Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАСИ ҲУЗУРИДАГИ АЛОҲИДА ЎРНАК КЎРСАТГАН ХОДИМЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА МАХСУС КОМИССИЯ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ҳузуридаги алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия тўғрисида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Махсус комиссиянинг асосий вазифалари ва ҳуқуқлари

III. Махсус комиссия тузилмаси ва таркиби

IV. Махсус комиссиянинг мажлисларини ўтказиш ва қарорлар қабул қилиш тартиби

V. Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари меҳнат фаолиятининг рейтинг кўрсаткичлари асосида уларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамаларнинг аниқ миқдорларини белгилаш тартиби

VI. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг юқори ва ҳудудий бошқарув органларининг вазифа ва ваколатлари

VII. Директор жамғармаси маблағларининг мақсадли сарфланишини назорат қилиш тартиби ва бунинг учун мансабдор шахслар масъулияти

VIII. Якуний қоидалар

ИЛОВА
Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг фаолияти самарадорлигини ҳисоблаш мезонлари

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2008 йил 1 августдаги 165-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 303-модда) мувофиқ, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ҳузуридаги алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия фаолиятини ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси Директор жамғармаси (бундан кейинги ўринларда Директор жамғармаси деб юритилади) ҳисобидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси юқори касб маҳоратига эга бўлган ва ўқув-тарбия жараёни сифатини оширишга аниқ шахсий ҳисса қўшаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш тартибини белгилайди.
4. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 9-сон, 51-модда) мувофиқ, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантиришга жорий қилинмайди.
касб маҳорати ва ўқув жараёнига шахсий ҳисса қўшганлиги, ўқувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда чуқурлаштирилган ихтисосли табақалаштирилган ўқитишдаги юксак самарадорлик ва сифат учун, ўқувчиларнинг билимларини рейтинг баҳолаш натижалари бўйича аниқланадиган тегишли гуруҳлар ва ўқув фанлари учун Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартлари билан белгиланган билимлар ва кўникмаларнинг зарур ҳажми ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишига қараб, тарбиявий жараённинг, аудиториядан ташқари ишларнинг сифати ва уни амалга ошириш самарадорлигига боғлиқ равишда улар томонидан амалга ошириладиган тарбиявий ва аудиториядан ташқари иш ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва юксак ахлоқий руҳда тарбиялашга шахсий қўшган аниқ ҳиссаси учун ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари фаолиятининг рейтинг кўрсаткичлари асосида уларнинг базавий тариф ставкаларига нисбатан ойлик устамалар белгилаш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси тўғрисида»ги Низомнинг 14-бандига мувофиқ, базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгиланган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари сони бир вақтнинг ўзида улар умумий сонининг 50 фоизидан ортиб кетмаслигини назорат қилиш;
Баҳоланадиган фаолият ва кўрсаткичларБаллар
I. Ўқув ишлари
1.Гуруҳ ўқувчиларининг дарслардаги ўртача давомати:

91—100 %

25

86—90 %

10
2.Семестр ёки ўқув йили натижалари бўйича тасдиқланган ўқув режаси асосида улар томонидан олиб борилган фан (фанлар) бўйича гуруҳдаги ўқувчилар (фанлар ва гуруҳлар қуръа ташлаш орқали танланади)ни қамраб олиш 85 фоиздан кам бўлмаган ҳолда уларнинг билим, малака кўникма (БМК)лари ва таълим тайёргарлиги даражаси амалдаги услуб (ёзма иш, тестлаш ва ҳ.к.)лар асосидаги синовларда кўрсатилган билим даражаси:

86—100 %

25

71—85 %

15

55—70 %

10
3.Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг ўқитаётган фан (амалиёт машғулот)идан ўқувчилар кўрсатган билимининг ўсиш даражаси (бошланғич назорат ёки ўтган семестр якунига нисбатан):

20 фоизгача

100

10 фоизгача

50
4.Янги педагогик технологияларни татбиқ этган ҳолда намунали «Очиқ дарс»лар ташкил этиш (ҳар бири учун)5
5.Ўқув амалиёти машғулотлари учун ўқув дастури талабига мос ҳолда инструкцион-технологик хариталар яратиш, уларни Илмий-педагогик кенгаш муҳокамасидан ўтказиш ва ўқув жараёнига татбиқ этиш (ҳар 6 соатлик машғулот учун)3
6.Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг оммалаштирилган ҳар бир ўқув-услубий, маънавий-маърифий ишлари (асосланган ҳужжатлар асосида):

республика миқёсида

20

вилоят миқёсида

10

турдош таълим муассасалари ўртасида

5
7.Умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун янги педагогик технологияларни татбиқ этган ҳолда касбга йўналтирувчи қизиқарли дарс (машғулот)лар ташкил этиш (ҳар бири учун)5
II. Илмий-услубий ишлар
8.Чоп этилган дарслик (1 босма табоғи учун):
якка муаллифлик40
ҳаммуаллифлик20
9.Чоп этилган ўқув қўлланма (1 босма табоғи учун):
якка муаллифлик30
ҳаммуаллифлик15
10.Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Ахборот-ресурс марказига топширилган электрон дарслик ёки ўқитиш мультимедия ишланмаларини тайёрлаш (1 мега-байт ёки 1 босма табоғи учун)20
11.Чоп этилган услубий ишланма (1 босма табоғи учун):
якка муаллифлик10
ҳаммуаллифлик6
12.Тасдиқланган намунавий ўқув дастури:
якка муаллифлик12
ҳаммуаллифлик6
13.Фан бўйича таълим муассасаси тасдиқлаган ишчи дастур:
якка муаллифлик6
ҳаммуаллифлик3
14.Ўқув адабиётларига масъул муҳаррирлик қилиш (1 босма табоғи учун):
дарслик 4
ўкув қўлланма3
Ўқув адабиётларига тақриз бериш (1 босма табоғи учун):
дарслик 2
ўкув қўлланма1
15.Фандан мустақил иш топшириғи ва уни ташкиллаштириш бўйича услубий ишланма:
якка муаллифлик10
ҳаммуаллифлик5
16.Битирувчиларнинг якуний давлат аттестациясини ташкил этиш бўйича услубий ишланма:
якка муаллифлик6
ҳаммуаллифлик3
17.Хориждаги малака ошириш тажрибаларини таълим муассасасига жорий этганлиги (ҳар бир услубий йўналиш ёки педагогик технология учун)6
III. Илмий-тадқиқот ишлари
18.Фан номзоди (доктори) илмий даражаси учун диссертация иши ҳимоя қилганлиги учун20 (40)
19.Чоп этилган илмий мақолаларнинг ҳар бири учун
хорижда20
республикада10
20.Конференция ва семинарлардаги маъруза ёки концертлар учун (ҳар бирига):
халқаро миқёсда20
республика (консерватория) миқёсида10
вилоят миқёсида5
таълим муассасаси миқёсида3
21.Диссертация ёки концертга тақриз ёзиш
Илмий иш олиб бораётганлиги:
аспирантура 20
тадқиқотчи 10
22.Ихтиро учун (1 та гувоҳномага):
давлат патенти10
дастлабки патент5
23.Таълим муассасасида амалий машғулот ёки лаборатория учун яратилган янги жиҳоз учун
IV. Услубий ишлар
24.Мавжуд жиҳозлар асосида амалий-лаборатория машғулотларида фойдаланиш учун яратилиб, 100 нусхада чоп этилган битта услубий ишланма30
25.Тасдиқланган битта янги лаборатория, амалий машғулот, ўқув амалиёти ишланмаси:
Ҳудудий бошқарма томонидан:
якка муаллифлик20
ҳаммуаллифлик10
Таълим муассасаси Илмий-педагогик кенгаши томонидан:
якка муаллифлик10
ҳаммуаллифлик5
26.Хорижий лойиҳалар асосида олинган жиҳозлардан ўқув жараёнида фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида амалий-лаборатория машғулотларини бажариш бўйича битта услубий ишланма10
27.Ишлаб чиқариш амалиёти учун ўқув қўлланма (1 босма табоғи учун):
якка муаллифлик10
ҳаммуаллифлик5
28.Ўқув амалиёти учун услубий қўлланма (1 босма табоғи учун):
якка муаллифлик20
ҳаммуаллифлик10
29.«Энг иқтидорли ўқувчи» республика кўрик-танловига ўқувчи-шогирд тайёрлаш (битта ўкувчига):
республика миқёсида20
вилоят миқёсида10
таълим муассасаси миқёсида5
30.Фан олимпиадалари ва кўрик-танлов ғолибларини тайёрлаш (бир нафар ғолибга):
халқаро миқёсда40
республика миқёсида30
вилоят миқёсида20
таълим муассасаси миқёсида10
31.Амалий ишлар кўргазмаларида совриндор ўринларни эгаллаган ўқувчини тайёрлаганлиги учун:
халқаро миқёсда40
республика миқёсида30
вилоят миқёсида 20
таълим муассасаси миқёсида10
32.Спорт ўйинларига ғолиб ўқувчини тайёрлаганлиги учун (ҳар бир ўқувчи учун):
халқаро миқёсда20
республика миқёсида15
вилоят миқёсида10
таълим муассасаси миқёсида5
V. Маънавий-маърифий ишлар
33.Таълим муассасасидаги гуруҳлар танловида эгалланган:
1-ўрин10
2-ўрин5
3-ўрин3
34.Семестр ва йил якунлари бўйича гуруҳдаги ўртача ўзлаштириш даражаси:
86—100 %20
71—85 %10
55—70 %5
35.Маънавий-маърифий йўналишдаги кўрик-танловларда гуруҳ ўқувчисининг совриндор бўлганлиги (ҳар бир ўқувчи учун):
республика миқёсида30
вилоят миқёсида20
таълим муассасаси миқёсида5
VI. Ташкилий ишлар
36.Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини таълим муассасасига қамраб олиш жараёнидаги фаоллик ва бу борадаги амалий натижалар20 баллгача
37.Ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этишда таълим муассасаси билан корхона, ташкилот ва муассасалар ўртасида ҳамкорлик шартномалари ўрнатиш жараёнидаги бевосита фаоллик ва бу борадаги амалий натижалар20 баллгача
38.Таълим муассасасини ободонлаштириш борасидаги бевосита иштироки 10 баллгача
39.Таълим муассасаси битирувчиларини ишга жойлаштириш жараёнидаги бевосита фаоллик ва бу борадаги амалий натижалар20 баллгача
VII. Хато ва камчиликлар
40.Меҳнат интизомини узрсиз сабаблар билан бузганлиги учун:
дарсга келмаслик25
дарсга кечикиб келиш10
дарсни муддатидан олдин тугатиш10
сабабсиз дарсни ташлаб чиқиб кетиш5
41.Таълим муассасасининг ички тартиб қоидаларига мувофиқ ўтказиладиган тадбирларда узрсиз сабаблар билан қатнашмаслик:
таълим муассасасида5
ўқувчилар уйида5
туман миқёсида5
шаҳар миқёсида10
42.Ўқитувчи ўтган дарсларида ўқувчилар давоматининг мунтазам пастлиги учун:
71—85 %5
55—70 %10
55 %дан паст40
43.Давлат тест маркази ўтказган синовларда ўқитувчининг билим даражаси 55%дан пастлиги20
44.Давлат тест маркази синовларида масъул гуруҳи ўқувчиларининг ўртача билим даражаси 55 %дан пастлиги40
45.Гуруҳ ўқувчиларининг ўқитиладиган фандан ўртача ўзлаштириш даражасини 55 %дан пастлиги20
46.Машғулот журналларини юритишдаги хато, камчиликлар учун:
машғулотлар журнали ёзувларига ўзгартириш киритилганлиги;20
машғулот журналларини юритилишини назорат қилинмаганлиги (таълим муассасаси раҳбар ходимлари учун);20
жорий, оралиқ ва якуний назорат натижаларини ўз вақтида қайд этилмаганлиги;20
ўқувчилар давоматини доимий равишда қайд этмаганлиги;15
уй вазифаларини журналда акс эттирмаганлиги;10
шаклларни белгиланган муддат ва ўрнатилган тартибда тўлдирмаслик;10
ўқувчилар билимини тизимли равишда баҳоламаслик;10
журналда ёзилган мавзуларни тақвим-мавзу режага мос эмаслиги.10

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази