Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида»ги ПҚ-357-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 174-модда) ва 2007 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-744-сонли қарорларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 534-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида»ги ПҚ-357-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 174-модда) ва 2007 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-744-сонли қарорларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 534-модда) мувофиқ бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда ташкил этилаётган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божларини ундириш, шунингдек, мазкур аҳоли пунктларида ўз фаолиятларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган ягона солиқ тўловларининг табақалашган тизимини қўллаш мақсадида аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудлар таркибига киритиш тартибини белгилайди.
б) мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида кўрсатилган туманлар чегарасида жойлашган ҳудудлар.
2. Мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида кўрсатилган туманлар чегарасидаги денгиз сатҳидан 1000 метр баландликдаги зоналарда жойлашган қишлоқ аҳоли пунктлари тоғли ҳудудларда жойлашган ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланган аҳоли пунктлари чегараларидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг тегишли молия ва солиқ органлари билан келишилган ҳолда, бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктларининг рўйхатини мазкур Йўриқнома 1-бандининг «а» кичик банди ва 2-бандига мувофиқ равишда тасдиқлайдилар ҳамда рўйхатдан ўтказувчи ва солиқ органларига юборадилар.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази