24.09.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1860
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг қарори, 24.09.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1860
Кучга кириш санаси
04.10.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2022
Ҳужжат 04.10.2008 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 208-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сонли «Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 18-сон, 145-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сонли «Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 18-сон, 145-модда) мувофиқ баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотларни (бундан кейинги ўринларда — Маълумотлар) тақдим этиш баҳолаш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларидан бири ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.