ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ КЕЛИНИШИ МАҚСАДИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 3 сентябрда 1147-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 12 майдаги 01-02/8-33, 30, 2016-18-сонли «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб келиниши мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1147-5, 17.05.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 7-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 декабрдаги 425-сонли «Истеъмол товарлари импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2002 йил 1 июнда 02/8-15, 01-03/32 ва 2002-53-сонли қарори билан тасдиқланган «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб келиниши мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг (2002 йил 4 июнь, рўйхат рақами 1147 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил 11-12-сон) 6-банди учинчи хатбошисидаги «50» рақами «25» рақами билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 25 август,
01-02/20-52-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 25 август,
89-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 25 август,
2008-37-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 35-36-сон, 357-модда)