Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 февралдаги ПҚ-805-сон қарори билан тасдиқланган «Ёшлар йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш, болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш борасида республикамизда фаолият юритаётган нодавлат ташкилотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг мазкур йўналишда амалга оширган ишларини тарғиб этиш ҳамда рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, ижодий уюшмалар ва жамоатчиликнинг болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларни рағбатлантириш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларни рағбатлантириш тўғрисидаги низом 1-иловага;
Болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларнинг йил давомидаги фаолиятини ўрганиш бўйича Кенгаш таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларнинг йил давомидаги фаолиятини ўрганиш бўйича Кенгаш қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ҳар йили нодавлат ташкилотларни рағбатлантириш маросими ташкил этилсин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур маросимни ташкил этиш ва ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда ҳомий ташкилотлар қатнашиши белгилаб қўйилсин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларни (кейинги ўринларда «нодавлат ташкилотлар» деб аталади) рағбатлантиришга қаратилган танловни ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур танлов Ўзбекистонда болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг мазкур йўналишда амалга оширган ишларини тарғиб этиш ҳамда рағбатлантириш ва шу орқали иқтидорли болаларнинг намунали таълим олиши, ўз устида ишлаши учун зарур шароитлар яратилиши жараёнига нодавлат ташкилотларни янада кенгроқ жалб этишга эришиш мақсадида ўтказилади.
3. Танлов ҳар йил якунида Болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларнинг йил давомидаги фаолиятини ўрганиш бўйича Кенгаш (кейинги ўринларда «Кенгаш» деб аталади) томонидан белгиланган муддатда ўтказилади.
4. Мазкур танловда Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган нодавлат ташкилотлар иштирок этади.
7. Кенгаш қарори асосида аниқланган ғолибларни тақдирлаш маросими Ўзбекистон давлат консерваториясининг катта залида ўтказилади. Консерватория катта залининг фойесида тасвирий санъат ва халқ амалий санъати соҳасидаги энг иқтидорли болаларнинг ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилади.
Катта зал саҳнасида иқтидорли болалар ва жамоаларнинг чолғу ижрочилиги, хонандалик, рақс ва бошқа йўналишдаги ижроларидан иборат махсус концерт дастури намойиш этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Танловда ғолиб чиққан нодавлат ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси ва Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан сертификат ҳамда ҳар бир номинация бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдоридаги махсус совғалар билан тақдирланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
9. Мазкур танловда республикада фаолият кўрсатаётган давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар ҳомийлик қилишлари, янги номинациялар бўйича ўз совғаларини тақдим этишлари мумкин.
10. Тақдирлаш маросими Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Танловни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси ва Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан тенг улушларда қопланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
М. Муратов | — | Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири, Кенгаш раиси |
Лавозими бўйича | — | Вазирлар Маҳкамасининг Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти мудири |
Т. Қўзиев | — | Ўзбекистон Бадиий академияси раиси |
М. Ходжиматов | — | Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари |
З. Сатторов | — | Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори |
Р. Ахлиддинов | — | Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари |
С. Холбаев | — | Адлия вазирининг ўринбосари |
Қ. Қуранбаев | — | Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси |
Ж. Узаков | — | Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи |
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 августдаги 524-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон)