21.08.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1844
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг баёни, 21.08.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1844
Кучга кириш санаси
31.08.2008
Адлия вазирлиги мазкур Низомни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин.».
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига мувофиқ, барча олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига тегишлидир.
1. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) мувофиқ, олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумотга эга бўлган шахслар мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган тартибда иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумотни олиш ҳуқуқига эга.