1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси билан Беларусь Республикаси ўртасида 2008 йил 19 июнь куни Минск шаҳрида имзоланган 2008 — 2017 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги Шартнома;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида 2008 йил 19 июнь куни Минск шаҳрида имзоланган жиноятчиликка қарши кураш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажаргани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.