1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасида 2008 йил 24 июль куни Сингапур шаҳрида имзоланган икки томонлама солиққа тортишга йўл қўймаслик ҳамда даромад солиғи тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш ҳақидаги Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажаргани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.