Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 30 июлдаги ПҚ-929-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагог ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 июлдаги ПФ-4014-сон Фармонига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 1, 2 баравар оширилганлигини ҳисобга олган ҳолда 1 — 3-иловаларга мувофиқ 2008 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ;
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг Директор жамғармаси тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг юқори касб маҳоратига эга бўлган ва ўқув-тарбия жараёни сифатини оширишга аниқ шахсий ҳисса қўшаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш учун йўналтирилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, икки ҳафта муддатда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ҳузуридаги алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, унда:
махсус комиссиянинг ҳуқуқлари ва масъулияти, унинг мажлисларини ўтказиш ва қарорлар қабул қилиш тартиби;
ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари меҳнат фаолиятининг рейтинг кўрсаткичлари асосида уларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамаларнинг аниқ миқдорларини белгилаш тартиби;
Директор жамғармаси маблағларининг мақсадли сарфланишини назорат қилиш тартибини ва бунинг учун мансабдор шахсларнинг масъулияти;
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда бир ой муддатда:
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги Низомни қайта кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
педагог ходимлар касб малакасини, билим даражасини ва педагогик маҳоратини баҳолашнинг улар малакаси холисона баҳоланишини таъминловчи мезонларини такомиллаштириш, шунингдек педагогнинг ёки ишлаб чиқариш таълими устасининг малака даражаси ёмонлашган тақдирда белгиланган лавозимни ёки тоифани пасайтириш;
педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш натижаларига кўра лавозимни ёки малака тоифасини ошириш (пасайтириш);
ўқитувчилар лавозимига фақат олий ёки ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган ходимлар қабул қилинадиган тартибни белгилаш;
лавозимга тайинлаш ёки малака тоифаси бериш учун зарур бўлган энг кам стаж муддатларини белгилаш назарда тутилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази:
2008 йил 1 сентябргача ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш юзасидан, айниқса жойларда зарур тайёргарлик ва тушунтириш ишларини амалга оширсин;
ҳар бир йил якунларига кўра, очиқлик ва ошкоралик шартларида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини тайёрлаш даражаси, уларни ишга жойлаштириш ёки уларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши бўйича рейтинг баҳоланишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда 2008-2009 йиллар мобайнида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг барча педагог ходимларини, ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказсин ҳамда унинг натижаларига кўра ходимларга тегишли малака тоифаларини белгиласин.
Амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил якунлари бўйича мажлисида ахборот берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан қатъий мониторинг ўрнатсинлар.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мониторинг асосида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича харажатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилиши тўғрисида белгиланган тартибда ахборот берсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин ва баъзилари 2008 йил 1 сентябрдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
(сўм) | |||
Т/р | Номи | Академик лицей ўқитувчиси | Касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси |
1. | Бош ўқитувчи | 218690 | 206578 |
2. | Етакчи ўқитувчи | 206578 | 194649 |
3. | Катта ўқитувчи | 194649 | 182266 |
4. | Олий маълумотли ўқитувчи | 182266 | 170179 |
5. | Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи | 170179 | 159003 |
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июлдаги 224-сонли қарорига асосан изоҳ билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(сўм) | ||||||
Т/р | Лавозимлар номи | Тариф ставкалари миқдорлари: | ||||
олий малака тоифали | биринчи малака тоифали | иккинчи малака тоифали | олий маълумотли | ўрта махсус маълумотли | ||
1. | Маданият ва санъат академик лицейлари ҳамда касб-ҳунар коллежлари концертмейстерлари | 182266 | 170179 | 159003 | 147891 | 137176 |
2. | Олимпия захиралари коллежи тренер-ўқитувчиси | 162934 | 152162 | 142274 | 132447 | 122967 |
4. | Академик лицейлар ҳамда касб-ҳунар коллежларининг психологи, тарбиячиси | 153427 | 142743 | 132440 | 122545 | 113057 |
5. | Спорт коллежи тренер-ўқитувчиси, олимпия захиралари коллежи инструктор-методисти | 143602 | 134144 | 125545 | 117002 | 108758 |
6. | Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг тўгарак раҳбари | х | 128705 | 118408 | 108518 | 99065 |
7. | Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг концертмейстерлари | 125545 | 117002 | 108758 | 100841 | 93244 |
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 апрелдаги 91-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 179-модда)
(сўм) | |||||
Т/р | Лавозимлар номи | Тариф ставкалари миқдорлари | |||
I гуруҳ | II гуруҳ | III гуруҳ | IV гуруҳ | ||
1. | Директор | 340754 | 323264 | 306166 | 289209 |
2. | Директорнинг ўқув ишлари, маънавий-маърифий ишлар ва ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосари | 323264 | 306166 | 289209 | 272509 |
3. | Чақирилувгача тайёргарлик раҳбари | 218690 | 206578 | 194649 | 182266 |
4. | Жисмоний тайёргарлик раҳбари | 182266 | 170179 | 159003 | 147891 |
5. | Касб-ҳунар коллежининг катта устаси | 161101 | 150146 | 139410 | 128705 |
6. | Касб-ҳунар коллежи ўқув-ишлаб чиқариш устахонаси мудири | 118408 | 118408 | 118408 | 118408 |
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 30 июлдаги ПҚ-929-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагог ходимлари, ишлаб чиқариш таълими усталари ва раҳбарлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартларини белгилайди.
бюджет ташкилотлари учун қўлланиладиган Ягона тариф сеткаси асосида амалга ошириладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига мувофиқ Ягона тариф сеткаси асосида амалга ошириладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат бошқаруви органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ходимларининг иш ҳақи базавий тариф ставкасини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ва ушбу Низомда назарда тутилган устамалар ва қўшимча тўловларни ўз ичига олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагог ва раҳбар ходимларининг ҳар бир лавозими ва малака тоифаси учун белгиланадиган базавий тариф ставкалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбарларининг базавий тариф ставкалари қуйидаги жадвалга биноан ўқувчилар контингентига боғлиқ равишда муассасалар гуруҳларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади:
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг типи | Контингент сони (киши) | |||
I гуруҳ | II гуруҳ | III гуруҳ | IV гуруҳ | |
Академик лицей | 851 нафар ва ундан ортиқ | 651—850 | 401—650 | 400 нафаргача |
Касб-ҳунар коллежи | 1051 нафар ва ундан ортиқ | 751—1050 | 451—750 | 450 нафаргача |
4. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог ходимларининг касб маҳорати ўсишини рағбатлантириш мақсадида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланадиган талабларга, шунингдек Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тасдиқланган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари лавозимларининг малака тавсифларига мувофиқ ходимларнинг лавозимлари ва малака тоифалари белгиланади.
Педагог кадрлар лавозимларига тайинлаш юқорида кўрсатиб ўтилган норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
Спорт бўйича тренер-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш нормативлари, уларнинг иш ҳақини ҳисоблаш тартиби, спорт коллежлари ва олимпия захиралари коллежларининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича хизматчилари лавозимларининг малака тавсифлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган низомларга мувофиқ белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ошганда;
Базавий тариф ставкасини ўзгартириш ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси бўйича буйруқ билан расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг иш ҳақини ошириш тўғрисидаги фармонлари муносабати билан базавий тариф ставкалари ўзгарган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг педагог ва раҳбар ходимларнинг базавий тариф ставкалари миқдорларини ўзгартириш тўғрисидаги қўшма буйруғи чиқарилади.
6. Ходим ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг бир муассасасида бошқа лавозимга ўтган тақдирда ва шу муносабат билан базавий тариф ставкаси ўзгарганда меҳнат шартномаси ўзгариши тартибини белгилайдиган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси қоидалари қўлланилади (VI боб, 3-§).
7. Олий ёки ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги умумтаълим, умумий касб ва махсус цикллар педагогик лавозимларига қабул қилишга йўл қўйилмайди.
8. Олий таълим муассасаси бакалавриатининг охирги курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга оширишга қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.
9. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг юқори касб маҳоратига эга бўлган ва ўқув-тарбия жараёни сифатини оширишга аниқ шахсий ҳисса қўшаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари меҳнатини моддий тақдирлаш ва рағбатлантириш мақсадида улар учун Директор жамғармасидан тўланадиган, тегишли лавозим ёки малака тоифасидаги ўқитувчи, ишлаб чиқариш таълими устаси базавий тариф ставкасининг 40 фоизигача миқдордаги ҳар ойлик устамалар белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кўрсатиб ўтилган қўшимча тўловлар ушбу қўшимча тўловларни молиялаштириш учун махсус ажратиладиган бюджет маблағларидан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорига асосан 101-банд киритилган. Рус тили матнига қаранг.
11. Ушбу Низом кучга кирган вақтда амалда бўлган ноқулай меҳнат шароитларида ишлаётган ходимларга устама ҳақлар сақланиб қолади ва уларнинг миқдори ходимнинг базавий тариф ставкасига нисбатан фоизларда ҳисобланади.
кетма-кет икки ойдан ортиқ бўлмаган даврда касаллик ёки бошқа сабаблар билан ишда бўлмаган ходимларнинг ўрнини босиш тартибида ишлаб берилган соатлар учун ҳақ тўлашда;
ўрнини босиш тартибида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбарлари томонидан ўтилган ўқув соатлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади.
13. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагог ходимлари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ставкалари миқдори белгиланган тартибда аниқланади.
14. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг раҳбар ходими томонидан асосий лавозимнинг бир йилда 360 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилишига (ўқув юкламаси юритилишига) йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатини нормалаштириш шахсий йиллик иш режаларига асосланган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Йиллик иш режаси ўқув, ўқув-методик, илмий, илмий-методик, ташкилий-методик, ташкилий-педагогик ва маънавий-маърифий тусдаги асосий тадбирларни бажариш учун зарур бўлган иш вақти сарфи кўрсатилган ҳолда уларнинг рўйхатини ўз ичига олади.
Ўқитувчиларнинг йиллик иш режаси бир йилдаги 1540 соат миқдоридаги иш вақтининг жамланган ҳисобидан келиб чиқади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилари учун намунавий йиллик иш режаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишлаб чиқариш таълими усталарининг йиллик иш режаси 40 соатлик иш ҳафтасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади, у ўқув юкламасининг назарий ва амалий компонентлари, ишлаб чиқариш таълимини, тарбиявий ишларни амалга ошириш учун материаллар қисмини тайёрлаш бўйича тақсимлаб чиқилади. Ишлаб чиқариш таълими усталарининг иш вақти нормативлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Йиллик иш режаси ҳар бир педагог ходим учун якка тартибда белгиланади ва кенгайтирилган педагогик кенгашда муҳокама қилингандан кейин ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси маъмурияти томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Йиллик (семестр) иш режаларининг бажарилишини назорат қилиш ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси раҳбари томонидан амалга оширилади.
17. Шахсий йиллик иш режаларини ишлаб чиқишда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси раҳбарияти ўқитувчининг ўқув юкламаси соатлари ҳажмини умумий белгиланган нормативларга нисбатан камайтириши ёки кўпайтириши мумкин. Бунда ўқув юкламасининг белгиланган нормативларига тузатиш киритиш ҳажми Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан тасдиқланган намунавий режадагига нисбатан камайтириш ёки кўпайтириш томонга 30 фоиздан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Алоҳида ҳолларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ходимнинг розилиги билан касблар (лавозимлар)ни бирга қўшиб олиб боришга, шунингдек ўзининг асосий иши билан биргаликда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажаришга йўл қўйилади. Бунда лавозимларни бирга қўшиб олиб бориш бўйича иш вақтининг жами давом этиши иш вақтининг нормал давом этиш муддатининг 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг ҳар бир ўқитувчиси ва ишлаб чиқариш таълими устаси йиллик иш режаси бажарилиши тўғрисида педагогик кенгашда ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг бошқа коллегиал органи мажлисида ҳар йили камида бир марта ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлиги ва сифатини ошириш, профессионал тайёргарликни рағбатлантириш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг уларнинг ўқув ва тарбия жараёнига, ўқувчиларда профессионал кўникмалар шаклланишига қўшган шахсий ҳиссаси билан бевосита ўзаро алоқадорлигини таъминлаш, касб маҳорати ва малака ўсишини рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 30 июлдаги ПҚ-929-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси (кейинги ўринларда «Директор жамғармаси» деб юритилади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Мазкур Низомнинг амал қилиши татбиқ этиладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқувчиларга таълим берадиган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари киради.
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг фақат юксак касб маҳоратига эга бўлган ва ўқув-тарбия жараёни сифати ошишига аниқ шахсий ҳисса қўшаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилашга;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатишга (алоҳида ҳолларда) йўналтирилади.
4. Рағбатлантириш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш учун туман, шаҳар, вилоят ва республиканинг энг иқтидорли ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари илғор тажрибасини ва фаолияти самарадорлигини оммавий ахборот воситаларида ёритиш тавсия этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида белгиланган тартибда назарда тутиладиган бюджет ажратмалари Директор жамғармаси маблағларини шакллантириш манбаи ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
6. Директор жамғармаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ташкил этилади (имкониятлари чекланган ва жисмоний ривожланишида ўзига хос хусусиятларга эга бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган коллежларда эса — 25 фоиздан ортиқ эмас).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Директор жамғармасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан фоизлардаги миқдори молия йили учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тасдиқланган параметрларида назарда тутилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга бюджет харажатлари ҳажмидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Директор жамғармасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан фоизлардаги миқдори республиканинг барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўйича ягона ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Директор жамғармасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан фоизлардаги миқдори Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети қабул қилингандан кейин, ташкилотларга улар харажатларининг белгиланган ҳажмини улар эътиборига етказиш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Молия вазирлигининг қўшма хати билан барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, вазирликлар (идоралар) ва молия органларига етказилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таъминотига харажатларнинг сметаларини молия органларида рўйхатдан ўтказишда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасининг тегишли органи молия органига белгиланган тартибда ҳар бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси бўйича ушбу харажатларга фоиз нисбатида белгиланган миқдордан келиб чиқиб ҳисобланган Директор жамғармаси маблағларини ажратиб кўрсатган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари йиллик ҳажмини тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Директор жамғармаси маблағлари ҳар бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси таъминоти харажатлари сметасида назарда тутилади, улар 41 10 000 «Иш ҳақи» моддасига киритилади, 41 11 210 «Умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг Директор жамғармаси маблағлари» бюджет таснифи коди бўйича харажатлар сметасига ҳисоб-китобларда алоҳида сатрда ажратиб кўрсатилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
10. Директор жамғармаси маблағлари ҳисобига устамалар, мукофотлар ҳамда моддий ёрдам харажатларини молиялаштириш белгиланган тартибда молия органлари томонидан иш ҳақи тўлаш учун маблағларни молиялаштириш билан бир вақтда амалга оширилади.
11. Директор жамғармаси маблағлари ҳисобига тўланадиган белгиланган устамалар, бир йўла бериладиган мукофотлар ва моддий ёрдам суммаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига киритилади ҳамда улардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ижтимоий суғуртасига маблағ ўтказилади. Жисмоний шахсларнинг Директор жамғармаси ҳисобига олинган даромадларига солиқ солиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарорлар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳузуридаги ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссиялар томонидан қабул қилинади.
Бунда ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг юқори ва ҳудудий бошқарув органларининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳузуридаги ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссиялар фаолиятига ҳамда улар қабул қиладиган қарорларга аралашувига йўл қўйилмайди, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳузуридаги ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия тўғрисидаги Низомда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
13. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳузуридаги ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия таркиби ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси раҳбарининг буйруғи билан, камида етти кишидан иборат этиб тасдиқланади ва унга қуйидагилар киради:
директорнинг ички мониторинг ташкил этилиши учун масъул бўлган ўқув ишлари бўйича ўринбосари — комиссиянинг масъул котиби;
14. Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла мукофотлар бериш ва моддий ёрдам кўрсатиш очиқ муҳокама қилиш шароитларида ва Директор жамғармасида назарда тутилган маблағлар доирасида махсус комиссиянинг мажлисларида қабул қилинади.
Махсус комиссия мажлислари ярим йилда камида бир марта, истисно ҳолларда эса заруриятга кўра ўтказилади. Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг олдинги ўқув давридаги (семестр, ўқув йили) ишини баҳолаш якунлари бўйича ҳамда айрим ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари иш сифатидаги аниқланган ўзгаришлар асосида белгиланган устамалар миқдорлари махсус комиссиянинг қарори билан қайта кўриб чиқилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгиланган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари сони бир вақтнинг ўзида улар умумий сонининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.
15. Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига базавий тариф ставкасининг 40 фоизи миқдоридаги ҳар ойлик устамалар:
касб маҳорати ва ўқув жараёнига шахсий ҳисса қўшганлиги, ўқувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишлари ҳисобга олинган ҳолда чуқурлаштирилган ихтисосли табақалаштирилган ўқитишдаги юксак самарадорлик ва сифат учун, ўқувчиларнинг билимларини рейтинг баҳолаш натижалари бўйича аниқланадиган тегишли гуруҳлар ва ўқув фанлари учун Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартлари билан белгиланган билимлар ва кўникмаларнинг зарур ҳажми ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишига қараб, тарбиявий жараённинг, аудиториядан ташқари ишларнинг сифати ва уни амалга ошириш самарадорлигига боғлиқ равишда улар томонидан амалга ошириладиган тарбиявий ва аудиториядан ташқари иш ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва юксак ахлоқийлик руҳида тарбиялашга шахсан қўшган аниқ ҳиссаси учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчиларига;
ўқувчиларнинг профессионал майллари, малака ва кўникмаларини ривожлантирганлик учун, тегишли гуруҳлар учун Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартлари билан белгиланган профессионал билим ва кўникмаларнинг тўлиқ ҳажми ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши даражасига қараб, улар томонидан амалга ошириладиган тарбиявий ва аудиториядан ташқари иш ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва юксак ахлоқийлик руҳида тарбиялашга шахсан қўшган аниқ ҳиссаси учун касб-ҳунар коллежларининг ишлаб чиқариш таълими усталарига белгиланади.
16. Директор жамғармаси маблағларидан ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига устамалар миқдори ўқувчиларнинг ўзлаштиришига, уларнинг профессионал малака ва кўникмаларни эгаллаш даражасига, уларнинг таълим стандартларига мувофиқлигига, шунингдек ўқув-тарбия жараёни ташкил этилиши сифатига боғлиқ бўлган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари фаолиятининг рейтинг кўрсаткичлари асосида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳузуридаги ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия тўғрисидаги Низомга мувофиқ белгиланади.
17. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг раҳбар ходимларига, шунингдек ўз фаолиятини соатбай ҳақ тўлаш асосида амалга ошираётган ўқитувчиларга ва ишлаб чиқариш усталарига мазкур ҳар ойлик устамалар белгиланмайди.
18. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш усталарининг базавий тариф ставкаларига Директор жамғармаси ҳисобига ҳар ойлик устамалар ҳар бир ўқув йилида олдинги ўқув йили иш якунлари бўйича белгиланади ва ҳар бир ўқув семестри якунлари бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин.
19. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг айрим ўрнак кўрсатган ходимларини мукофотлаш уларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун уларга бир лавозим маошигача миқдорда бир йўла мукофот тўлаш йўли билан амалга оширилади. Мукофотлаш ўқув юрти иш якунларини чиқариш натижалари бўйича амалга оширилади.
20. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига моддий ёрдам уларнинг мурожаатига кўра ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси бўйича фавқулодда ҳолларда кўрсатилади (яқин қариндоши вафот этганда, оғир жароҳат олинганда, оғир касалликка чалинганда, табиий офатдан зарар кўрилганда ва ҳоказо).
Олдинги таҳрирга қаранг.
201. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида «Ёшлар етакчиси» вазифаси юкланган ўқитувчига (ходимга) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан олий маълумотли ўқитувчи базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади.
(201-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги 632-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 861-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Махсус комиссиянинг ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг ҳамда «Ёшлар етакчиси» вазифаси юкланган ўқитувчининг (ходимнинг) базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам бериш тўғрисидаги қарорлари асосида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси раҳбарининг тегишли буйруғи чиқарилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги 632-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 861-модда)
22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Директор жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини белгиланган тартибда текширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Устамаларни белгилаш учун тақдим этилган маълумотларнинг холислиги, ошкоралиги ва тўғрилиги ҳамда уларни белгилаш тартибига риоя қилиниши учун махсус комиссиялар раҳбарлари жавоб берадилар.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида» 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими муассасаларининг қўшимча ҳақ тўланадиган ходимларининг лавозимлари рўйхати, қўшимча ҳақнинг турлари ва миқдорларининг 23-бандидаги «ўрта махсус ва ҳунар-техника билим юртлари» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 8-сон, 29-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ходимлари меҳнатини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 21 августдаги 327-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2002 йил 31 октябрдаги 375-сон қарорининг охирги хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.