Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 30 июлдаги ПҚ-929-сонли қарорига мувофиқ ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими татбиқ этилиши муносабати билан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ҳамда республиканинг бюджет муассасалари ва ташкилотларида иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида» 1995 йил 16 августдаги ПФ-1213-сонли Фармонининг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига оид 8-банди 2008 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин.
3. Мазкур фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.