Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлигини таъминлаш, авария ва жароҳат етказилиши бўйича маълумотларни таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш, авариялар келиб чиқиши сабабларини белгилаб берадиган қонуниятлар ва омилларни тадқиқ этиш, хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва идентификациялаш, саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш тизимини шакллантириш ва ривожлантириш, саноат хавфсизлигини декларациялаш, «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотларнинг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасида путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантириш концепцияси 3-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш ва давлат органларига, жамоат бирлашмалари ва фуқароларга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ.
(1-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июндаги 111-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 185-модда)
Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2009 йил 1 июлдан бошлаб хавфли ишлаб чиқариш объектининг лойиҳа ҳужжатлари саноат хавфсизлиги экспертизасининг ижобий хулосаси «Давархитектқурилишназорат» бошқармаси органларида қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказишда ва қурилиш-монтаж ишларини бошлашга рухсат беришда мажбурий ҳужжат ҳисобланади;
саноат хавфсизлиги экспертизаси аккредитация қилинган эксперт ташкилоти билан хавфли ишлаб чиқариш объектдан фойдаланаётган (фойдаланишни мўлжаллаётган) ташкилот ўртасидаги шартнома асосида амалга оширилади;
саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш муддати саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва норматив техник ҳужжатларга мувофиқ зарур материаллар ва ҳужжатлар туркуми олинган пайтдан бошлаб ҳамда экспертиза ўтказишнинг бошқа барча шартлари бажарилгач 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
саноат хавфсизлиги экспертизаси тизимини жорий этиш, унинг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини, саноат хавфсизлиги соҳасида фаолиятни амалга оширадиган мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни таъминласин;
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда эксперт ташкилотлари аккредитациядан ўтказилганлиги ва улар фаолияти устидан назорат йўсинидаги текширув ўтказилганлиги учун ҳақ тўлаш тартибини ишлаб чиқсин;
уч ой муддатда саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш, саноат хавфсизлиги соҳасида эксперт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш, аккредитациядан ўтказилган эксперт ташкилотлари фаолияти устидан назорат йўсинидаги текширув ўтказиш қоидалари, хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотлар ходимларини тайёргарликдан ва аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом, шунингдек саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошираётган эксперт ташкилотларига ва саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосаларини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин.
5. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда саноат хавфсизлиги масалаларини тартибга соладиган идоравий ҳужжатларни хатловдан ўтказсинлар ва уларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р.Шаисматов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби, принциплари ва шартларини белгилайди.
2. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш хавфли ишлаб чиқариш объектларини Хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестрида ҳисобга олиш, шунингдек хавфли ишлаб чиқариш объектларида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мақсадида амалга оширилади.
3. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш саноат хавфсизлиги экспертизаси доирасида хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилот ёки эксперт ташкилоти томонидан амалга оширилади.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мақсадида хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш фақат эксперт ташкилоти томонидан амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Идентификациялаш объектларни Хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестрида ҳисобга олиш учун асос ҳисобланади.
5. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тўғрилиги учун жавобгарлик идентификациялашни амалга оширадиган ташкилотга юкланади.
Авария — иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқиши.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идетификациялаш — хавфли ишлаб чиқариш объектларини хавфли ишлаб чиқариш объектлари сифатида эътироф этиш мақсадида хавфли ишлаб чиқариш объектлари белгилари жамини аниқлаш (белгилаш) ва кейинчалик Хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестрида ҳисобга олиш, шунингдек бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш тартиб-қоидаси.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг идентификация варақаси — хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек улардан фойдаланаётган ташкилотларнинг белгилари, типи ва реквизитлари жамини акс эттирадиган ҳужжат.
Хавфли ишлаб чиқариш объектлари типи — хавфли ишлаб чиқариш объектларида хавфли моддалар категорияси мавжудлиги асосида ушбу хавфли ишлаб чиқариш объектининг хавфлилиги даражасини белгилайдиган хавфли ишлаб чиқариш объекти тавсифи.
Объектнинг хавфлилиги белгилари — «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси 1—5-бандларига мувофиқ объектда хавфли моддалар (мавжудлигича), хавф юқори бўлган техника қурилмаларидан фойдаланилишига ва ишлар олиб борилишига эътиборни қаратиш.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги — хавфли ишлаб чиқариш объектларида шахс ва жамиятнинг авариялар ва нохуш ҳодисалардан ва уларнинг оқибатларидан ҳаётий муҳим манфаатлари ҳимояланганлиги ҳолати.
Саноат хавфсизлиги экспертизаси — экспертиза объектининг унга қўйиладиган саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш.
Эксперт ташкилоти — белгиланган тартибда аккредитация қилинган, саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга оширадиган ташкилот.
6. «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектлари жумласига қуйидаги хавфли моддалар:
тасдиқланган стандартларга мувофиқ тирик организмга таъсир қилиш даражасига кўра I, II ва III хавфлилик даражаларига (ўта хавфли, юқори даражада хавфли ва ўртача даражада хавфли) мансуб зарарли моддалар;
муайян турдаги ташқи таъсир чоғида иссиқлик ажратган ва газлар ҳосил қилган ҳолда ўз-ўзидан жуда тез тарқаладиган кимёвий ўзгарувчан портловчи моддалар;
инсон соғлиғи ва атроф муҳит учун хавфли концентрацияли моддалар мавжуд бўлган ишлаб чиқариш чиқиндилари фойдаланиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган;
2) 0,07 мегапаскалдан ортиқ босим остида ёки ишлатиладиган суюқликнинг нормал атмосфера босимидаги қайнаш ҳароратидан ортиқ ҳароратда ишлайдиган ускуналардан фойдаланиладиган;
3) кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, осма йўллар, фуникулёрлардан (тоғ темир йўлларидан) фойдаланиладиган;
5) кончилик ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва бойитиш ишлари, шунингдек ер ости шароитида иш олиб бориладиган корхоналар ёки уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, шунингдек бошқа ишлаб чиқариш объектлари киради.
7. Объектни хавфли ишлаб чиқариш объектлари категориясига киритиш объектнинг хавфлилиги белгиларини аниқлаш асосида уни идентификациялаш жараёнида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Объектни ушбу Низомнинг 6-банди 2 ва 3-кичик бандларида назарда тутилган белгилар бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектлари категориясига киритишда хавфсизликнинг тегишли қоидаларига мувофиқ ҳам «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясида рўйхатдан ўтказиладиган, ҳам рўйхатдан ўтказилмайдиган техника қурилмалари ва иншоотлар ҳисобга олинади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
биринчи типдаги хавфли ишлаб чиқариш объектлари — ушбу Низомга 2-илованинг 1 ва 2-жадвалларида кўрсатилган миқдорда, уларнинг чекланган меъёрига тенг бўлган ёки ундан ортиқ бўлган хавфли моддалар фойдаланиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган юқори хавфлилик даражасидаги объектлар;
иккинчи типдаги хавфли ишлаб чиқариш объектлари — биринчи типга тегишли бўлмаган, ушбу Низомга 2-илованинг 1 ва 2-жадвалларида кўрсатилган миқдорда, уларнинг чекланган меъёридан кам бўлган хавфли моддалар фойдаланиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган объектлар;
учинчи типдаги хавфли ишлаб чиқариш объектлари — объектларнинг биринчи ва иккинчи типларига тегишли бўлмаган, ушбу Низомнинг 6-банди 2—5-кичик бандларида кўрсатилган хавфлилик белгиларига эга бўлган объектлар.
Хавфли ишлаб чиқариш объектлари типи хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялашда аниқланади.
9. Биринчи ва иккинчи типдаги хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш қуйидаги қоидалар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширади:
2-илованинг 1-жадвалида кўрсатилмаган хавфли моддалар учун 2-илованинг 2-жадвали моддалари қўлланилади;
агар хавфли ишлаб чиқариш объектлари ўртасидаги масофа 500 метрдан камни ташкил этса, хавфли модданинг жами миқдори ҳисобга олинади;
агар айни бир категориядаги хавфли моддаларнинг бир нечта турлари қўлланилса, уларнинг жами бошланғич (чекланган) миқдори:
M (i) — барча 1 дан n гача i учун 2-илованинг 1 ва 2-жадвалларига мувофиқ айни бир модданинг бошланғич (чекланган миқдори).
10. Қуйидагилар хавфли ишлаб чиқариш объектларининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирадиган асосий принциплар ҳисобланади:
11. Зоналаштириш принципи тегишли технологик жараёнлар амалга оширилаётган ишлаб чиқариш майдончалари (ёки) ишлаб чиқариш биноларининг бирлаштирувчи мезони сифатида ажратиб кўрсатиш йўли билан хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотлар таркибида барча хавфли ишлаб чиқариш объектларини аниқлашни англатади.
Қоидага кўра, хавфли ишлаб чиқариш объекти сифатида битта ишлаб чиқариш майдончасида жойлашган корхонани ажратиб кўрсатиш тавсия қилинади. Агар корхона бир-биридан 500 метрдан ортиқ масофада жойлашган бир нечта ишлаб чиқариш майдончаларида жойлашган тақдирда, майдончаларнинг ҳар бири алоҳида хавфли ишлаб чиқариш объекти сифатида қаралади.
12. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялашнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги принципи хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилот таркибида ҳар бир хавфли ишлаб чиқариш объектининг хавфи ва типининг барча белгилари аниқланишини ва саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосасида акс эттирилишини англатади.
13. Мустақиллик принципи хавфли ишлаб чиқариш объектининг бир типи учун характерли бўлган хавфлиликнинг бир неча белгиларига эга бўлган объект учун энг кам суғурта суммаси миқдори кўрсатиб ўтилган белгилар сонига боғлиқ бўлмаслигини англатади.
14. Камроқ хавфли типнинг хавфлироқ тип билан ютилиши принципи агар объект турли типларга мансуб бўлган хавфлиликнинг бир неча белгиларга эга бўлса, у ҳолда энг хавфли типга мансублигини англатади.
15. Идентификация варақаси ҳар бир хавфли ишлаб чиқариш объекти учун ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шакл бўйича тўлдирилади.
16. Саноат хавфсизлиги экспертизаси доирасида хавфли ишлаб чиқариш объектини индентификациялаш буюртмачи билан эксперт ташкилоти ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
17. Идентификациялашни ўтказиш муддатлари, қоидага кўра, экспертиза объектининг мураккаблиги билан белгиланади, бироқ экспертиза бошланган пайтдан бошлаб 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
18. Саноат хавфсизлиги экспертизаси доирасида идентификациялаш натижалари хавфли ишлаб чиқариш объектининг идентификация варақаси шаклида расмийлаштирилади ва ушбу варақа саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосасига илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш тартиби ва экспертиза хулосасини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан белгиланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Саноат хавфсизлиги экспертизасининг қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда тайёрланган хулосаси белгиланган тартибда «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан ҳақиқий эмас деб эътироф этилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Хавфли ишлаб чиқариш объекти | |
1.1. Объектнинг тўлиқ номи | |
1.2. Объект жойлашган жой (манзили) | |
2. Объектнинг хавфлилиги белгилари | |
2.1. «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси 1-бандида кўрсатилган хавфли моддалардан фойдаланиш, уларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ҳосил қилиш, сақлаш, ташиш, йўқ қилиш | 1 |
2.2 0,07 мегапаскалдан ортиқ босим остида ёки ишлатиладиган суюқликнинг нормал атмосфера босимидаги қайнаш ҳароратидан ортиқ ҳароратда ишлайдиган ускуналардан фойдаланиш | 2 |
2.3. Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, осма йўллар, фуникулёрлардан (тоғ темир йўлларидан) фойдаланиш | 3 |
2.4. Қора ва рангли металлар эритмалари ҳамда ушбу эритмалар асосида қотишмалар олиш | 4 |
2.5. Кончилик ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва бойитиш ишлари, шунингдек ер ости шароитида иш олиб бориш | 5 |
3. Объект типи | |
3.1. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловасидаги 1 ва 2-жадвалларда кўрсатилган белгиланган чекланган меъёрларга тенг ёки ундан ортиқ миқдордаги хавфли моддалар мавжуд бўлган объектлар | 1 |
3.2. 3.1-кичик бандда кўрсатилган объектларга тегишли бўлмаган, хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-иловадаги 1 ва 2-жадвалларда кўрсатилган белгиланган чекланган меъёрдан кам миқдордаги хавфли моддалар мавжуд бўлган объектлар | 2 |
3.3. Ушбу варақанинг 3.1 ва 3.2-кичик бандларида кўрсатилган объектларга тегишли бўлмаган, 2.1—2.5-кичик бандларда кўрсатилган хавфлилик белгиларига эга бўлган объектлар | 3 |
4. Фойдаланадиган ташкилот (таъсис ҳужжатларига мувофиқ) | |
4.1. Ташкилотнинг тўлиқ номи | |
4.2. Ташкилотнинг почта манзили | |
4.3. Телефон, факс | |
4.4. Идоравий мансублик |
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-жадвал | |
Хавфли модданинг номи | Чекланган меъёр, тонна |
Аммиак | 500 |
Аммоний нитрат (таркибидаги аммоний нитратдан ҳосил бўлган азот массанинг 28 фоизидан ортиғини ташкил этадиган аммоний нитрат ва аммоний аралашмаси, шунингдек аммоний нитрат концентрацияси массанинг 90 фоизидан ортиқ бўлган аммоний нитратнинг сувли эритмалари) | 2500 |
Ўғит шаклидаги аммоний нитрат (аммоний нитрат асосидаги оддий ўғитлар, шунингдек таркибидаги аммоний нитратдан ҳосил бўлган азот массанинг 28 фоизидан ортиғини ташкил этадиган мураккаб ўғитлар (мураккаб ўғитлар таркибида аммоний нитрат фосфат ва (ёки) калий билан биргаликда мавжуд бўлади) | 10 000 |
Акрилонитрил | 200 |
Хлор | 25 |
Этилен оксиди | 50 |
Цианли водород | 20 |
Фторли водород | 50 |
Олтингугуртли водород | 50 |
Олтингугурт диоксиди | 250 |
Олтингугурт триоксиди | 75 |
Қўрғошин алкили | 50 |
Фосген | 0,75 |
Метилизоцианат | 0,15 |
2-жадвал | |
Хавфли моддалар турлари | Чекланган меъёр, тонна |
Алангаланадиган газлар | 200 |
Товар-хом ашё омборлари ва базалардаги ёнадиган суюқликлар | 50 000 |
Технологик жараёнда фойдаланиладиган ёки магистрал қувурлар билан узатиладиган ёнадиган суюқликлар | 200 |
Заҳарли моддалар | 200 |
Юқори заҳарли моддалар | 20 |
Оксидланадиган моддалар | 200 |
Портловчи моддалар | 50 |
Атроф табиий муҳит учун хавф туғдирадиган моддалар | 200 |
1. Ушбу Низом «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ Саноат хавфсизлиги экспертизаси тизимининг (кейинги ўринларда «Экспертиза тизими» деб аталади) асосий вазифалари, ташкил этилиши, қатнашчилари таркибини ва унинг асосий функцияларини белгилайди.
2. Ушбу Низом авария ва жароҳатланиш бўйича маълумотлар таҳлили самарадорлигини оширишга, авариялар келиб чиқиши ва уларнинг оқибатлари сабабларини белгилайдиган қонуниятлар ва омилларни тадқиқ этишга, авария жараёнларини моделлаштиришга, хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлигини асосли прогнозлаштириш мақсадида саноат хавфсизлиги соҳасидаги халқаро меъёрлар ва талабларни қўллашга йўналтирилган.
саноат хавфсизлиги экспертизаси (кейинги ўринларда «экспертиза» деб аталади) — экспертиза объектининг унга қўйиладиган саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш;
экспертиза объектлари — хавфли ишлаб чиқариш объектидаги лойиҳа ҳужжатлари, техника қурилмалари, бинолар ва иншоотлар, саноат хавфсизлиги декларацияси ва хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
саноат хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи — «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
саноат хавфсизлиги экспертизаси тизими — экспертиза қатнашчилари, шунингдек эксперт фаолият унинг доирасида ташкил этиладиган ва амалга ошириладиган меъёрлар, қоидалар, методикалар, шартлар, мезонлар ва тартиб-қоидалар жами;
эксперт ташкилоти — саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга оширадиган, белгиланган тартибда аккредитация қилинган ташкилот;
экспертиза хулосаси — экспертиза объектининг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида асосли хулосаларни ўз ичига олган ҳужжат;
саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт — экспертизани амалга оширадиган аттестациядан ўтказилган мутахассис;
аккредитация аттестати — аккредитация қилинган эксперт ташкилотларининг экспертиза бўйича фаолиятни амалга ошириш ваколатини тасдиқлайдиган расмий ҳужжат;
4. Экспертиза қатнашчилари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига, саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив техник ҳужжатларга, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва ушбу Низомга амал қиладилар.
5. Саноат хавфсизлиги экспертизасини белгиланган тартибда аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари амалга оширади.
6. Эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш уларнинг саноат хавфсизлиги соҳасидаги фаолияти даражасини ошириш, эксперт ташкилотларини билиб танлашда буюртмачига кўмаклашиш ва эксперт хизматлари кўрсатишда ишонч муҳитини қарор топтириш мақсадида аккредитация бўйича ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
7. Саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш тартиби саноат хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларнинг малакаси ва ваколати даражасини баҳолаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 29 майдаги 114-сон қарори билан ташкил этилган Саноат хавфсизлиги бўйича идоралараро кенгаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
мувофиқлаштирувчи-маслаҳат органи — «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг «Саноат хавфсизлиги» кўмаклашиш маркази;
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан ташкил этиладиган норматив ҳужжатлар билан таъминлаш комиссияси;
(9-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатлари, хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмалари, хавфли ишлаб чиқариш объектидаги бинолар ва иншоотлар, саноат хавфсизлиги декларациялари ва хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар мустақил, холисона ва бетараф экспертиза қилиниши учун ҳуқуқий муҳит яратиш;
республиканинг хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат авариялари эҳтимолини прогнозлаштириш ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини баҳолаш;
хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат аварияларининг олдини олишга йўналтирилган мақсадли ва комплекс илмий-техник дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, уларнинг ходимлари ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, хавфли технологиялар ва ишлаб чиқаришлар хавфини камайтириш, хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган иқтисодиёт тармоқлари, ташкилотлар барқарор фаолият кўрсатишини ошириш;
эксперт ташкилотлари, экспертлар, шу жумладан саноат хавфсизлиги экспертизаси натижалари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, тизимлаштириш ва ҳисобга олиш;
хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотларнинг республикадаги мавжуд аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари тўғрисида хабардорлигини кенгайтириш;
11. Қуйидагилар саноат хавфсизлиги соҳасида махсус ваколатли давлат органининг асосий функциялари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Саноат хавфсизлиги бўйича идоралараро кенгаш таркибини тасдиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Экспертиза тизими қатнашчиларининг фаолиятини тартибга соладиган ташкилий-методик ҳужжатларни маъқуллаш;
саноат хавфсизлиги соҳасида Экспертиза тизими ва аккредитациянинг ягона қоидалари ва тартиб-қоидаларини белгилаш ва тасдиқлаш, уларга риоя қилиниши устидан назорат қилиш;
саноат хавфсизлиги экспертизаси ва аккредитация соҳасида мамлакатимизнинг ҳамда хорижнинг органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
саноат хавфсизлиги соҳасида экспертларни аккредитация қилиш, назорат йўсинида текшириш ва аттестациядан ўтказиш, шунингдек Экспертиза кенгашини норматив ҳужжатлар билан таъминлаш комиссиялари таркибларини тасдиқлаш;
саноат хавфсизлиги соҳасида Экспертиза тизимини такомиллаштириш дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш;
саноат хавфсизлиги соҳасида экспертларни, экспертиза хулосалари ва хавфсизлик декларацияларини ҳисобга олиш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва уларни назорат йўсинида текшириш учун ҳақ тўлаш тартибини белгилаш;
саноат хавфсизлиги соҳасида экспертиза ўтказиш ва аккредитация қоидалари бузилган тақдирда саноат хавфсизлиги соҳасида экспертнинг гувоҳномаси амал қилишини ва экспертиза хулосасини бекор қилиш ёки тўхтатиб қўйиш;
саноат хавфсизлиги соҳасида экспертларни махсус тайёрлаш ва аттестациядан ўтказишнинг умумий қоидаларини белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
экспертиза ва аттестация қоидаларига риоя қилиш масалалари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.
