Хорижий давлатлар фуқароларини Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг таълим ва фан соҳасидаги халқаро шартномаларини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, шунингдек жамоавий ва якка тартибдаги (шу жумладан, келиш мақсадидан қатъи назар, республикага ҳақиқий визалар бўйича келган хорижий фуқаролар билан тузилган) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда олдиндан экспертизадан ва рўйхатдан ўтказиладиган шартномалар ва контрактлар асосида амалга оширилади;
хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш бўйича барча ишларни ташкил этиш, ўқув-методик раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш умумтаълим мактабларида — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан, бошқа таълим муассасаларида — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади;
хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ҳамда, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тартибда қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги ва таълим муассасаларига эга бўлган бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида ўқиганлик учун тўлов миқдорлари ва тартибини, 2008/2009 ўқув йилига хорижий фуқароларнинг олий таълим муассасаларида ўқиганлиги учун тўлов миқдорини ўқитишнинг реал харажатларидан келиб чиқиб, 2 минг АҚШ долларидан 4 минг АҚШ долларигача миқдорда белгилашни назарда тутган ҳолда, тасдиқлаш учун киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида ўқитиш юзасидан намунавий шартнома (контракт)ларга ўн кун муддатда зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар;
хорижий фуқаролар учун тил марказларининг зарур даражада ишлаши юзасидан доимий назорат ўрнатсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида хорижий фуқароларни ўқитиш тўғрисида» 1994 йил 24 майдаги 266-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини белгилайди.
2. Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш «Таълим тўғрисида»ги Қонунга, бошқа қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Хорижий фуқароларни ўқитиш умумтаълим мактаблари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган, бошқа таълим муассасалари бўйича — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланадиган таълим муассасаларида амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида хорижий фуқароларни ўқитиш тегишли таълим муассасаларининг таълим дастурларида назарда тутилган тилларда олиб борилади.
5. Хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш бўйича барча ишларни ташкил этиш, ўқув-методик раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш умумтаълим мактабларида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан, бошқа таълим муассасаларида — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.
б) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда дастлабки экспертизадан ва рўйхатдан ўтказиладиган жамоавий ва шахсий шартномалар ҳамда контрактлар (шу жумладан, келиш мақсадларидан қатъи назар республикага ҳақиқий визалар бўйича келган хорижий фуқаролар билан тузилган) асосида амалга оширилади.
8. Хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ҳамда, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тартибда қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш қиймати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва таълим муассасаларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг таклифи асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.
10. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига умумий ўрта таълим маълумотига мувофиқ бўлган маълумотга эга бўлган хорижий фуқаролар қабул қилинади.
11. Олий ўқув юртларига умумий ўрта ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига мувофиқ бўлган маълумотга эга бўлган хорижий фуқаролар қабул қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хорижий фуқароларнинг тест синови топшириши учун рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тест синовлари натижалари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хорижий фуқароларни олий ўқув юртига ўқишга қабул қилиш юзасидан қарор қабул қилиши учун асос ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарори асосида олий ўқув юртлари ўқишга қабул қилиш тўғрисида тегишли буйруқ чиқарадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикасининг аспирантураси ва докторантурасига олий маълумотга мувофиқ бўлган маълумотга эга бўлган хорижий фуқаролар қабул қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аспирантурага кирувчи хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасида белгиланган талабларга мувофиқ тайёрланган реферат ёки эълон қилинган ишларининг расмий равишда тасдиқланган рўйхатини тақдим этишлари керак.
14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буюртманомасига биноан, белгиланган тартибда хорижий фуқароларга визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек уларнинг вақтинча яшаш жойи бўйича вақтинча рўйхатдан ўтказишни ва унинг муддатини узайтиришни таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Ўқишни тугатгандан кейин хорижий фуқароларга маълумоти тўғрисида белгиланган намунадаги тегишли ҳужжатлар берилади.
16. Хорижий фуқаролар ўқиш даврида ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган шартномалар ва контрактларда назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикасига оила аъзолари ва бошқа қариндошлари билан келишлари мумкин.
17. Ўқиш учун келган хорижий фуқаролар тиббий текширувдан ўтадилар. Тиббий текширувдан ўтиш тартиби ва мавжудлиги аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун рухсат берилмайдиган касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
18. Хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тегишли таълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
ўрганилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумоти ҳақидаги ҳужжатларнинг асл нусхалари ва нотариал тасдиқланган нусхалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
реферат ёки эълон қилинган ишларнинг расмий равишда тасдиқланган рўйхати (аспирантурага кирувчилар учун);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йўриқномага мувофиқ белгиланади.
19. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига, аспирантурага, адъюнктурага, докторантурага ўқишга киришни хоҳловчи, ўзбек ёки рус тилини билмайдиган хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланадиган тегишли муассасаларда ўқитилади. Ўзбек ёки рус тилини Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ўрганган хорижий фуқароларга ўқишга кириш учун йўлланмалар уларнинг тилни билишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда баҳоланганидан кейин берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Умумтаълим мактабларига ўқишга кираётган хорижий фуқаролар, зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда, ўқиётган жойида тил ўрганиш бўйича тайёргарлик курсини ўтайдилар.
21. Тил ўрганиш бўйича тайёргарлик тугагач имтиҳонлар ўтказилади. Имтиҳонларни муваффақиятли топширган хорижий фуқароларга белгиланган намунадаги гувоҳнома (сертификат) ва ўқишга йўлланма берилади. Ўқиш даврида зарур умумтаълим билимларини эгаллай олмаган ва тил ўрганишга бўлган лаёқатини намоён қила олмаган хорижий фуқароларга ўқиш учун йўлланма берилмайди ҳамда улар рўйхатдан чиқарилади.
таълим муассасаларининг кутубхоналари, спорт комплекслари, клублари ва маданият саройларидан фойдаланиш;
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилиш, маҳаллий урф-одат ва анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, республикада хорижий фуқароларнинг бўлиши ва ҳаракатланиши бўйича белгиланган қоидаларни бажариш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
интизомга риоя қилиш, машғулотларга қатнашиш, ўқув режалари ва дастурларида назарда тутилган ўқув ва ишлаб чиқариш ишларининг барча турларини бажариш, имтиҳон ва синовларни белгиланган муддатларда топшириш;
24. Ўқишда ўзлаштирмаслик, интизомни, таълим муассасаси ва талабалар ётоқхонасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлик учун, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган бошқа сабабларга кўра хорижий ўқувчиларга нисбатан таълим муассасаси рўйхатидан чиқариб юборишгача бўлган маъмурий чоралар кўрилиши мумкин;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларини бузганлик учун улар белгиланган тартибда республикадан ташқарига чиқариб юборилади.
Ўқиш учун келган хорижий фуқароларнинг зарур маблағлари бўлмаган тақдирда уларни Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориш бўйича харажатлар тегишли таълим муассасаси томонидан амалга оширилади.
25. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этган хорижий фуқаролар, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига биноан жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Ўқишни тугатган ёки таълим муассасалари рўйхатидан ўчирилган хорижий фуқаролар бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиши шарт, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида, шунингдек жамоавий ва шахсий шартномалар ҳамда контрактларда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
27. Таълим муассасаларида ўқув йили 2 сентябрдан бошланади. Таътилларнинг бошланиш ва тугаш вақти, уларнинг давом этиш муддати муайян таълим муассасасининг ўқув режаларига мувофиқ белгиланади.
28. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган хорижий фуқаролар мазкур Низом билан таништирилиши ва улар Низом талабларини бажариши тўғрисида ўз мажбуриятларини ёзма равишда тасдиқлаши керак.