Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида 2008 йил 10 март куни Тошкент шаҳрида имзоланган агросаноат комплекси соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳақидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида 2008 йил 10 март куни Тошкент шаҳрида имзоланган ҳукумат алоқаси соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳақидаги Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажаргани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 23 октябрь,
ПҚ-988-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 43-сон, 433-модда)