Кўрсатиб ўтилган функцияларни амалга ошириш учун саноат хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи тадқиқот, илмий-техник, жамоат ташкилотларини жалб этиш ҳуқуқига эга.
Экспертиза тизимида ва аккредитацияда амал қиладиган норматив ҳужжатларни расмийлаштириш ва нашр этишни ташкил этиш;
аккредитация қилинган эксперт ташкилотларининг ҳисобга олиш маълумотлари эълон қилинишини ташкил этиш;
эксперт ташкилотлари фаолияти, Экспертиза тизимининг норматив-методик базаси ҳолати тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш;
Экспертиза тизими қатнашчилари ва аъзоларини саноат хавфсизлиги соҳасидаги ахборот билан таъминлашда кўмаклашиш;
саноат хавфсизлиги соҳасида қоидалар, тартиблар ва аккредитация мезонлари бўйича манфаатдор ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахсларга маслаҳатлар бериш;
Саноат хавфсизлиги бўйича идоралараро кенгашга Экспертиза тизими қоидалари ва низомларини такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
замонавий халқаро талабларга жавоб берадиган Экспертиза тизимини ташкил этишга доир ташкилий ишларни амалга ошириш.
саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив-техник, ташкилий-методик ва бошқа ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга доир таклифлар киритиш;
ҳар хил ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий-методик ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш;
амал қилиш муддати тамом бўлган норматив техник ҳужжатларга тузатиш киритиш, амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
хавфли ишлаб чиқариш объектлари фаолиятига тегишли бўлган норматив техник ҳужжатларнинг амалга киритишга тайёрлиги бўйича тавсиялар ва асосли хулосалар киритиш;
саноат хавфсизлиги экспертизаси соҳасида ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш масалалари бўйича Саноат хавфсизлиги бўйича идоралараро кенгашга таклифлар киритиш ва уларни муҳокама қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
саноат хавфсизлиги соҳасида, шу жумладан Экспертиза тизими соҳасида норматив база ҳисобга олиниши ва долзарблаштирилишини ташкил этиш;
хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотларнинг ходимларини, шунингдек саноат хавфсизлиги соҳасида экспертларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Методик кенгашнинг ишчи органи функциясини «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг «Контехназоратўқув» илмий-техник маркази давлат инспекциясининг тармоқ инспекциялари билан биргаликда бажаради.
(13-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Экспертиза кенгаши қатнашчилари фаолиятининг тартибга солувчи ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган чора-тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш;
саноат хавфсизлиги, шу жумладан Экспертиза тизими соҳасида ягона, ташкилий ва тармоқ қоидалари ишлаб чиқилиши ва қайта кўриб чиқилишини ташкил этиш.
улар асосида экспертиза ўтказиладиган норматив техник ҳужжатларни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни танлаш ва улар фондини юритиш;
хавфли ишлаб чиқариш объекти идентификация қилиниши, экспертиза қилиниши ва декларацияланишини ташкил этиш ва амалга ошириш;
Эксперт ташкилоти сифатида Экспертиза тизими қоидаларини бажараётган ва тегишли талабларга жавоб берадиган мулкчиликнинг исталган шаклидаги ташкилот аккредитация қилиниши мумкин.
16. Қуйидагилар саноат хавфсизлиги соҳасида аттестациядан ўтказилган экспертларнинг асосий функциялари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
аккредитация бўйича ваколатли орган — «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг топшириғи бўйича эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш, улар фаолияти устидан назорат йўсинида текшириш бўйича комиссияларда қатнашиш.
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Қуйидагилар хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотларнинг асосий функциялари ҳисобланади:
саноат хавфсизлиги соҳасида қонун ҳужжатларидаги, шунингдек норматив техник ҳужжатлардаги талабларга риоя қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
саноат хавфсизлиги экспертизаси ўтказилишини, шунингдек белгиланган муддатларда ва қонун ҳужжатларига мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида алоҳида ваколатларга эга бўлган махсус ваколатли давлат органи ёки бошқа давлат органларининг белгиланган тартибда тақдим этиладиган кўрсатмаси бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган иншоотлар ва техника қурилмалари диагностикаси, синови, текширилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Экспертиза тизими қатнашчиларининг фаолияти улар тўғрисидаги тегишли низомлар билан тартибга солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Саноат ишлаб чиқариши соҳаларидаги илмий-техник тараққиёт ривожланишининг сезиларли суръатлари ҳамда ишлаб чиқариш объектларининг юқори фойдаланиш ишончлилигини қўллаб-қувватлаш вазифаларини ҳал этиш зарурлиги назоратнинг путур етказмайдиган усулларини такомиллаштириш ва янада кенг қўллашни талаб этади. Путур етказмайдиган усуллар комплексидан оқилона фойдаланиш маҳсулотнинг ишончлилиги ва сифатини ошириш имконини беради, мураккаб агрегатларнинг техноген авариялари ва ҳалокатларининг олдини олади ҳамда ишлаб чиқаришга жуда катта иқтисодий афзаллик беради.
Путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантириш концепцияси путур етказмайдиган назорат соҳасидаги фаолиятни ташкилий-методик ва илмий-техник таъминлашни доимий равишда такомиллаштириб бориш асосида унинг йўналишларини асосли белгилаш, ходимлар малакасини, лабораториялар ваколатлилигини, путур етказмайдиган назоратнинг методик ҳужжатлари ва воситалари техник даражасини ошириш, путур етказмайдиган назорат тизими қоидалари ва тартиб-қоидаларини путур етказмайдиган назорат бўйича жаҳон стандартлари талаблари ва мезонларига уйғунлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантириш концепцияси путур етказмайдиган назорат соҳасида норматив-ҳуқуқий, норматив ва техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш, хавфли ишлаб чиқариш объектларининг техник, саноат ва радиацион хавфсизлигини, шу жумладан фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиги, уларнинг мол-мулки, атроф муҳитнинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек ишлаб чиқариш объектларидан чиқадиган техноген хавфлардан саноат ва радиация хавфсизлигини таъминлаш бўйича путур етказмайдиган назорат соҳасида мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун асос ҳисобланади.
Путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантириш концепциясининг ҳуқуқий асосини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, меҳнатни муҳофаза қилиш, экология, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш, саноат ва радиация хавфсизлиги соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, путур етказмайдиган назорат соҳасида техник сиёсат ва муносабатлар масалаларини тартибга соладиган халқаро шартномалар ва битимлар, саноат ва радиация хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва ҳоказолар ташкил этади.
Путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш путур етказмайдиган назорат натижаларининг энг кўп даражада самаралилиги ва ишончлилигини белгилаб берадиган омил сифатида путур етказмайдиган назоратни ташкил этишга комплекс ёндашиш зарурлиги билан белгиланади.
Маҳсулотларнинг сифати ва ишончлилиги даражасини, шу жумладан ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган ва ишлатиладиган техник қурилмалар, бинолар ва иншоотларнинг фойдаланиш хавфсизлигини ошириш путур етказмайдиган назорат тизимининг мақсади ҳисобланади. Бунга путур етказмайдиган назоратнинг ишончлилиги, такрорланиши, қиёсланишини таъминлаш ҳамда саноат ва радиация хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўз вақтида ва муқобил қарорлар қабул қилиш ҳисобига эришилади.
Путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантириш концепцияси путур етказмайдиган назорат тизимининг асосий мақсадлари ва вазифаларини, тузилмасини, шунингдек уни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди.
Путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантириш концепцияси қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган:
путур етказмайдиган назорат соҳасидаги фаолиятни ташкилий-методик ва илмий-техник таъминлашни такомиллаштириш;
путур етказмайдиган назорат ходимлари малакасини, лабораторияларининг ваколатлилигини, методик ҳужжатлари ва воситаларининг техник даражасини ошириш;
путур етказмайдиган назорат тизимининг қоидалари ва тартиб-қоидаларини путур етказмайдиган назорат бўйича халқаро стандартлар талаблари ва мезонларига уйғунлаштириш;
путур етказмайдиган назорат ходимлари, лабораториялари, методик ҳужжатлари ва воситаларини баҳолаш ва уларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш;
путур етказмайдиган назорат ходимлари, лабораториялари, методик ҳужжатлари, воситалари маълумотлар банкини шакллантириш ва путур етказмайдиган назорат тизимини ахборот билан таъминлаш;
Путур етказмайдиган назорат маҳсулотнинг ишончлилиги ва сифатини ошириш имконини беради, янги, мураккаброқ ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга, шунингдек янги прогрессив технологик жараёнларни жорий этишга кўмаклашади. Путур етказмайдиган назорат назоратнинг бошқа усулларидан фарқ қилган ҳолда назорат қилинадиган туркумда буюмларнинг 100 фоизини қамраб олиши мумкин, шу сабабли ишлаб чиқариш жараёни самарадорлигини текшириш имконини беради, кейинчалик қайта ишлаш учун маҳсулотнинг яроқли қисмини танлаб олиш имконини беради ва ишлаб чиқарилаётган буюмларнинг сифатини кафолатлайди.
Технологик жараённинг ҳар хил босқичларида путур етказмайдиган синовларни мунтазам ўтказиш ва ушбу синовлар натижаларини статистик қайта ишлаш нуқсонлар пайдо бўладиган технологик жараёнлар босқичини аниқлаш ва, тегишлича, нуқсоннинг сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш имконини беради.
Мураккаб технологик жараён шароитларида тайёр деталлар сифатини қайд этадиган путур етказмайдиган назорат жараёнига тузатиш киритишнинг фаол усулига айланади. Ишлаб чиқариш автоматлаштирилиши шароитларида назоратнинг тузатувчи роли айниқса ошади.
Шундай қилиб путур етказмайдиган назорат усулларидан оқилона фойдаланилган тақдирда улар технологик жараённи такомиллаштиришнинг самарали воситасига айланиши мумкин.
Путур етказмайдиган назорат операциялари ўзида технологик жараённинг ажралмас ва тенг ҳуқуқли бўғинини ифодалайди. Ушбу операциялар:
Потенциал хавфли объектлар — ишлаб чиқариш техникаси ва транспорти, босим остида ишлайдиган идишлар, қувур тармоқлари, электр станциялари, кўприклар, бинолар ва иншоотларнинг таянч конструкциялари, кўтариш қурилмалари, темир йўллар, ионлаштирувчи нурланиш манбалари ва бошқа бир қанча объектларнинг сифати ва хавфсизлигини текширишда путур етказмайдиган назорат алоҳида аҳамият касб этади. Хавфли ишлаб чиқариш объектларида бинолар, иншоотлар ва техника қурилмаларини тайёрлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, монтаж қилиш, қуриш ва саноат хавфсизлиги экспертизаси сифати, радиация хавфини ўз вақтида аниқлаш билан боғлиқ саноат ва радиация хавфсизлигини таъминлашнинг асосий омилларидан бири сифатида путур етказмайдиган назоратнинг роли ва аҳамияти ўсиши уларнинг техник ҳолати, имконияти ва бундан кейин ишлатиш муддатларини баҳолаш зарурлиги билан белгиланади. Бундай объектларнинг вақти-вақти билан ўтказиладиган ишончли путур етказмайдиган назорати уларнинг хизмат қилиш муддатини узайтириш ва, асосийси, техноген авариялар ва ҳалокатлар эҳтимолининг олдини олиш имконини беради.
Техника қурилмалари, бинолар ва иншоотлар параметрларининг четга чиқиш эҳтимолининг, шу жумладан бунинг оқибатида иш тўхтаб қоладиган йўл қўйиладиган доирасида четга чиқишларини прогнозлаштириш учун уларнинг ҳолатини тавсифлайдиган белгиларни аниқлаш ва ўрганиш, шунингдек нормал иш режими бузилишининг ўз вақтида олдини олиш мақсадида улар ҳолатини экспериментал аниқлаш усуллари ва воситаларини ишлаб чиқиш хавфли ишлаб чиқариш объектларининг ишлаб чиқариш циклидаги муҳим ва зарур босқич ҳисобланади ҳамда техник диагностика деб аталади. Путур етказмайдиган назоратга асосланган техник диагностика усуллари техника қурилмалари, бинолар ва иншоотлар иш қобилияти ва хавфсизлигини назорат қилиш жараёнларини оқилона ташкил этиш учун қўлланилади.
Техник диагностика иш шароитларида конструкциялар, механизмлар ва элементларнинг техник ҳолати параметрларини тадқиқ этиш, шунингдек нормал ишлатиш шароитларида ва табиат ҳодисалари ёки (иншоотни) лойиҳалаштириш, тайёрлаш ва ишлатишдаги ташкилий хатолар билан белгиланадиган хавфли иш режимларида уларнинг иш қобилияти ва ишончлилигини прогнозлаштириш имконини беради.
Путур етказмайдиган назорат тизими хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган ва ишлатиладиган техника қурилмалари, бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш хавфсизлиги даражасини оширишда муҳим бўғин, ташкил этилиши «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишнинг йўналишларидан бири ҳисобланган Саноат хавфсизлиги экспертизаси тизимининг инструментал ишончли исботловчи базасини таъминлашнинг асоси ҳисобланади.
Путур етказмайдиган назорат путур етказмайдиган назорат воситаларини қўллаш билан боғлиқ саноат хавфсизлиги экспертизаси учун исботловчи база ҳисобланади.
Давлат даражасида амал қиладиган ҳамда путур етказмайдиган назорат соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун ташкилий, техник ва норматив-ҳуқуқий базага эга бўлган тизим Путур етказмайдиган назорат тизими ҳисобланади. Путур етказмайдиган тизим лабораториялари ва уларнинг ходимлари, методик ҳужжатлари ва воситалари путур етказмайдиган тизим субъектлари ҳисобланади.
«Ўзстандарт» агентлиги — «Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ путур етказмайдиган назорат соҳасида путур етказмайдиган назоратни метрологик таъминлаш, давлат метрология назорати ва текшируви бўйича фаолиятнинг давлат бошқарувни амалга оширадиган метрология бўйича миллий орган;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси — саноат хавфсизлиги соҳасида хавфли ишлаб чиқариш ва радиация-хавфли объектларда путур етказмайдиган назоратни амалга оширишнинг мажбурий меъёрлари ва қоидаларини белгилайдиган, путур етказмайдиган назорат лабораторияларига хавфли ишлаб чиқариш объектларида путур етказмайдиган назорат ишларини бажаришга рухсатномалар берадиган махсус ваколатли давлат органи;
(V-бўлимнинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг топшириғи бўйича саноат ва радиация хавфсизлигини таъминлаш соҳасида путур етказмайдиган назорат тизими қатнашчилари фаолиятини мувофиқлаштирадиган мувофиқлаштирувчи орган;
(V-бўлимнинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
путур етказмайдиган назорат соҳасида мутахассисларни ўқитадиган аккредитация қилинган ўқув марказлари (ЎҚ);
путур етказмайдиган назорат соҳасида мутахассислардан малака имтиҳонлари оладиган аккредитация қилинган имтиҳон марказлари (ИМ);
Путур етказмайдиган назорат тизими қатнашчиларининг фаолияти улар тўғрисидаги тегишли низомлар билан белгиланади.
Путур етказмайдиган назорат тизимини бошқариш халқаро, давлатлараро ва миллий норматив ҳужжатларнинг асосий қоидалари ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб амалга оширилиши ҳамда илғор илмий-техник ишланмаларга ва саноат корхоналарининг ижобий тажрибасига асосланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
путур етказмайдиган назорат воситаларини баҳолашга ва уларнинг мувофиқлигини тасдиқлашга асосланган.
Баҳолаш ва мувофиқликни тасдиқлашнинг асосий ташкилий-техник принциплари саноат назоратининг барча турлари ва путур етказмайдиган назорат соҳасида фаолиятни амалга ошираётган ташкилотлар учун мажбурий бўлган бир хилдаги ва бир маънодаги норматив ҳужжатларда баён қилиниши керак.
Путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантириш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
путур етказмайдиган назорат воситаларини баҳолаш ва уларнинг мувофиқлигини тасдиқлашнинг ягона талабларини ишлаб чиқиш.
3) Путур етказмайдиган назорат тизими ҳар бир функционал элементини аккредитация қилиш ва улар фаолиятини вақти-вақти билан назорат йўсинида текшириш.
VIII. Путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантиришнинг устувор чора-тадбирлари
Қуйидагилар путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантиришнинг устувор чора-тадбирлари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) Путур етказмайдиган назорат тизимининг зарур норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек хавфсизлик қоидалари ҳамда «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ва «Ўзстандарт» агентлигининг бошқа ҳужжатлари долзарблаштирилишини назарда тутадиган ташкилий тузилмасини ташкил этиш;
(VIII-бўлимнинг 1-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2) Саноат хавфсизлиги экспертизаси тизимини, шу жумладан путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ва норматив техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
3) Путур етказмайдиган назорат тизимини жорий этиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикасида Путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантириш концепциясига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(низомнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июндаги 111-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 185-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ хавфсизлик чора-тадбирларига риоя қилиниши устидан назоратни таъминлаш, хавфли ишлаб чиқариш объектидаги аварияларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича тадбирларнинг етарлилиги ва самарадорлигини баҳолаш мақсадида хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш ҳамда давлат органларига, жамоат бирлашмалари ва фуқароларга саноат хавфсизлиги декларациясини тақдим этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июндаги 111-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 185-модда)
аварияларнинг олдини олиш, саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектининг фойдаланишга тайёрлигини таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирларнинг етарлилигини таҳлил қилиш, шунингдек хавфли ишлаб чиқариш объектидаги аварияларни локализация қилиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш;
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариялар оқибатлари кўламини ва содир бўлган тақдирда етказилган зарар миқдорини камайтиришга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқиш.
Декларация хавфли ишлаб чиқариш объекти хавфсизлигини уни ишга тушириш, ундан фойдаланиш ва уни фойдаланишдан чиқариш босқичларида тавсифлаши керак.
авария — иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланадиган техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқиши;
хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларацияси — авария хавфини ҳар томонлама баҳолаш натижалари, аварияларнинг олдини олиш ва саноат хавфсизлиги меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектининг фойдаланишга тайёрлиги ташкил этилишини таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирларнинг етарлилиги таҳлили, шунингдек хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария оқибатларини локализация қилиш ва бартараф этиш натижалари кўрсатилган ҳужжат;
хавфли модда — ўзининг физик, кимёвий, биологик ёки токсикологик хоссаларига кўра одамлар ҳаёти ва саломатлиги учун, шунингдек атроф табиий муҳит учун хавф туғдирадиган модда;
тасдиқланган стандартларга мувофиқ тирик организмга таъсир қилиш даражасига кўра I, II ва III хавфлилик даражаларига (ўта хавфли, юқори даражада хавфли ва ўртача даражада хавфли) мансуб зарарли моддалар;
муайян турдаги ташқи таъсир чоғида иссиқлик ажратган ва газлар ҳосил қилган ҳолда ўз-ўзидан жуда тез тарқаладиган кимёвий ўзгарувчан портловчи моддалар;
инсон соғлиғи ва атроф муҳит учун хавфли концентрацияли моддалар мавжуд бўлган ишлаб чиқариш чиқиндилари фойдаланиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган;
2) 0,07 мегапаскалдан ортиқ босим остида ёки ишлатиладиган суюқликнинг нормал атмосфера босимидаги қайнаш ҳароратидан ортиқ ҳароратда ишлайдиган ускуналардан фойдаланиладиган;
3) кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, осма йўллар, фуникулёрлардан (тоғ темир йўлларидан) фойдаланиладиган;
5) кончилик ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва бойитиш ишлари, шунингдек ер ости шароитида иш олиб бориладиган корхоналар ёки уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, шунингдек бошқа ишлаб чиқариш объектлари;
саноат хавфсизлиги — хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар ва нохуш ҳодисалардан ҳамда уларнинг оқибатларидан шахс ва жамиятнинг ҳаётий муҳим манфаатлари ҳимояланганлиги ҳолати;
саноат хавфсизлиги декларациясига ҳисоб-китоб-тушунтириш хати — авария хавфининг асосли баҳоси ва аварияларнинг олдини олиш бўйича кўрилган чора-тадбирларнинг етарлилигини асословчи материаллар келтирилган ҳужжат;
авария сценарийси — аниқ хавфли оқибатларга сабаб бўлувчи аварияларга олиб келадиган, аниқ ташкил этиладиган воқеа сабаб бўладиган алоҳида мантиқан боғлиқ воқеаларнинг изчиллиги;
саноат хавфсизлиги экспертизаси — экспертиза объектининг унга қўйиладиган саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хавфли ишлаб чиқариш объектининг экспертиза хулосаси экспертизаси (кейинги ўринларда декларация экспертизаси деб аталади) — натижаси экспертиза хулосаси ҳисобланадиган экспертиза хулосасининг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш;
(3-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июндаги 111-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 185-модда)
эксперт ташкилоти — белгиланган тартибга мувофиқ экспертиза ўтказиш ҳуқуқи юзасидан аккредитацияга эга бўлган ташкилот.
4. Қонун ҳужжатларига мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектларининг биринчи типига мувофиқ бўлган лойиҳаланаётган ва фаолият кўрсатаётган хавфли ишлаб чиқариш объектлари саноат хавфсизлигини мажбурий декларациялашга тегишли бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бошқа хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлигини декларациялаш ихтиёрий асосда амалга оширилади.
5. Мажбурий декларацияланиши керак бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификация қилиш хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот, шунингдек саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш юзасидан аккредитацияга эга бўлган эксперт ташкилоти томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Мажбурий декларацияланиши керак бўлган хавфли ишлаб чиқариш объекти идентификация қилинган тақдирда ташкилот раҳбари ушбу объект тўғрисидаги маълумотларни фавқулодда вазиятлар бўйича тегишли ҳудудий бошқармага ва «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг минтақавий органларига, юқори ташкилотга, вазирлик ёки идорага (мавжуд бўлганда) ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объекти жойлашган ҳудуддаги маҳаллий давлат ҳокимияти органига тақдим этади. Маълумотлар ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шакл бўйича расмийлаштирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Фавқулодда вазиятлар бўйича ҳудудий бошқармалар ва «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг минтақавий органлари ҳар йили ўзларининг марказий аппаратларига, хавфсизлиги мажбурий декларацияланадиган хавфли ишлаб чиқариш объектлари рўйхатига киритиш учун умумлаштирилган ахборот тақдим этадилар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ўзларининг бўлинмалари томонидан тақдим этилган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда хавфсизлиги мажбурий декларацияланадиган хавфли ишлаб чиқариш объектлари рўйхатини шакллантирадилар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этадилар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Фаолият кўрсатаётган хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларацияси ушбу объектдан фойдаланаётган ташкилот томонидан мустақил равишда ёки хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш юзасидан аккредитацияга эга бўлган ташкилот билан тузилган шартнома асосида ишлаб чиқилади.
10. Лойиҳалаштирилаётган хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларацияси хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервация қилиш ва тугатиш юзасидан лойиҳа ҳужжатлари таркибида ишлаб чиқилади.
11. Ташкилот таркибида мажбурий декларацияланиши керак бўлган бир нечта хавфли ишлаб чиқариш объектлари мавжуд бўлган тақдирда хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги ягона декларациясини ишлаб чиқишга ва расмийлаштиришга йўл қўйилади.
12. Саноат хавфсизлиги декларацияси хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият учун лицензия олиш юзасидан мурожаат қилинганда, саноат хавфсизлиги декларациясидаги мавжуд маълумотлар ўзгартирилганда ёки саноат хавфсизлиги талаблари ўзгартирилган тақдирда аниқлаштирилади ёки янгидан ишлаб чиқилади.
13. Фаолият кўрсатаётган объект учун декларацияни ишлаб чиқишда саноат хавфсизлиги талабларини таъминлаш бўйича маълумотлар таркибига ҳам бажарилган, ҳам режалаштирилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборот киритилади. Декларацияни ишлаб чиқишда лойиҳа ҳужжатлари таркибида режалаштирилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.
14. Саноат хавфсизлиги декларацияси тузилишига қўйиладиган талаблар ушбу Низомга 2-иловада келтирилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Саноат хавфсизлиги декларациясини расмийлаштириш бўйича талаблар «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан белгиланади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Лойиҳалаштирилаётган хавфли ишлаб чиқариш объекти учун саноат хавфсизлиги декларацияси лойиҳа буюртмачиси томонидан тасдиқланади.
16. Фаолият кўрсатаётган хавфли ишлаб чиқариш объекти декларацияси ушбу объектдан фойдаланаётган ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
Саноат хавфсизлиги декларациясини тасдиқлаган шахс унда кўрсатилган ахборотнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги учун жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16.1. Декларациянинг махфийлилик устхати Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ундаги мавжуд маълумотларнинг махфийлик даражаси билан белгиланади.
(16-1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июндаги 111-сон қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 185-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Саноат хавфсизлиги декларацияси белгиланган тартибда саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилиши керак.
18. Белгиланган тартибда расмийлаштирилган декларация ва унга иловалар буюртмачи томонидан эксперт ташкилотига шартнома асосида тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июндаги 111-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 185-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июндаги 111-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 185-модда)
1) саноат хавфсизлигини, аварияларни локализация қилиш ва авария оқибатларини бартараф этишни таъминлашга таъсир кўрсатадиган шароитлар ўзгарганда кечи билан 1 йил муддатда;
2) саноат хавфсизлиги, аварияларни локализация қилиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш соҳасидаги амалда бўлган талаблар (қоидалар ва меъёрлар) ўзгарганда кечи билан 1 йил муддатда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг қўшма қарори қабул қилинганда ушбу қарорларда назарда тутилган муддатларда қайта кўриб чиқилиши керак.
(21-банднинг 3-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Саноат хавфсизлиги декларацияси хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ёки ундан фойдаланишни назарда тутувчи ташкилотлар томонидан экспертиза ўтказилгандан кейин қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ёки хизмат сирлари бўлган маълумотларни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилган ҳолда мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ҳажмда давлат органларига, жамоат бирлашмалари ва фуқароларга тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ёки ундан фойдаланишни назарда тутувчи ташкилот раҳбари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) экспертиза хулосасини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда саноат хавфсизлиги декларациясини фавқулодда вазиятлар бўйича тегишли ҳудудий бошқармага, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг минтақавий органига, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига ва декларация қилинаётган хавфли ишлаб чиқариш объекти жойлашган ҳудуддаги маҳаллий давлат ҳокимияти органига тақдим этади.
(24-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) саноат хавфсизлиги декларациясини асосланган сўровлар бўйича давлат бошқа органларига «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини хабардор қилган ҳолда тақдим этади;
(24-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) саноат хавфсизлиги декларациясининг ахборот варақасини жамоат бирлашмалари ва фуқароларга уларнинг асосланган сўровлари бўйича «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини хабардор қилган ҳолда тақдим этади;
(24-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(V бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июндаги 111-сон қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 185-модда)
25. Саноат хавфсизлиги декларациясининг биринчи нусхаси (асли) ва экспертиза хулосаси хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотда сақланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси хавфсизлик жиҳатидан декларация қилиниши керак бўлган саноат объектлари тўғрисидаги электрон маълумотлар банкларини юритадилар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хавфсизликни декларациялаш тартиб-қоидаси бажарилишини таҳлил қиладилар, келиб тушган саноат хавфсизлиги декларациясини ҳисобга оладилар ва сақлайдилар.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
( VI бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июндаги 111-сон қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 185-модда)
Ўзбекистон Республикасида хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ташкилотнинг тўлиқ номи | Ташкилотнинг тўлиқ почта манзили, телефони, факси | Юқори ташкилот (идора), мавжуд бўлса | Объектнинг тўлиқ номи | Объектнинг жойлашган жойи | «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига мувофиқ объектнинг хавфлилик белгилари | Хавфсизлик декларацияланган йил |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 |
Ўзбекистон Республикасида хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
1.1. Титул варақ декларациянинг биринчи саҳифаси ҳисобланади ва ҳужжатни ишлаб чиқиш ва қидириш учун зарур бўлган ахборотларнинг манбаи бўлиб хизмат қилади.
а) декларация қилинаётган объектдан фойдаланувчи ташкилотнинг раҳбари ёки лойиҳанинг буюртмачиси томонидан декларацияни тасдиқлаш грифи;
б) таркибига декларацияланадиган объект кирадиган ташкилот томонидан белгиланадиган рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) белгиланган тартибда «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан бериладиган рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами;
(1.1-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) декларацияланаётган объектнинг (битта объект декларацияланган тақдирда) ёки декларацияланаётган объектларнинг (бир нечта объект декларацияланган тақдирда) аниқ номи кўрсатилган ҳолда декларациянинг номи, шунингдек ташкилотнинг номи;
д) декларацияланаётган объектнинг хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестридаги рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами;
а) декларацияни ишлаб чиққан ташкилотнинг номи ва унга иловалар, унинг почта манзили, телефони, факси, саноат хавфсизлигини декларациялаш билан боғлиқ фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия ва/ёки рухсатнома тўғрисидаги маълумотлар, уларда фаолият турининг номи, лицензиянинг рўйхатдан ўтказилган тартиб рақами ва берилган санаси кўрсатилади;
б) бажарувчиларнинг рўйхати, унда декларацияни ишлаб чиқишда қатнашган шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими ва иш жойи кўрсатилади.
1.3. Мундарижада декларациянинг барча бўлимлари номи, ушбу элементлар бошланадиган саҳифалар кўрсатилади:
а) ташкилотнинг реквизитлари (ташкилотнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, юқори органнинг, вазирлик ёки идоранинг, компания, концерннинг (улар мавжуд бўлса) номи, уларда ташкилот раҳбарларининг манзили, телефони, фамилияси ва лавозими, ташкилотнинг тўлиқ почта манзили, телефони, факси ва телетайпи, ташкилот фаолиятининг декларацияланаётган объектдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган асосий йўналишларининг қисқача рўйхати);
б) декларациялашнинг асосланиши (хавфли ишлаб чиқариш объектининг декларацияланаётган объектларга тегишлилигига асос бўлган хавфли моддалар миқдори тўғрисидаги маълумотлар, декларацияни ишлаб чиқиш тўғрисидаги қарор қабул қилинишига асос бўлган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати);
в) жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотлар (декларацияланаётган объект жойлашадиган жой тавсифи, ҳудуднинг ҳажми ва чегаралари, декларация қилинаётган объектнинг санитария-ҳимоя ва/ёки қўриқланадиган зоналари тўғрисидаги маълумотлар);
г) ходимлар ва аҳоли тўғрисидаги маълумотлар (декларация қилинаётган объект ходимларининг умумий сони ва энг кўп ишлайдиган сменасининг сони, энг юқори даражадаги гипотетик авариянинг шикастловчи омиллари таъсир кўрсатадиган зоналарда бўлиши мумкин бўлган яқин-атрофдаги йирик ташкилотлар ва аҳоли пунктлари рўйхати, унда ходимлар ва аҳоли сони кўрсатилади);
д) фақат фаолият кўрсатаётган объектлар учун кўрсатиладиган суғурта маълумотлари (суғурталовчи ташкилотнинг номи ва манзили, шунингдек унинг суғурта лицензиялари тўғрисидаги маълумотлар, суғурта суммаси миқдори кўрсатилган ҳолда суғурта шартномалари рўйхати).
а) декларация қилинаётган объектни идентификация қилишда ҳисобга олинадиган хавфли моддалар тўғрисидаги маълумотлар (хавфли модданинг номи, модданинг хавфлилик даражаси ва одам организмига таъсир кўрсатиш характери);
б) технологиялар тўғрисидаги маълумотлар (асосий технологик потоклар схемаси, у блок-схемадан иборат бўлади, схемада хавфли моддаларнинг номлари ва уларнинг декларацияланаётган объектнинг технологик тизимида кўчиш йўналишлари кўрсатилади, шунингдек хавфли моддаларнинг тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар, уларда техник қурилмаларда — аппаратларда (идишларда), қувурларда бўладиган хавфли моддаларнинг умумий миқдори тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади, уларнинг битта идишдаги ёки энг юқори сиғимли қувур участкасидаги энг юқори миқдори кўрсатилади. Маълумотлар декларацияланадиган объектнинг барча таркиблари учун хавфли модданинг энг юқори регламентли миқдорлари бўйича кўрсатилади);
в) хавф таҳлилининг асосий натижалари (авариялар келиб чиқиши ва ривожланиши шарт-шароитлари таҳлили натижалари, авариялар хавфини баҳолаш натижалари).
Аварияларнинг келиб чиқиши ва ривожланиши шарт-шароитлари таҳлили натижалари қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
1) авариялар омиллари ва уларнинг келиб чиқиши ва ривожланишига кўмаклашадиган асосий сабаблар рўйхати;
6) ходимларга, аҳолига зарар етказилиши мумкин бўлган ҳамда мол-мулкка ва атроф табиий муҳитга етказиладиган зиён тўғрисидаги маълумотлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) декларацияланаётган объектдан фойдаланишга саноат хавфсизлиги талабларини таъминлаш тўғрисидаги маълумотлар (фаолият кўрсатаётган объектлар учун «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси органлари фармойишлари ва кўрсатмаларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар, декларацияланаётган объектлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган фаолият турлари учун мавжуд ва/ёки зарур лицензиялар рўйхати, ходимларни касб бўйича ва аварияга қарши ҳаракат қилишга тайёрлаш тўғрисидаги маълумотлар, уларда саноат хавфсизлиги соҳасидаги билимларни текширишнинг мунтазамлиги ва ходимни ишга киритиш тартиби кўрсатилади; саноат хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини ишлаб чиқаришда назорат қилиш тизими тўғрисидаги маълумотлар, авария ҳолатларини тўплаш ва таҳлил қилиш тизими тўғрисидаги маълумотлар, саноат хавфсизлигининг ўтказилган экспертизалари рўйхати, унда экспертизани ўтказган эксперт ташкилотларининг ва экспертиза объектининг номи кўрсатилади; ишлаб турган объектдан фойдаланиш шарт-шароитларининг меъёр ва қоидалар талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотлар;
(1.6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) авария оқибатларини локализация қилиш ва бартараф этиш бўйича ҳаракатларга тайёргарлик юзасидан саноат хавфсизлиги талабларини таъминлаш тўғрисидаги маълумотлар (декларацияланаётган объектдаги авария оқибатларини локализация қилиш ва бартараф этиш бўйича аниқ тадбирлар, саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича аварияга қарши кучларнинг, авария-қутқарув хизматлари ва бошқа хизматларнинг таркиби, декларацияланаётган объектдаги авария оқибатларини локализация қилиш ва бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар, декларацияланаётган объектда авария вужудга келган тақдирда хабар қилиш тизими тўғрисидаги маълумотлар, унда хабар қилиш схемалари ва авариялар содир бўлгандаги ҳаракатлар тартиби кўрсатилади).
а) хавфсизлик даражасининг умумлаштирилган баҳоси, унда декларацияланаётган объектнинг энг юқори хавфли таркиблари ва хавф кўрсаткичларига таъсир кўрсатадиган энг аҳамиятли омиллар кўрсатилади;
1.8. «Вазият режаси» номли 5-бўлим ўз оқибатларига кўра энг хавфли ва декларацияланаётган объектдаги аварияларнинг энг юқори даражада бўлиши мумкин бўлган (намунавий) сценарийлари учун шикастланиши мумкин бўлган энг кўп зоналарнинг график тасвиридан иборат бўлиши керак.
2.1. Титул варақ декларациянинг биринчи саҳифаси ҳисобланади ва ҳужжатни ишлаб чиқиш ва қидириш учун зарур бўлган ахборотларнинг манбаи бўлиб хизмат қилади.
а) ҳисоб-китоб-тушунтириш хатини ишлаб чиққан ташкилотнинг раҳбари томонидан ҳисоб-китоб-тушунтириш хатини тасдиқлаш грифи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан бериладиган рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами (у декларацияга берилган рўйхатдан ўтказиш тартиб рақамига мувофиқ бўлиши керак);
(2.1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) декларацияга ҳисоб-китоб-тушунтириш хатининг номи, унда декларацияланаётган (битта объект декларацияланган тақдирда) ёки декларация қилинаётган объектларнинг (бир нечта объект декларацияланган тақдирда) аниқ номи кўрсатилади, шунингдек таркибига ушбу объект кирадиган ташкилотнинг номи;
г) декларацияланаётган объектнинг хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестридаги рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами;
д) дафтарнинг тартиб рақами (ҳисоб-китоб-тушунтириш хати иккита ва ундан кўп дафтардан иборат бўлган тақдирда);
е) ҳисоб-китоб-тушунтириш хатини ишлаб чиққан ташкилотнинг жойлашган жойи ва унинг тасдиқланган йили.
Ҳисоб-китоб-тушунтириш хати иккита ёки ундан кўп бўлган тақдирда ҳар қайси дафтар биринчи дафтарнинг саҳифасига ва мавжуд маълумотларга мувофиқ бўлган ушбу дафтарга тегишли титул вараққа эга бўлиши керак.
Бажарувчиларнинг рўйхатида масъул бажарувчиларнинг ва ҳисоб-китоб-тушунтириш хатини ишлаб чиқишда қатнашган биргаликдаги бажарувчиларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими ва иш жойи кўрсатилган бўлиши керак.
Мундарижада ҳисоб-китоб-тушунтириш хати барча бўлимларининг номи, ушбу элементлар бошланадиган саҳифалар кўрсатилади.
Ҳисоб-китоб-тушунтириш хати иккита ва ундан кўп дафтардан иборат бўлган тақдирда уларнинг ҳар бирида ўз мундарижаси бўлиши керак. Биринчи дафтарнинг мундарижасида бутун ҳужжатларнинг мазмуни келтирилган бўлиши керак, унда саҳифалар ва дафтарларнинг тартиб рақамлари, кейинги дафтарларда — фақат тегишли дафтарнинг мазмуни кўрсатилади.
б) декларацияланаётган объектнинг топографияси ва жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотлар (декларацияланаётган объект жойлашган районнинг топографияси тўғрисидаги маълумотлар, декларацияланаётган объектнинг тақиқланган, қўриқланаётган ва санитария-ҳимоя зоналарининг мавжудлиги ва чегаралари, декларацияланаётган объект жойлашган райондаги табиий-иқлим шароитлари, лойиҳада қурилиш майдонининг сейсмик райони қисмидаги қидирувлар бўйича ҳисоботлардан фойдаланилиши, грунтлар, табиий-иқлим ва бошқа ташқи таъсирлар тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар) (лойиҳалаш ҳужжатлари таркибида ишлаб чиқилаётган декларация учун расмийлаштирилади);
в) ходимлар ва яқин атрофда яшайдиган аҳоли тўғрисидаги маълумотлар (декларацияланаётган объектнинг унинг маъмурий бирликлари ва таркиблари бўйича ходимларнинг жойлашиши тўғрисидаги маълумотлар, уларда ходимларнинг ўртача сони ва энг кўп ишлайдиган сменалар сони кўрсатилади; энг юқори даражадаги гипотетик авариянинг шикастловчи омиллари таъсиридаги зоналарда бўлиши мумкин бўлган яқин атрофдаги ташкилотларнинг жойлашиши тўғрисидаги маълумотлар, уларда декларацияланаётган объектдан узоқдалик ва ходимларнинг сони кўрсатилади; энг юқори даражадаги гипотетик авариянинг шикастловчи омиллари таъсиридаги зоналарда бўлиши мумкин бўлган аҳоли пунктларининг жойлашиши тўғрисидаги маълумотлар, уларда декларацияланаётган объектдан узоқдалик ва ходимларнинг сони кўрсатилади. Декларацияланаётган объектнинг таркибий рўйхати хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификация қилиш соҳасида амалдаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши керак).
а) хавфли моддаларнинг тавсифи (моддалар, формула, таркибнинг номи, умумий маълумотлар (молекуляр оғирлик, қайнаш ҳарорати, зичлик) портлаш хавфи тўғрисидаги маълумотлар, токсик хавфлилик тўғрисидаги маълумотлар, реакция бериш қобилияти тўғрисидаги маълумотлар, модданинг ҳиди тўғрисидаги маълумотлар, коррозия фаоллиги тўғрисидаги маълумотлар, эҳтиёт чоралари тавсифи, одамларга кўрсатадиган таъсири тўғрисидаги маълумотлар, ҳимоя қилиш воситалари тўғрисидаги маълумотлар, моддани зарарсиз ҳолатга ўтказиш усуллари тўғрисидаги маълумотлар, модда таъсир кўрсатган тақдирда шикастланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш чоралари тўғрисидаги маълумотлар);
б) технологиялар ва аппаратни расмийлаштириш тўғрисидаги маълумотлар (уларда принципиал технологик схема, асосий технологик асбоб-ускуналар ва декларацияланаётган объектнинг таркиби бўйича технологик жараённинг қисқача тавсифи, хавфли моддалар декларацияланаётган объектнинг таркиби бўйича айланадиган асосий технологик асбоб-ускуналарнинг жойлашиш режаси, хавфли моддалар айланадиган асосий технологик асбоб-ускуналарнинг рўйхати, хавфли моддаларнинг асбоб-ускуналар бўйича тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади);
в) хавфсизликни таъминлаш бўйича техник ечимларнинг тавсифи (асбоб-ускуналарнинг сийракланишига йўл қўймасликка ва хавфли моддаларнинг авария вақтида ташқарига чиқишининг олдини олишга йўналтирилган ечимларнинг тавсифи, авариялар ривожланишининг олдини олишга ва хавфли моддаларнинг ташқарига чиқишини локализация қилишга йўналтирилган ечимларнинг тавсифи, портлаш, ёнғин хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган ечимларнинг тавсифи, автоматик равишда тартибга солиш, блокировка қилиш, сигнализациялар ва бошқа хавфсизликни таъминлаш воситалари тизимларининг тавсифи);
г) хавфнинг таҳлили (маълум авариялар таҳлили, аварияларнинг келиб чиқиши ва ривожланиши шарт-шароитларининг таҳлили, авариялар хавфини баҳолаш).
1) авариялар ва декларацияланаётган объектда мавжуд бўлган носозликлар рўйхати (фақат фаолият кўрсатаётган объектлар учун расмийлаштирилади);
2) бошқа шунга ўхшаш объектларда мавжуд бўлган авариялар ёки айланаётган хавфли моддалар билан боғлиқ авариялар рўйхати;
1) аварияларнинг келиб чиқиши ва ривожланишига кўмаклашувчи бўлиши мумкин бўлган сабаблар ва омилларни аниқлаш;
Авариялар хавфини баҳолаш ходимга, аҳолига етказилган зарарнинг муқаррарлигини ҳамда мол-мулкка ва атроф табиий муҳитга етказилган зиённи баҳолашдан иборат бўлади.
2.7. 4-бўлим «Вазият режалари»да декларацияланаётган объектнинг таркиби бўйича авариянинг мумкин бўлган ва энг юқори даражадаги муқаррар (намунавий) сценарийси зоналарининг график тасвири, шунингдек жойлашиш зоналарини ҳисоб-китоб қилиш учун бошланғич маълумотлар кўрсатилган ҳолда ушбу сценарийларнинг қисқача тавсифи бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) декларацияланаётган объектдаги саноат хавфсизлиги талабларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив техник ҳужжатлар рўйхати.
(2.8-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июндаги 111-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 185-модда)
2.9. «Ахборот варағи» номли илова фуқаролар ва жамоат ташкилотлари сўровлари бўйича хавфли ишлаб чиқариш объекти тўғрисидаги ахборотларни белгиланган тартибда бериш учун хизмат қилади.
б) хабардор қилиш ва жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун масъул шахс тўғрисидаги маълумотлар (лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исми, телефони;
в) декларацияланаётган объектдан фойдаланиш билан боғлиқ ишлаб чиқариш фаолиятининг қисқача тавсифи;
д) содир бўлиши мумкин бўлган авариялар кўламлари ва оқибатлари ҳамда хавфсизлик чоралари тўғрисидаги қисқача маълумотлар;
е) авариялар содир бўлган тақдирда аҳолини хабардор қилиш усуллари ва уларнинг зарур ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар.
1. Ушбу Низом «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида», «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ фаолияти хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлганда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказиш хавфи билан боғлиқ бўлган ташкилотлар, хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг мулкий манфаатларини суғуртавий ҳимоя қилиш шартларини белгилайди.
суғурта ҳодисаси — хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлганда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказилганлиги учун суғурталанувчининг фуқаролик жавобгарлигининг бошланиши факти;
авария — иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланадиган техника қурилмаларининг бузилиши, суғурта шартномаси амал қиладиган даврда рўй берган назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқиши;
хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлганда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси — ушбу Низомда назарда тутилган суғурта ҳолати юз берганда суғурталовчи шартномада белгиланган тўловни (суғурта мукофотини) жабрланганга ушбу суғурта ҳолати оқибатида етказилган зарарни суғурта шартномасида белгиланган суғурта суммаси миқдорида тўлаш мажбуриятини оладиган суғурта шартномаси;
суғурта ҳолати тўғрисидаги далолатнома — суғурта ҳолати юз берган тақдирда суғурталовчи томонидан суғурталанувчи ёки унинг вакили иштирокида тузиладиган ҳужжат, у авария содир бўлган вақт, жой ва унинг сабаби тўғрисидаги ахборотлардан, бошқа шахсларга етказилган зарар миқдори, шунингдек зарарни камайтириш мақсадида суғурталанувчи томонидан қилинган харажатлар миқдори тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлади;
3. Махсус ваколатли давлат органи томонидан берилган лицензияга мувофиқ фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишга ҳақли бўлган суғурта ташкилотлари суғурталовчилар бўлиши мумкин.
5. Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига, атроф муҳитга зарар етказганлик учун даъво билдириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар (жисмоний шахс, юридик шахс ёки давлат) бошқа шахслар ҳисобланадилар.
6. Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга етказилган зарарни фойдаланувчи-суғурта қилинувчи томонидан қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган суғурталанувчининг мулкий манфаатлари мажбурий суғурта қилиш объектлари ҳисобланади.
7. Суғурталанувчининг қуйидагилар оқибатида пайдо бўлган фуқаролик жавобгарлиги суғурта ҳолати деб эътироф этилмайди:
а) ядровий портлаш, радиация, радиоактив зарарланиш, агар улар ушбу ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаса;
б) ҳарбий ҳаракатлар, шунингдек манёврлар ёки бошқа ҳарбий тадбирлар, қуролли тузилмалар ёки террорчиларнинг ҳаракатлари;
г) енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатларининг таъсири: табиий офатлар, стихияли тусдаги табиат ҳодисалари;
д) хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган ҳолатларнинг пайдо бўлиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказилганлиги учун хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта қилишнинг энг кам миқдори хавфли ишлаб чиқариш объектининг тегишли тури учун ушбу Низомга иловага мувофиқ белгиланади.
9. Суғура мукофоти суғурталовчи томонидан ишлаб чиқилган тариф ставкаларидан ва шартномада белгиланган суғурта суммаси миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
10. Тариф ставкалари ишлаб чиқариш шароитлари ва ҳажмларини, хавфли ишлаб чиқариш объекти жойлашган жойни, ундан фойдаланишнинг бошқа омилларини, объектда хавфли моддаларни муайян ҳажмларда олиш, ундан фойдаланиш, уни қайта ишлаш ва сақлашни, суғурта таваккалчилиги даражасини ва суғурта объектининг бошқа шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда суғурталовчи томонидан белгиланади.
11. Суғурта шартномасини тузишда суғурталанувчи суғурта мукофотини бир йўла ёки тенг қисмлар билан ҳар чоракда (суғурта бадаллари) тўлайди.
12. Суғурта шартномаси суғурталанувчининг суғурталовчи томонидан белгиланган шаклга мувофиқ расмийлаштирилган ёзма аризаси асосида расмийлаштирилади. Суғурталанувчи аризада суғурталовчи томонидан қўйилган масалаларга мувофиқ аниқ ва тўлиқ маълумотларни кўрсатиши шарт.
Суғурта тўғрисидаги аризага суғурталанувчи, жумладан, саноат хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи талабларидан, суғурталанувчи томонидан фойдаланиладиган хавфли ишлаб чиқариш объектининг идентификациясидан иборат бўлган саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосасини илова қилади.
13. Суғурталанувчи суғурта шартномасини тузиш учун тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавоб беради.
а) суғурта шартномасини тузишда суғурта таваккалчилиги даражасини аниқлаш мақсадида ўз ҳисобидан суғурта объектининг мустақил экспертизасини амалга ошириш;
г) ваколатли органлардан зарар етказилганлиги сабабли авариянинг техник жиҳатдан текшириш материалларини, ахборот ва ҳужжатларни, тиббий хулосаларни, йўқотилган (шикастланган) мол-мулк қиймати, амалга оширилган ишлар қиймати тўғрисида фикрга эга бўлиш имконини берадиган счётларни, шунингдек бошқа зарур материалларни сўраш ва олиш;
д) суғурталанувчи томонидан тақдим этилган ахборотларни текшириш, суғурта шартномаси талаблари ва шартларининг суғурталанувчи томонидан бажарилишини назорат қилиш;
а) суғурталанувчи томонидан суғурта ҳодисаси бошланиши таваккалчилигини камайтириш тадбирлари амалга оширилган тақдирда, суғурта ҳодисаси бошланиши таваккалчилигини камайтириш даражасини ҳисобга олган ҳолда суғурталанувчининг аризаси бўйича суғурта шартномаси шартларини қайта кўриб чиқиш;
б) зарарларни камайтириш мақсадида суғурталанувчининг суғурталовчи томонидан қопланиши керак бўлган харажатларини тўлаш, агар бундай харажатлар суғурталовчининг кўрсатмаларини бажариш учун зарур бўлган бўлса ёки амалга оширилган бўлса. Кўрсатиб ўтилган харажатларни тўлаш суғурталовчи томонидан у тегишли харажатлар тўғрисидаги далолатномани олган санадан бошлаб бир ой мобайнида, бироқ суғурта тўлови (суғурта суммаси) тўлангандан кейин амалга оширилади. Бундай харажатлар, ҳатто агар тегишли чоралар муваффақиятсиз бўлганда ҳам ва суғурта шартномаси бўйича бошқа зарарларни тўлаш билан бирга улар шартномада белгиланган суғурта суммасидан ортиқ (бироқ 20 фоиздан ортиқ эмас) бўлганда ҳам тўланади;
в) суғурталанувчининг мулкий аҳволи, хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишнинг ҳолати, шартлари ва хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларни ҳамда суғурта шартномасини тузиш билан боғлиқ равишда маълум бўлиб қолган бошқа махфий ахборотни ошкор қилмаслик, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) суғурталовчидан хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида бепул ахборот олиш;
г) хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш масалалари бўйича ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилиш.
а) суғурта шартномаси амалда бўлган даврда суғурталовчига суғурта шартномасини тузишда, хабар қилинган ўзига маълум бўлган жиддий ўзгаришлар ва ҳолатлар тўғрисида, агар ушбу ўзгаришлар суғурта таваккалчилигининг ортишига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, суғурталовчига дарҳол хабар қилиш;
б) суғурталовчига хавфли ишлаб чиқариш объектида содир бўлган ҳар қандай авария тўғрисида, шунингдек бошқа шахслар томонидан суғурталанувчига ўзларининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга етказилган зарарни тўлаш тўғрисида даъво билдиришга олиб келиши мумкин бўлган авариянинг ҳар қандай оқибатлари тўғрисида, бошқа шахсларнинг зарарни тўлатиш тўғрисидаги барча эътирозлари ва даъволари ҳақида хабар қилиш, авариянинг ҳолати ва сабабларини тавсифловчи барча ҳужжатларни тақдим этиш;
в) тегишли суд қарори олинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида суғурталовчига суд қарори билан белгиланган хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлганда етказилган зарарни тўлаш мажбурияти тўғрисида хабар қилиш;
г) авария содир бўлганда, бўлиши мумкин бўлган зарарларни камайтириш учун вужудга келган ҳолатларда оқилона ва қулай чоралар кўриш. Суғурталанувчи бундай чораларни кўраётганда, агар улар суғурталанувчига хабар қилинган бўлса, суғурталовчининг кўрсатмаларига амал қилиши керак;
д) суғурталовчининг олдиндан розилигини олмасдан бошқа шахслар томонидан билдирилган талабларни бажариш бўйича бирон-бир мажбуриятларни ўз зиммасига олмаслик.
18. Суғурта шартномасида томонларнинг келишувига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ томонларнинг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари назарда тутилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Суғурталанувчи ва суғурталовчи томонидан ушбу Низом қоидалари бузилган тақдирда улар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш масалалари бўйича суғурта тўлови олиш;
г) суғурталовчидан хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида бепул ахборот олиш;
д) хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш масалалари бўйича ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилиш.
а) махсус органлар томонидан берилган хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария оқибатида зарар кўрилганлиги ва унинг миқдорини тасдиқловчи зарур ҳужжатларни тақдим этиш;
б) суғурталовчига унинг (суғурталовчининг) томонидан бошланган суғурта ҳодисасини мустақил экспертизадан ўтказишда кўмаклашиш.
22. Бошқа шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва бошқа мажбуриятлар олиши ҳам мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда суғурталанувчи суғурталовчини авария содир бўлиши натижасида:
б) бошқа шахсларнинг мол-мулкига ва атроф муҳитга зарар етказилганда, хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария содир бўлган вақтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида бу тўғрида ёзма равишда хабардор қилади.
24. Суғурта қоплови (суғурта пули)ни тўлаш миқдори суғурталовчи томонидан авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш далолатномаси, суд қарорлари ва суғурта ҳодисаси бошланишининг сабаблари ва ҳолатлари, шу жумладан бошқа шахсларга етказилган зарар миқдори кўрсатилган бошқа материаллар асосида белгиланади.
25. Суғурта товони (суғурта пули)ни тўлаш томонлар имзолаган ва суғурта ҳодисасини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тузилган суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома асосида амалга оширилади
26. Суғурта товони (суғурта пули)ни тўлаш суғурта шартномасида кўрсатилган белгиланган суғурта пули доирасида амалга оширилади.
Агар битта суғурта шартномаси бўйича уларга нисбатан турлича суғурта пули белгиланган бир неча хавфли ишлаб чиқариш объектлари суғурта қилинган бўлса, у ҳолда муайян суғурта ҳодисаси бўйича суғурта товони (суғурта пули)ни тўлаш авария содир бўлган хавфли ишлаб чиқариш объекти бўйича белгиланган суғурта пули доирасида амалга оширилади.
б) суғурталанувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган шахсларга, улар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига биноан шартнома (контракт)га мувофиқ меҳнат мажбуриятларини бажараётганда етказилган зарар;
в) суғурталанувчи мулкий ҳуқуққа, хўжалик юритуви ҳуқуқига ёки тезкор бошқариш ҳуқуқига ёхуд бошқача қонуний асосда (ижара ҳуқуқида, сақлаш шартномаси бўйича, ишончнома бўйича, мулкни унга бериш тўғрисидаги тегишли органнинг фармойишига ва шу кабиларга кўра) унга тегишли бўлган мол-мулкка етказилган зарар;
г) суғурталанувчининг неустойка (жарима, пеня) тўлаш, унинг кафолатли ва шунга ўхшаш мажбуриятларни бажариши, шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги билан боғлиқ ҳолда кўрган зарарлари;
28. Суғурта товони (суғурта пули) бевосита зарар кўрганга тўланади. Ушбу Низомнинг 15-банди «б» кичик бандида назарда тутилган харажатлар суғурталанувчига тўланади.
29. Суғурта товони (суғурта пули)ни тўлаш суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида амалга оширилади.
30. Суд қарори юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилинган (рад этилган) тақдирда суғурталовчи суғурта товони (суғурта пули)ни тўлаш тўғрисидаги масалани ҳал этишни, агар дастлабки қарор бўйича ижобий ёки салбий хулоса чиқариш мумкин бўлмаса, суднинг узил-кесил қарори қабул қилинадиган вақтгача кечиктириши мумкин.
31. Етказилган зарар шунингдек бошқа шахслар томонидан қопланадиган ҳолларда суғурталовчи фақат суғурта шартномаси бўйича тўланиши керак бўлган суғурта товони (суғурта пули) ва бошқа шахслар томонидан қопланадиган пул ўртасидаги тафовутни тўлайди. Суғурталанувчи суғурталовчини зарарни жабрланганга қоплаш учун бошқа шахслар томонидан амалга оширилган — ўзига маълум бўлган тўловлар тўғрисида хабардор қилиши шарт.
32. Суғурталанувчи суд қарорини ижро этиш асосида унга нисбатан суғурта шартномаси тузилган хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш натижасида етказилган зарарни қоплаган тақдирда суғурталовчи суғурталанувчига суғурта товони (суғурта пули)ни тўлашни у амалга оширган зарар товони доирасида, лекин суғурта шартномаси бўйича белгиланган суғурта суммасидан кўп бўлмаган миқдорда амалга оширади.
33. Суғурталовчининг суғурта товони (суғурта пули)ни тўлашни рад этиш ҳуқуқи қонун ҳужжатлари ва шартнома билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Суғурталанувчининг зарарни тўлаш (суброгация) юзасидан талаб қилиш ҳуқуқининг суғурта товони (суғурта пули)ни тўлаган суғурталовчига ўтиши қонун ҳужжатлари ва шартнома билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Суғурта шартномаси бўйича пайдо бўладиган низолар суғурталанувчи ва суғурталовчи ўртасидаги музокаралар йўли билан ҳал этилади. Низоли масалалар бўйича келишувга эришиш мумкин бўлмаган тақдирда уларни ҳал этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик судига кўриб чиқиш учун берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Хавфли ишлаб чиқариш объектининг типи | Суғурта пулининг энг кам миқдори (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорларида) |
Биринчи | 250000 (икки юз эллик минг) |
Иккинчи | 50000 (эллик минг) |
Учинчи | 10000 (ўн минг) |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)