган сўздан олдин «грант берувчидан олинган» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар;
мақсадли хусусиятга эга бўлган ҳамда ходимлар билан юз берган шахсий тусдаги воқеалар, ҳодисалар ва тадбирлар билан боғлиқ бўлган ҳамда бажариладиган иш натижаларига боғлиқ бўлмаган тўловлар»;
«17) депозит сертификатлари, давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар, шунингдек банклар ва кредит уюшмаларидаги омонатлар бўйича фоизлар ҳамда ютуқлар»;
«20) меҳнат шартномаси бекор қилинганида энг кам иш ҳақининг ўн икки баравари миқдори доирасида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси, қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа нафақалар, бундан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари (шу жумладан оиланинг бемор аъзосини парваришлаш нафақаси) мустасно, шунингдек хайрия ва экология жамғармалари маблағларидан жисмоний шахсларга бериладиган ёрдам тусидаги тўловлар»;
33) 180-модда иккинчи қисмининг 7 ва 11-бандларидаги «бошқа турмуш қурмаган» ва «қайта турмуш қурмаганлик» деган сўзлар тегишинча «янги турмуш қурмаган» ва «янги турмуш қурмаганлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг ходимга илгариги асосий иш жойида тўловлар амалга оширилган тақдирда, мазкур тўловларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушбу Кодекс 179-моддаси 1-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида, 14-бандида ҳамда 180-моддасида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилмаган ҳолда солинади. Юридик шахс бу ходимга тўлаган даромаднинг жами суммаси ва ундан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган умумий суммаси ҳақида бу юридик шахс ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ўттиз кун ичида ёзма шаклда маълум қилиши шарт.
Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш жами даромад суммасидан ушбу Кодекс 179-моддаси 1-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида, 14-бандида ҳамда 180-моддасида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилмаган ҳолда, белгиланган ставкалар бўйича ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича амалга оширилади»;
«4) оддий ширкат солиқ солинадиган оборотларни амалга ошираётганда зиммасига унинг ишларини юритиш юклатилган (ишончли шахс) шерик (иштирокчи) — юридик шахс»;
«нотижорат ташкилотлар, бундан тадбиркорлик фаолияти доирасида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш оборотлари, шунингдек ушбу модданинг биринчи қисми 2 ва 3-бандларида назарда тутилган ҳоллар мустасно»;
«мол-мулкни бепул бериш (ишларни бепул бажариш, хизматларни бепул кўрсатиш), шу жумладан юридик шахс ходимларига уларнинг мазкур юридик шахсдаги фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий эҳтиёжлари учун мол-мулкни бепул бериш (ишларни бепул бажариш, хизматларни бепул кўрсатиш), агар ушбу модда иккинчи қисмининг 6-бандида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса»;
«7) солиқ тўловчининг ўз эҳтиёжлари учун товарлар бериш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш, агар ушбу модда иккинчи қисмининг 1-бандида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса»;
«1) солиқ тўловчининг харажатлари сифатида қараладиган, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегириладиган, унинг ўз эҳтиёжлари учун товарлар бериш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш»;
«2) ишлар, хизматлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган кўчар мулк билан боғлиқ бўлса. Бундай ишларга, хизматларга монтаж қилиш, созлаш, йиғиш, қайта ишлаш, ишлов бериш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш киради»;
«Товарлар (ишлар, хизматлар) таннархидан ёки товарлар олинган нархдан (товарни олиш билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинган ҳолда) паст нархларда реализация қилинган тақдирда, солиқ тўловчига ўз эҳтиёжлари учун ушбу Кодекс 199-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига мувофиқ товарлар берилганда (ишлар бажарилганда, хизматлар кўрсатилганда), шунингдек товарлар (ишлар, хизматлар) бепул берилганда солиқ солиш мақсадлари учун солиқ солинадиган база товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархидан ёки товарлар олинган нархдан (товарни олиш билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинган ҳолда) келиб чиқиб белгиланади»;
«Импорт қилинган товарлар реализация қилинганда, солиқ солинадиган база реализация қилинаётган товарларнинг қўшилган қиймат солиғи киритилмаган қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бунда солиқ солинадиган база мазкур товар импорт қилинганда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас»;
«12) қимматбаҳо металларни ваколатли давлат органига сақлаб туриш учун топшириш ва уларнинг экспорти»;
«13) тиббий (ветеринария) хизматлари (косметология хизматлари бундан мустасно), дори воситалари ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмлар, шу жумладан уларни ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинаётган шундай воситалар ва буюмлар»;
«5) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро ва чет эл ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарзлар (кредитлар) маблағлари, шунингдек грантлар ҳисобига юридик шахслар томонидан олиб кирилаётган товарлар;
6) дори воситалари ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек дори воситалари ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмлар ишлаб чиқариш учун қонун ҳужжатларида белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган хом ашё»;
41) 212-модданинг биринчи қисмидаги «пахта толаси ва линт» деган сўзлар «қимматбаҳо металлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Товарлар экспортга воситачи (ишончли вакил) орқали воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича реализация қилинганда экспортни тасдиқлаш учун комитент (ишонч билдирувчи) томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
