LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 21 майдаги ПҚ-872-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 12-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳақидаги Низомда:
а) 9-бандда ўн олтинчи — йигирма тўртинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи — йигирма тўққизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга оширишга лицензиялар реестрини юритади;
ўз ваколатлари доирасида суғурта фаолиятини тартибга соладиган норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
суғурталовчилар ва суғурта брокерлари томонидан лицензия битимида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини назорат қилади;
ўз ваколатлари доирасида аудиторлик фаолиятини тартибга соладиган норматив ҳужжатларни, шу жумладан Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия битимида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини назорат қилади;
суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбари ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талабларини белгилайди;
солиқ маслаҳатчиси ва актуарийнинг малака сертификатларини олиш учун ўқитиш дастурини, малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини, шунингдек республика аудиторлар бирлашмаси билан келишган ҳолда — аудиторнинг малака сертификатини олиш учун ўқитиш дастурини ва малака имтиҳонлари топшириш тартибини белгилайди;
солиқ маслаҳатчиси ва актуарийнинг малака сертификатларини олиш ҳуқуқи учун малака имтиҳонларини, шунингдек республика аудиторлар бирлашмаси иштирокида — аудиторнинг малака сертификатини олиш ҳуқуқи учун малака имтиҳонини ўтказади;
аудитор, актуарий ва солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатларини беради, амал қилишини тўхтатади ва бекор қилади;
тегишли малака сертификатларига эга бўлган аудиторлар, актуарийлар ва солиқ маслаҳатчилари реестрини ҳамда аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотлари ҳисобини юритади;
белгиланган тартибда суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялашни амалга оширади;
суғурталовчини қайта ташкил этиш ва тугатишга рухсатнома беради ва рухсатнома беришни рад этади, шунингдек рухсатнома бериш ва рухсатнома бериш рад этилиши тартибини белгилайди»;
йигирма бешинчи — қирқ учинчи хатбошилар тегишли равишда ўттизинчи — қирқ саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 10-бандда ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи — ўн бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«суғурта ташкилотлари учун мажбурий бўлган иқтисодий нормативларни белгилаш, қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бозори профессионал қатнашчилари фаолиятини, шу жумладан суғурта ташкилотлари томонидан белгиланган иқтисодий нормативларга риоя қилинишини текшириш, шунингдек суғурта бозорининг профессионал қатнашчиларига аниқланган қоида бузишларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар киритиш;
суғурталовчилар томонидан суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, белгиланган иқтисодий нормативлар, шу жумладан тўлов қобилияти нормативлари бузилганлиги учун уларга суғурталовчи учун белгиланган устав сармояси энг кам миқдорининг 0,1 фоизигача миқдорда белгиланган тартибда жарима солиш»;
ўн бешинчи — йигирманчи хатбошилар тегишли равишда ўн олтинчи — йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:
«лицензия талабгори (лицензиат)нинг раҳбари ва бош бухгалтери суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқ бўлишлари керак»;
«юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ва унинг рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган нусхалари;
лицензия талабгорининг раҳбари ва бош бухгалтерининг суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (сўровнома, олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш тўғрисидаги гувоҳномасининг нотариал тасдиқлаган нусхалари ҳамда меҳнат дафтарчаси)»;
«юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ва унинг рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган нусхалари;
лицензия талабгорининг раҳбари ва бош бухгалтерининг суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (сўровнома, олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш тўғрисидаги гувоҳномасининг нотариал тасдиқлаган нусхалари ҳамда меҳнат дафтарчаси)»;
«Ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади, лицензия талабгорининг раҳбари томонидан тасдиқланган суғурта қоидалари (шартлари) бундан мустасно».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни (инвестиция институтларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини) лицензиялаш тўғрисидаги Низомнинг 3-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган суғурталовчилар қимматли қоғозлар бозорида инвестицион воситачи сифатида касбий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир. Бунда суғурталовчининг кўрсатилган фаолият турини амалга ошириш учун лицензия олиши талаб қилинмайди».