Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
«Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-911-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-911-сон қарори билан ташкил этилган Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузурида Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича 30 ўринга мўлжалланган Республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг асосий вазифалари ва функциялари этиб белгилансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
одам савдоси жабрдийдаларини қулай яшаш ва шахсий гигиена шарт-шароитлари, шунингдек озиқ-овқат, доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш;
одам савдоси жабрдийдаларига кечиктириб бўлмайдиган тиббий, психологик, ижтимоий, юридик ва бошқа ёрдам кўрсатиш;
одам савдоси жабрдийдаларига, уларнинг қариндошларига ва васийларига одам савдоси жабрдийдаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари тўғрисида ахборот бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг ходимларнинг чекланган умумий сони 28 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 4,5 штат бирлигидан иборат бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига, зарурият бўлганда, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг штатда белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилансинки, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг директори Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликда Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг фаолияти юксак даражада ташкил этилишини таъминласин.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Белгилаб қўйилсинки, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Республика реабилитация марказини жиҳозлашга ва унинг жорий таъминотига маблағ ажратсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2009 йилдан бошлаб республика бюджети параметрларида Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг фаолият кўрсатиши учун зарур маблағлар ажратсин.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати талабларига мувофиқ Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация марказини жойлаштириш учун маҳаллий бюджетни ижро этишда қўшимча равишда олинган даромадлар ва ҳомийлик маблағлари ҳисобига зарур таъмирлаш ишларини бажариб, бино ажратсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 360-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52-сон, 624-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази (кейинги ўринларда — Республика реабилитация маркази деб аталади)нинг фаолиятини ташкил этиш, шунингдек одам савдоси жабрдийдаларини нормал ҳаёт тарзига қайтариш мақсадида уларга ижтимоий, тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Республика реабилитация маркази Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига идоравий мансубдир.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
3. Республика реабилитация маркази юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
4. Республика реабилитация маркази ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
5. Республика реабилитация маркази ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
6. Одам савдоси жабрдийдалари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Республика реабилитация марказининг хизматларидан фойдаланувчилар ҳисобланади.
одам савдоси жабрдийдаларини қулай яшаш ва шахсий гигиена шарт-шароитлари, шунингдек озиқ-овқат, доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш;
одам савдоси жабрдийдаларига кечиктириб бўлмайдиган тиббий, психологик, ижтимоий, юридик ва бошқа ёрдам кўрсатиш;
одам савдоси жабрдийдаларига, уларнинг қариндошларига ва васийларига одам савдоси жабрдийдаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари тўғрисида ахборот бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Одам савдоси жабрдийдаларини Республика реабилитация марказига жойлаштириш одам савдоси жабрдийдаларининг ихтиёрий хоҳиши ҳамда реабилитация марказининг директори, ички ишлар органлари ҳамда васийлик ва ҳомийлик органлари вакиллари томонидан қабул қилинадиган қўшма қарор асосида амалга оширилади.
11. Одам савдоси жабрдийдалари Республика реабилитация марказига ўттиз кун муддатгача жойлаштирилади. Зарурият бўлганда одам савдоси жабрдийдаларининг яшаш муддати уч ой муддатгача узайтирилиши мумкин. Агар одам савдоси жабрдийдаларининг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилса яшаш муддати кўрсатиб ўтилган жабрдийдаларни ҳимоя қилиш учун зарур деб ҳисобланган даврга узайтирилади.
12. Одам савдоси жабрдийдаларига реабилитация марказини уларнинг ўзларининг ёзма мурожаатларига мувофиқ ўз хоҳиши билан тарк этиш ҳуқуқи берилади.
13. Республика реабилитация маркази одам савдоси жабрдийдалари бўлган эркаклар ва аёлларни, шунингдек болаларни алоҳида жойлаштиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Одам савдосининг ҳар бир жабрдийдасига соғлиқнинг ҳолатини комплекс текшириб чиқиш ва баҳолаш натижалари, ижтимоий, психологик, юридик ва бошқа ёрдам зарурлиги бўйича ишлаб чиқиладиган ҳар бир шахсни реабилитация қилиш режаси асосида ёрдам кўрсатилади. Одам савдоси жабрдийдаларининг ҳар бир шахсни реабилитация қилиш режасининг ягона шакли Республика реабилитация маркази томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
16. Республика реабилитация маркази ёки реабилитация қилишда қатнашувчи бошқа идораларнинг мутахассислари, заруриятга кўра, реабилитация жараёнида одам савдоси жабрдийдаларига тиббий, ижтимоий, психологик, юридик ва бошқа ёрдам кўрсатиш юзасидан реабилитация жараёнига тузатиш киритиш мақсадида ҳар бир шахсни реабилитация қилиш режасига тегишли ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Реабилитация чора-тадбирлари бажарилгандан кейин реабилитация маркази раҳбарияти томонидан мутасадди врач билан биргаликда ҳар бир шахсни реабилитация қилиш режасига мувофиқ амалга оширилган реабилитация натижалари баҳоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Зарурият бўлганда Республика реабилитация маркази одам савдоси жабрдийдаларини даволаш-профилактика муассасаларига, шу жумладан ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига белгиланган тартибда диагностика, даволаш-маслаҳат ёрдами кўрсатиш, шунингдек (атрофдагилар учун хавф туғдирадиган наркология, психиатрия, дермотовенерология, сил, юқумли касалликлар ва бошқалар бўйича) стационар тиббий ёрдам кўрсатиш учун юборади.
Республика реабилитация маркази раҳбарияти даволаш-профилактика муассасаларига юборишнинг асосланганлиги учун шахсан жавоб беради.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 360-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52-сон, 624-модда)
18. Одам савдоси жабрдийдалари реабилитация марказида бўлган даврда уларга, агар бу одам савдоси жабрдийдалари манфаатларига зид бўлмаса, яқин қариндошлар, қонуний вакиллар билан муносабатлар ўрнатиш ва уларни сақлаб туриш шарт-шароитлари таъминланади.
19. Одам савдоси жабрдийдаларини реабилитация марказидан чиқаришга тайёрлаш ички ишлар органлари ҳамда васийлик ва ҳомийлик органлари билан ҳамкорликда реабилитация марказининг масъул ходими кузатуви остида амалга оширилади.
20. Одам савдоси жабрдийдалари реабилитация марказидан чиққанларидан кейин нормал турмуш тарзига тўлиқ қайтгунларига қадар юридик маслаҳат бериш, тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича реабилитация маркази хизматларидан фойдаланишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Одам савдоси жабрдийдаларини ижтимоий реабилитация қилиш ички ишлар органлари ҳамда васийлик ва ҳомийлик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бўлинмалари билан ҳамкорликда реабилитация маркази томонидан таъминланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Ички ишлар органлари ҳамда васийлик ва ҳомийлик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бўлинмалари Республика реабилитация марказининг буюртманомалари бўйича одам савдоси жабрдийдаларига:
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
одам савдоси жабрдийдаларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи мавжуд суд тартиб-қоидалари ва маъмурий тартиб-қоидалар тўғрисида мақбул шаклдаги ахборотни тақдим этадилар ва бошқа зарур юридик ёрдамни кўрсатадилар;
тиббий кўрикдан ўтиш ва мутахассиснинг маслаҳат бериши воситасида малакали психологик ва тиббий ёрдам берадилар;
23. Одам савдоси жабрдийдаси қайтарилган оила устидан, унга нисбатан одам савдоси такроран содир этилишининг олдини олиш мақсадида, бир йил мобайнида мониторинг олиб борилиши керак. Мониторинг мобайнида реабилитация маркази, ички ишлар органлари ҳамда васийлик ва ҳомийлик органлари мутахассислари томонидан шахс қайтгандан кейин унинг оиладаги ҳолати баҳоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Республика реабилитация марказига Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
реабилитация марказининг фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва реабилитация марказига юкланган вазифалар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар доирасида белгиланган тартибда ходимларнинг штат жадвалини, уларни моддий рағбатлантириш ва тақдирлаш миқдори ва шаклларини тасдиқлайди, таклиф этиладиган мутахассисларга ҳақ тўлаш миқдорларини белгилайди;
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ реабилитация маркази ходимлари узлуксиз ўқишини ва улар мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтишини таъминлайди;
ҳар бир йил якунлари бўйича Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясига реабилитация марказининг фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Реабилитация маркази раҳбари реабилитация марказининг жорий фаолияти билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳам ҳал этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, зарурият бўлганда, Республика реабилитация марказининг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг штатда белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
28. Республика реабилитация марказининг мол-мулкини асосий фондлар (бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва бошқалар) ва айланма маблағлар, шунингдек қиймати Республика реабилитация марказининг мустақил балансида акс эттириладиган бошқа мол-мулк ташкил этади.
29. Республика реабилитация маркази белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритади ҳамда бухгалтерия ва статистика ҳисоботларини тегишли органларга тақдим этади.
30. Республика реабилитация марказининг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
31. Республика реабилитация марказининг ходимлари одам савдоси жабрдийдалари тўғрисидаги маълумотлар ошкор қилинганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
32. Республика реабилитация марказини қайта ташкил этиш ёки тугатиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.