солиқ тўловчи билан воситачи ёки ишончли вакил ўртасидаги воситачилик шартномаси ёки топшириқ шартномаси (шартноманинг кўчирма нусхаси);
солиқ тўловчининг топшириғига кўра (воситачилик шартномаси ёки топшириқ шартномасига мувофиқ) экспортга товарлар етказиб беришни амалга ошираётган шахснинг товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига етказиб бериш учун чет эллик шахс билан тузилган контракти (контрактнинг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси);
товарларни экспорт режимига чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг белгиси қўйилган божхона юк декларациясининг кўчирма нусхаси.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар белгиланган тартибда текширув ўтказилаётганда назорат қилувчи органларга уларнинг талабига биноан тақдим этилади»;
43) 216-модданинг учинчи хатбошисидаги «йўловчилар, багажлар ва почтани халқаро йўналишда ташиш» деган сўзлар «йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«5) ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарлар экспортида чет эллик сотиб олувчи (тўловчи) томонидан экспорт қилинаётган товарлар учун ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатидан кўчирма мавжуд бўлса»;
«Товарлар импортида, шунингдек ушбу Кодекснинг 207-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан ишлар (хизматлар) олинганида бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғи ҳақиқатда қайси ҳисобот даврида бюджетга ўтказилган бўлса, ўша ҳисобот даврида ҳисобга олинади»;
«Реализация қилинганда ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган экспорт қилинадиган товарларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ҳақиқатда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғи товарлар экспортидан валюта тушуми ҳақиқатда тушган даврда валюта тушумининг улушида ҳисобга олинади»;
«Қўшилган қиймат солиғи тўловчилар келиб тушган ва тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар реестрини юритишлари шарт.
Ҳисобварақ-фактуранинг шакли, уни тўлдириш тартиби, шунингдек келиб тушган ва тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар реестрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади»;
«Импорт қилинадиган товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлаш божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади»;
«ушбу Кодекснинг 228-моддасига мувофиқ солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига пул маблағлари ўтказилади»;
«1) товарларни экспорт қилишни амалга ошираётган юридик шахслар — ушбу Кодекснинг 213-моддасига мувофиқ ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек чет эллик сотиб олувчи (тўловчи) экспорт қилинадиган товарлар учун ҳақ тўлаганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатидан кўчирмаларни»;
49) 229-модданинг иккинчи қисмидаги «Вазирлар Маҳкамасининг» деган сўзлар «Президентининг» деган сўз билан алмаштирилсин;
50) 230-модданинг иккинчи қисми 4-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан» деган сўзлар «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Импорт қилинадиган товарлар бўйича акциз солиғини тўлаш божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади»;
«Айрим турдаги маҳсулотлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилмаган бошқа шахслар қўшимча фойда солиғи тўловчиси этиб белгиланиши мумкин»;
«Реализация қилишдан олинган соф тушум билан қонун ҳужжатларида белгиланган ҳисоб-китоб баҳоси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланадиган даромаднинг бир қисми (қўшимча фойда) қўшимча фойда солиғини солиш объектидир»;
«Солиқ солинадиган база ҳисобот давридаги қўшимча фойда суммасидан келиб чиқиб, қўшимча фойда қисмига тўғри келадиган соф тушумдан ҳисобланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар чегириб ташланган ҳолда аниқланади»;
«Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сувдан фойдаланишни амалга оширувчи қуйидаги шахслардир:
«7) собиқ СССРни ҳимоя қилиш ёхуд ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёхуд шикастланганлиги оқибатида ёки фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ота-оналарининг ва рафиқаларининг. Имтиёз «Ҳалок бўлган аскарнинг беваси (онаси, отаси)» штампи қўйилган ёки пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Агар мазкур шахслар пенсионер бўлмаса, имтиёз уларга собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси ёки Ички ишлар вазирлигининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ёки Ички ишлар вазирлигининг тегишли органлари томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади. Собиқ СССРни ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг рафиқаларига имтиёз фақат улар янги турмуш қурмаган тақдирда берилади;
8) муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари ва улар оила аъзоларининг (хизматни ўташ даврида). Мазкур имтиёз тегишли ҳарбий қисмнинг ёки туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимининг маълумотномаси асосида берилади»;
59) 287-модда иккинчи қисмининг иккинчи жумласидаги «солиқ ҳисоб-китобларни тақдим этиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
60) 296-модданинг иккинчи жумласи «олинган» деган сўздан кейин «(олиниши лозим бўлган)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
61) 297-модданинг биринчи қисмидаги «фойда солиғи тўланганидан кейин» деган сўзлар «ҳисобланган фойда солиғи чегириб ташланган ҳолда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий равишда яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини (бундан буён матнда суғурта бадаллари деб юритилади) тўловчилардир»;
«Суғурта бадалларининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўловчи томонидан ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади»;
«Якка тартибдаги тадбиркорлар суғурта бадалларини мажбурий тартибда ойига энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда тўлайди.
Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари суғурта бадалларини ихтиёрийлик асосида йилига энг кам иш ҳақининг тўрт ярим бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайди. Белгиланган миқдордаги суғурта бадалларининг тўланиши деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда бир йил деб ҳисобга олинади.
Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари учун суғурта бадалининг миқдори унинг белгиланган миқдорининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак.
юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари — ҳисобот йилининг 1 октябригача. Бунда суғурта бадалларининг миқдори тўлов кунидаги энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) солиқ тўловчининг идентификация рақами ва тўлов тўланаётган давр албатта кўрсатилиши шарт. Агар давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой (деҳқон хўжаликлари аъзолари учун — йил) учун тўланган деб ҳисобланади»;
«5) кредит ташкилотлари ва суғурта ташкилотлари учун — агар мазкур модданинг учинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 148 ва 150-моддаларига мувофиқ аниқланадиган даромад»;
«5) кредит ташкилотлари ва суғурта ташкилотлари учун — агар мазкур модданинг учинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 148 ва 150-моддаларига мувофиқ аниқланадиган даромад»;
«олинган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириладиган автотранспорт воситалари двигателининг от кучидаги қуввати»;
«6) маҳсулот етказиб берувчиларнинг сийлови (скидка) тариқасида ва асосий воситаларни тугатишда уларнинг илгари қайта баҳолашлардаги қийматининг камайиши суммасидан ортган қисми ҳисобига олинган бошқа даромадлар»;
«Агар ушбу модданинг учинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар солиқ солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар жумласига киради»;
«Ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган шартларга жавоб берадиган янгидан ташкил этилган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан ягона ер солиғини тўловчилар бўлади»;
«Солиқ тўловчининг ёзма билдиришни белгиланган муддатда тақдим этмаганлиги унинг умумбелгиланган солиқларни тўлашга розилиги деб ҳисобланади»;
«Ягона ер солиғини тўловчилар учун ушбу Кодекснинг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадларга солиқ солинмайди, дивидендлар ва фоизлар, биргаликдаги фаолиятдан олинган даромадлар бундан мустасно»;
73) 367-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «362-моддасининг иккинчи қисмида» деган сўзлар «362-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ягона ер солиғи суммаси ер участкаларининг норматив қиймати ва ягона ер солиғининг белгиланган ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади»;
«Асосий фаолият тури бўйича қатъий белгиланган солиқни тўловчилар бўлган юридик шахслар учун ушбу Кодекснинг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадларга солиқ солинмайди, дивидендлар ва фоизлар, биргаликдаги фаолиятдан олинган даромадлар, шунингдек ижарадан олинган даромадлар бундан мустасно»;
«Ушбу бобда назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти юклатилаётган ишончли шахс оддий ширкат шартномаси асосида биргаликдаги фаолиятни амалга оширишни бошлаган кундан эътиборан ўн кун ичида ишончли шахснинг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органида биргаликдаги фаолият доирасида солиқ мажбуриятларини бажарувчи солиқ тўловчи сифатида ҳисобга туриши шарт»;
77) 381-модданинг олтинчи қисмидаги «ушбу Кодекснинг 382-моддасида назарда тутилган» деган сўзлар «ушбу Кодекснинг 375-моддасида назарда тутилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ягона солиқ тўлови биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот реализация қилинмасдан, биргаликдаги фаолият шериклари (иштирокчилари) ўртасида тақсимлаб олинган тақдирда ҳам тўланади. Бунда ягона солиқ тўлови суммаси биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш доирасида якка тартибдаги тадбиркорлар учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади»;
«Бозорлар даромадларининг умумий суммасидан, бозорлар даромадидан тўланадиган давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар чегириб ташлангандан кейин қолган маблағларнинг 50 фоизи бозорлар жойлашган жойдаги тегишли маҳаллий бюджетларга белгиланган тартибда йўналтирилади. Қолган 50 фоизи бозорлар маъмурияти тасарруфида қолади ва улардан жорий харажатларни қоплаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш, бозорлар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг рўйхатини кенгайтириш, сифатини яхшилаш учун фойдаланилади».