Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 11.08.2008 йилдаги 178-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН-КОРЕЯ «UZ-SHINDONG SILICON» МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТ ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда геология-қидирув ишларини ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юқори технологиялар индустриясини ривожлантириш учун хом ашё базаси ҳисобланган қаттиқ фойдали қазилмалар қазиб олишни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг «Shindong Enercom Inc.» компанияси (Корея Республикаси) билан биргаликда Жиззах вилоятининг Заргар, Усмат ва Туркман истиқболли майдонларида кварц ва кварцитлар конларини аниқлаш ва кейинчалик қазиб олиш мақсадида тадбиркорлик таваккалчилиги шартларида геология-қидирув ишларини амалга ошириш учун «Uz-Shindong Silicon» қўшма корхонаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Uz-Shindong Silicon» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасининг устав капитали миқдори 2430 минг АҚШ долларига тенг эканлиги, ундан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Shindong Enercom Inc.» компанияси (Корея Республикаси) улуши 50 фоиз миқдорида эканлиги — пул маблағлари ва асбоб-ускуналар ҳисобига шаклланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси улуши 50 фоиз миқдорида эканлиги — Жиззах вилоятининг Заргар, Усмат ва Туркман истиқболли майдонларида таркибида кварц мавжуд бўлган хом ашёга илгари ўтказилган геология-қидирув ишлари давомида олинган геология, геофизика ахбороти ва бошқа ахборот ҳисобига шаклланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси ва «Uz-Shindong Silicon» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоятининг Заргар, Усмат ва Туркман истиқболли майдонлари участкалари доирасида техник кремний ишлаб чиқариш учун яроқли бўлган кварц ва кварцитлар, шунингдек кремнийнинг поли- ва монокристаллари конларини аниқлаш бўйича геология-қидирув ишлари олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геология-қидирув ишлари натижалари бўйича техник кремний, шунингдек кремнийнинг поли- ва монокристаллари корхонаси ва сўнгра у асосида геология-қидирув ишлари олиб бориш давомида аниқланган конлар базасида микроэлектроника элементлари, шу жумладан қуёш элементлари фотоэлектрик модуллар корхонаси ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритилиши ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси «Uz-Shindong Silicon» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасига уч йил муддатга Заргар, Усмат ва Туркман истиқболли майдонларини геологик ўрганиш учун ер ости участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун белгиланган тартибда лицензия берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жиззах вилояти ҳокимлиги «Uz-Shindong Silicon» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасига Заргар, Усмат ва Туркман истиқболли майдонларида ер ости участкаларини геологик ўрганиш учун зарур бўлган ер участкаларини белгиланган тартибда ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Uz-Shindong Silicon» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасининг буюртманомалари бўйича қўшма корхона фаолиятида иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кириш визалари, шу жумладан кўп марталик кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Uz-Shindong Silicon» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасининг буюртманомалари бўйича қўшма корхона фаолиятида иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар белгиланган тартибда берилишини, шунингдек улар яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги «Uz-Shindong Silicon» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасига юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этишга белгиланган тартибда рухсатнома берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 11 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
178-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 33-сон, 316-модда)