03.07.1992 йилдаги 660-XII-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 15.07.1995
Ҳужжат 15.07.1995 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Тергов нихоясига етказилиб, тўплаган далилар айблов хулосаси тузиш учун етарли деб топилгач, терговчи бу ҳақда жабрланувчига, гражданлик даъвогарига, гражданлик жавобгарига ва уларнинг вакилларига маълум қилиши, айни пайтда уларга ишга доир барча материаллар билан танишиш, худди шунингдек, дастлабки терговни тўлдириш тўғрисида илтимоснома билан ариза бериш ҳуқуқига эга эканликларини тушунтириши шарт. Шундан сўнг уларнинг ҳар бирига ишга доир барча материаллар тикилган ва рақамланган ҳолда танишиб чиқиши учун такдим этилиб, бу хусусда баён тузилади. Жабрланувчи, гражданлик даъвогари, гражданлик жавобгари ва уларнинг вакиллари ишга доир материаллар билан танишиш чоғида ундан зарур маълумотларни кўчириб олишга ҳақдирлар. Башарти, дастлабки тергов ўтказиш чоғида видеоёзув олиб борилган, кинога олинган ёки овоз магнит лентасига ёзиб олинган бўлса, бу воситалар юқорида уқтириб ўтилган шахсларнинг илтимосига кўра намойиш этилиши ёки эшиттирилиши мумкин».