1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Венгрия Республикаси Ҳукумати ўртасида 2008 йил 17 апрель куни Тошкент шаҳрида имзоланган икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ва даромад ҳамда капитал солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги Конвенция тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажаргани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.