LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси 2021 йил 23 ноябрдаги ЎРҚ-730-сонли «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунига асосан 2022 йил 25 февралдан ўз кучини йўқотади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги 358-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4-5, 68-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 9, 415-модда; 2008 йил, № 4, 192-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
«қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш. Бунда мазкур фаолият турини амалга ошириш учун суғурталовчининг лицензия олиши талаб қилинмайди»;
«суғурталовчининг, суғурта брокерининг раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талабларини белгилайди»;
«суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шу жумладан белгиланган иқтисодий нормативлар суғурталовчи томонидан бузилганлиги учун суғурталовчининг устав фонди энг кам миқдорининг 0,1 фоизигача миқдорда белгиланган тартибда жарима солади»;
3) 12-модданинг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан» деган сўзлар «қонун ҳужжатлари билан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
LexUZ шарҳи